Суббота, 2016-12-10, 6:58 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 93
Гостей: 92
Пользователей: 1
MoPjuck
Главная » 2016 » Ноябрь » 23 » Шоҳруҳхон ва Асалнинг севги тарихи ёхуд машҳур қайнона-келин билан дилдан суҳбат

4:59 PM
Шоҳруҳхон ва Асалнинг севги тарихи ёхуд машҳур қайнона-келин билан дилдан суҳбат
Кўп сонли мухлисларга эга хонанда  Шоҳруҳхон ва ўзбек киносининг таниқли актрисалардан бири Асал Шодиева оила қуришгани уларнинг мухлислари ва ҳамкасблари учун ҳақиқий сюрприз бўлганди.  Шундан буён икки санъаткор ҳам интервью беришдан бош тортиб келишаётганди. Лекин биз бугун ижодкорларнинг оиласи билан яқиндан танишиш, севги тархини билишга муваффақ бўлдик. Келинпошша учрашувга оиланинг яна бир ижодкори, кўплаб фильмлар режиссёри, қайнонаси Зебо Наврўзова билан ташриф буюрди. 

—  Сизларни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Хуш келибсизлар!

Зебо Наврўзова: — Хушвақт бўлинг. Таклиф учун раҳмат. 

— Зебо опа, ниятингиз амалга ошиб, эркатой ўғлингиз ҳам ваниҳоят оила қурди... 

—Ҳақиқатдан унга тўғри таъриф бердингиз.  Шоҳрух ўғилларим ичида энг инжиқ ва эркаси. Бир неча йиллар давомида оилавий йиғинларимизнинг асосий мавзусига айланган, уни уйлантириш орузимиз ҳам амалга ошди. Аммо буни узоқ кутган бўлсак-да, "келин қидириб қовушим едирилмаган”. Ўғлим "Она, ўзим топаман” дерди. Мен эса  унга юз фоиз ишонганман. 

— Асал, тўйни шу қадар сир тутдингларки, жуда оз фурсат қолгандагина хабар топдик... 

— Чунки, бу бизнинг ўртамиздаги туйғулар, орзулар ва ният эди. Шунинг учун ҳам уни бегоналардан асраб- авайладик. Ўша кун келганда эса бахтли кунимизни кўпчилик билан баҳам кўрдик. Менимча ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. 

— Бир-бирингизга узукка кўз қўйгандек моссизлар. Севги тарихингизни ҳам эшитишни истардик. Тўйгача бу ҳақда гапиришни истамадингиз балки энди гапириб берарсиз?

— Ўзингизга яхши маълумки, биз ҳамкасбмиз, ижодкормиз. Турли тадбирларда кўришиб турардик. Шундан бошланган... 

—  Шоҳрух турмушга чиқиш таклифини қай тарзда билдирган? 

— Ҳамкасб, дўст бўлиб юрдик. Ишонасизми, оила қуриш таклифини ўзбекона урф-одатларимизга кўра совчилар келгандагина билганман. 

— У айнан сиз кутган инсон эканини қандай сезгансиз?

— Шоҳрух ака, мен учун идеал даражадаги инсон. Очиғини айтсам, у инсонни тўлиқ англаб етмаганман. Ўзига яраша сирли феъл-атворга эга. Ҳар қандай вазиятда суянишим, ишонишим мумкин. Баъзида менга нотўғридек туйилган қарорлари ҳам охир-оқибат энг тўғри йўл эканлигини гувоҳи бўлганман. Шунинг учун ҳам ҳар бир қарорига ҳурмат билан муносабат билдираман. 

— Сизларни кўрганлар "иккаласи ҳам оғир-босиқ, қандай тил топишишди экан” деб ўйлашади...

— Биз иккимиз ёлғиз қолганда, умуман бошқа одамга айланамиз. Гапдан тинмаймиз. Кулгули воқеаларни гапириб, кулишиб, хуллас, сира зерикмаймиз. 

З. Н.: — Биласизми, бир-бирига кўнгил қўйган инсонлар туйғуларини синовдан ўтказиш, ҳақиқатдан ҳам бир-бири учун яралганлигини билиш учун вақт талаб қилинади. Буларга ҳам вақт керак бўлди ва бу албатта яхшиликка бўлди. Асал юқорида биринчи галда дўст бўлдик, деб бекорга айтмади. Нафақат улар, балки биз оналар ҳам бу вақт ичида оилавий дўстлашиб олдик. 

Бир-бирини яқиндан таниб, билиши учун анча вақт талаб этилганини табиий ҳол деб биламан. Чунки иккиси ҳам ижодкор, ўзига яраша инжиқликлари бор. Ана шу нарсаларга кўникиб, кейин бир оила бўлишди. Ўзимни бахтли инсонлар қаторига бемалол қўша оламан. Чунки икки ўғлим ҳам менга келин эмас, қиз олиб келишди. Шунинг учун ҳам бугун кўпроқ иш билан бандман. 

Асал: — Зебо опа, бизни тўйимизни кутиб турган эдилар, назаримда. Тўй ўтди-ю, шу заҳоти ишга берилиб кетдилар. Ҳозир фақат тасвирга олиш ишлари, янги фильм ва сериаллар билан бандлар. 

З.Н.: — Уйдан кўнгли тўқ инсонгина бемалол ишлайди. Доим ҳўмрайиб, кайфиятсиз юрадиган ўғлим ҳам, кулиб, ҳазил-ҳузул қилиб юрадиган бўлган. Сизлардан хотиржамман... 

— Қайнонанингизга Зебо опа, деб мурожаат қилганингиз эътиборимни тортди. 

А. Ш.: — Ўзларидан рухсат сўраганман. Шу кунгача Зебо опа деб чақирганим учун тўйдан кейин ойижон дейишга сира ўрганолмадим. 

З. Н.: — Бундан ташқари, менинг ўзим ҳам қаршилик қилмадим. Сабаби, инсонни қандай аташ муҳим эмас, ўзига ёққандек мурожаат этаверсин. Ҳурмат бу билан ўлчанмайди-ку, тўғрими?

— Зебо опа, касбингиздан келиб чиққан ҳолда бир савол берсам, яъни  режиссёрлар инсон психологиясини жуда яхши тушунади. Улар суҳбатлашиб ҳам қалбни кўра олади, дейишади. Асални илк кўрганингизда, у ҳақиқатдан ҳам ўғлингизга мос эканлигини ҳис этганмисиз?

— Бу воқеанинг тарихи узун... Бир бошидан гапириб бера қолай. Ёдингизда бўлса, Шоҳруххон клипларининг бирга Асални таклиф этган эди. Ўша ҳамкорликдан сўнг турли гап-сўзлар "болалай” бошлаганди. Ўша пайтларда биз киноижодкорлар Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан ёзги оромгоҳда йиғилгандик. Шунда биринчи марта Асал билан яқиндан танишганман. Илгари муносабатимиз салом-аликдан нарига ўтмаган. Хуллас, ўша тадбирда, ҳамма ўзи билан овора, мен эса  келганлар орасидан келин излашни бошлаганман. Шу пайти Асалга кўзим тушди. Худо ўзи кўнглимга солганми билмайман, нима қилмай шу қизга қарайверганман-да. Кейин ўзимча, ойдакгина қиз экан, одамлар бекорга гапирмас экан, Асални келин қилиб қўя қолсам бўларкан, деб ўйлаб қўйганман. Энг қизиғи, ўша тадбирда қайноналардек унинг нима иш билан бандлиги, нималарга қизиққанини пойлаганман. Кечки пайт ҳамма гуруҳ-гуруҳ бўлиб йиғилиб, куй-қўшиқ айтиш билан банд бўлса, у хонасига кириб китоб ўқирди. Бир зум бўш вақтини беҳуда сарфламаслиги эътиборимни тортди. Ана ўшандан кейин унга бўлган меҳрим яна ҳам ошган. Эртасига ўғлимга қўнғироқ қилиб, "Мен сенга зўр қиз топдим” деганман. У эса "Ойи, ўша ерда ҳам тинч юрманг. Атрофингизда фақат артистлар-ку, ким экан сиз топган қиз”  деб сўради. Мен эса "Ҳа, шу артистларнинг ичидан топдим-да. Асал Шодиева” дедим. У тўсатдан "Вой” деди. Ўша бир сўзнинг оҳангиданоқ ўғлим аллақачон Асалга кўнгил қўйганини сезгандим. Мен бу ерда жон куйдириб келин изласам-у, у ҳамма ишни пишитиб қўйган экан. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида иккимиз ҳам бир номзодни кўз остимизга олиб қўйганмиз (кулади). Шундай қилиб, бир куни қўнғироқ қилиб, "Ойи, тайёрланиб туринг, меҳмонга борасиз” дея совчиликка юборди. Энг қизиғи эса, менинг ўзим ҳам тўйга ўн кун қолганда белгиланган санани эшитганман. Концертга тайёрланиш жараёнида ҳаммамиз елиб-югуриб юрибмиз. Концерт ҳам келди. Парда очилишига 15 дақиқа қолганда "Она 5 июнь тўй! Тайёрланаверинг” деса бўладими? Энди менинг аҳволимни тасаввур қилаверинг. Сарпо-суруқ, дегандек тўйнинг ўзига яраша ташвишлари, югур-югурлари бор. Қандай улгураман деб роса ваҳима  босган. Аммо ҳаммаси жуда чиройли ўтди. Минг шукр. 

— Фарзандларингизни келин-куёвлик либосида кўрганингизда хаёлингиздан нималар ўтди?

— Аввалига қандай бўларкин, жуда шошилиб, апил-тапил тўй қилдик, деб чўчигандим. Аммо ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Илоҳим, болаларимизнинг бахти доим бутун бўлсин. 

— Келин сифатида Асалга қандай баҳо берасиз?

— Келин бўлиб тушганидан кейинг бағрим тўлиб, жуда ҳурсанд бўлдим. Асал жуда содда ва уятчан. Баъзида "бу қандай роль ўйнаган экан. Актрисага ҳам ўхшамайди” деб ўйлаб қоламан. Рўзғорда камчиликлар, паст-баландликлар бўлиши табиий. Уларни ҳозир ҳам, келажакда ҳам биргаликда енгиб ўтишимизга ишонаман. Очиғини айтишим керак, касбимдан келиб чиқиб оилада ҳам жуда талабчанман. Вақт ўтиши билан секин-секин бир-биримизга мослашиб феълимизни ўрганиб боряпмиз. 

— Касбингиз ҳақида гап бошлаганингиз сабаб бир савол туғилди. Фильмларингизга Асални таклиф қилишга улгурдингизми?

— Албатта! Ҳозирда "Бахтли бўламиз” сериалининг учинчи фасли суратга олиняпти. Ана шу сериалга ўғлим билан келиним учун сценарийга махсус ўзгартириш киритилди. Улар диалогларга ҳам тайёрланишаётган эди, бироқ тасвирга олиш ишлари яқинлашгандан кейин Шоҳрух рол ўйнаш фикридан қайтиб қолди. Айрим сюжетлар унга ёқмаган эмиш. Айни кунларда сценарийга ўзгартириш киритиб яна унга бердим. Розилигини ололсак, албатта иккиси билан ҳам биргаликда ишлаймиз. 

— Асал, келинликдан кейинги илк ижодий ишингиз қайнонангизнинг фильми билан бошланар экан-да? 

— Ҳа, албатта. Мен бундан жуда хурсандман. 

— Турмуш ўртоғингиз ижодингизга қандай фикр билдиради? Бирор бир шартлар бўлдими?

— Биласизми, тўйдан кейин ижод қилишимга рози бўлмадилар. Оила қургандан кейин келин уй ишлари, оила билан банд бўлиши керак дедилар. Бироқ Зебо опа менинг ёнимни олиб, ишлашимга рухсат олиб беряптилар. Шоҳрух ака ҳали аниқ қарор айтмадилару, бироқ, ойижонимиз кўмакларида фотосессия, кичикроқ  лойиҳаларда иштирок этиб келяпмиз. (Зебо опага юзланиб) Бунинг учун сизга раҳмат. 

З. Н.: — Бироқ Асални ролга таклиф қилган ҳар бир режиссёр биринчи ўринда мен ва Шоҳрухнинг олдидан ўтади. Сценарийларни ҳам биринчи биз ўқиймиз. Бу Асалга ишонмаймиз дегани эмас. Келиним ҳам ролларни чертиб- чертиб танлашига ишонаман. 

— Янги хонадонга кўникиб кетиш қийин бўлмадими, Асал?

— Йўқ. Ўзим таниган, билган оилага келин бўлиб тушдим. Қайнукаларим билан ҳам илгаридан танишмиз. Тўғри баъзида бироз хатоликларга йўл қўяпман. Аммо оила аъзоларим кўмагида уларни бартараф этишга, қайтармасликка ҳаракат қиляпман. 

— Зебо опа, инжиқ қайнонаман дедилар. Айтингчи, ростдан қаттиққўлмилар?

(Зебо опа гапга қўшилиб) — Жуда ҳам! Буни тан олишим керак. 

— Тўғри. Ҳамма иш идеал даражада бўлишини талаб қиладилар. Уларни бажаришга ҳаракат қиляпман. Аммо мукаммал даражада амаллашим учун ҳали кўп нарсаларни ўрганимишим кераклигини ҳам биламан. 

З. Н.: — Бу борада ўзим сенга ёрдам бераман, Асал. Чунки, янги хонадонга борган қиз, у ернинг шароитига, ички қонун-қоидаларига ўрганиб кетиши учун вақт керак. Мослашиб олиши учун эса уни қўллаб-қувватловчи инсонлар ёнида бўлиши шарт...

Машҳур қайнона-келин билан  суҳбатлашиб, очиғи ҳавасимиз келди. Улар бахтиёрликлари, бир-бирини тушунишга интилишлари билан ҳам ҳавасимизни келтиришди. Биз ҳам уларнинг кўзларидаги бахт ёлқинлари сира сўнмаслигини тилаб, суҳбатимизга якун ясадик. 

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди
Фотомуҳбир Ислом РЎЗИЕВ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 182 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016