Суббота, 2018-10-20, 6:17 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5262]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [555]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [93]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2150]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3578]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5646]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [778]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1996]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [129]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [205]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1531]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [195]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1126]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [218]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 639
Статистика



Онлайн всего: 63
Гостей: 63
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Октябрь » 7 » Шоир бўлсанг, мангу ошиқсан


9:35 PM
Шоир бўлсанг, мангу ошиқсан
Яқинда "Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашрдан чиққан шоир ва таржимон Муҳиддин Омоннинг "Ўртамизда ишқнинг гулхани” номли шеърий тўплами Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси эълон қилган "Ватан учун яшайлик!” танлови совриндорига айланди. Биз севимли шоиримизни қутлаган ҳолда қуйида адабиётшунос Ҳулкар Ҳамроеванинг ушбу китоб ҳақидаги таҳлилий мақоласини келтириб ўтишни лозим топдик.

Ўйлаймизки, муаллифнинг сўнгги йилларда битган дил розларидан иборат мазкур гулдаста шеърият ихлосмандларининг кўнгил мулкига эврилади.

ЎзМАА "Ўзбекистон” НМИУ

Матбуот хизмати

Истеъдодли шоир Муҳиддин Омон шоирликни сўзга мангу ошиқлик деб билади. Болалик йилларида кўнгилда туғилган, ўқувчилик даврида ҳавас, талабалигида меҳр деб аталган шеър ишқи йиллар ўтиб шоирлик қисматига, ҳақиқий эътиқодга айланди. Унинг самимият, жозиба ва фалсафий теранлик уйҚунлашган ижодининг маҳсули сифатида қатор шеърий тўп­ламлари, таржималари нашр этилди. Шоир ҳамиша ўзининг мангу ошиқлик эътиқодига содиқ, ҳар бир шеърида янги фикр айтишга интилади, бунинг учун янги шакл ва услуб, ишора ва ташбеҳлар, рамзлар излайди. Муҳиддин шоирга истеъдоднинг ўзи етарли деб ҳисобламайди: тинимсиз изланади, ниҳоятда кўп ўқийди. Ўзбек мумтоз адабиёти билан бир қаторда жаҳон адабиётини ҳам синчковлик билан, ўзига хос бадиий дид билан ўрганади. Унинг шеърлари қалб амригина эмас, қалб эҳтироси ҳамдир. Улар шунчаки ўқилмайди, балки ҳаёт ҳақида мушоҳада юритишга, ўзингни ва қалбингни таҳлил қилишга даъват этади.

Муҳиддин Омоннинг шоир кўнглида табиат билан ҳамоҳанглик, қисматдошлик, гўзалликка иштиёқ туйғуси кучли. У инсон руҳиятидаги силсилаларни тасвирлар экан, табиатдаги ҳодисаларда уларга қондошликни кўради:

Бўтакўзнинг кўзлари тийрак,

Қизғалдоққа ҳамроз бўлай дер.

Бойчечаклар боладек зийрак,

Гул тилида ирод қилар шеър.

("Баҳорни соғиниб”)

Баҳорни соғинган бедор кўнгил кечинмалари ўхшатиш, жонлантириш каби санъатлар воситасида китобхон қалбига муҳрланади. Бўтакўзнинг қизғалдоққа ҳамроз бўлаётганлигига, "боладек зийрак бойчечак”нинг "гул тилида” шеър ўқиётганлигига китобхонни ишонтиради. Шоирнинг "Наврўз келиб” шеърида табиат ҳодисалари билан уйҚунлашган руҳий мантиқ яна кучаяди:

Наврўз келиб адирларда ниш урди ялпиз,

Хизр бобо либосига бурканди боғлар.

Унинг яшил қанотида учиб келган ҳис,

Сен онангни йўқладингми, дея сўроқлар.

Баҳор ташрифини ҳамма бирдек интиқ кутади. Кимнингдир кўзига биринчи бўлиб адирда ниш урган ялпиз кўринса, яна кимдир "Хизр бобо либосига бурканган боғлар”га боқиб завқланади. Шоирга эса баҳор "Сен онангни йўқладингми?” дея сўроқлаётгандай туюлади. Шеър соғинчнинг сурати бўлиб китобхон кўнглига кўчади:

Тушларимда: қадим ҳовли, бағри кенг осмон,

Фарёд чекар, бўғзин бузиб бўзлар бўзтўрғай.

Чорлар мени, қайтгин дея, ёлвориб гирён,

Болалигим – меҳрга зор, етим болакай...

Биз мўътабар ота-онамизни соғинганимизда, улар зиёратига отланганимизда табиат бутун борлиғи билан бизга ҳамроҳ бўлади: ялпизу майсалар, турфаранг гуллар бизнинг соғинчимизни, меҳримизни етказувчи тилмочга айланадилар. Шундай беғараз тилмочки, улардан ажралгимиз келмайди. Муҳиддин Омон "Яна баҳор ҳақида” шеърида ҳам гўзал ташбеҳни катта маҳорат билан ишлатадики, унга эътибор бермасликнинг иложи йўқ:

Баҳор нозли ёрдек қайсар ва шаддод,

Зумда чимиради абрў қошини.

Бўлар-бўлмасга ҳам ранжигай, ҳайҳот,

Кейин тўхтатолмас кўздан ёшини.

Шоир осмонда булутлар тўпланиб, ёмғир қуйишини бағоят нафосат билан, ниҳоятда жозибали тасвирлайди. Натижада бу манзара табиатнинг оддий ҳодисаси эмас, балки инсон кўнглида кечаётган силсилаю эврилишларнинг инъикосидек тасаввур уйғотади. Ўзимизни гўё булутли осмон ва шиғалаб ёғаётган баҳор ёмғирининг нусхаси кўчирилган картина олдида тургандай ҳис қиламиз. Ёмғирдан жунжикиб, қўлимизни шундай узатсак, булутларга тегадигандай... Муҳиддин Омоннинг бу каби рангин шеърлари инсон руҳиятидаги нозик тебранишларнинг табиатдаги акс-садосига, нафосат ва самимийликнинг мафтункор қўшиғига ўхшайди:

Ипакдек сержило майсалар қўшиб,

Қирлар тўқимоқда қирмизи гилам.

("Баҳор нашидаси”)

Инсон энг беназир фароғатни, қалб хотиржамлигини фақат ўз Ватанида, оиласи баҚрида, тилларидан шукроналик тушмайдиган ота-онасининг дуоларида туйиши мумкин. Болажон ўзбек халқи учун шунинг ўзи бахт. Шоирнинг "Бободеҳқонга қасида” шеърида айнан шу туғённинг янги ташбеҳига дуч келамиз:

Отам дерди: она ернинг тафтин бил,

Ул Ватандир, ерга мангу боғла дил.

Мен-ку, сени жигарбандим атайман,

Мендан аввал сен тупроққа бўл ўғил...

Отамдайин вазмин, хоксор қўрғоним,

Ўар ўгити ҳикматга ёр, Деҳқоним!

"Куз хаёллари” шеърида табиатдаги ўзгаришларнинг инсон кайфияти ва руҳиятига таъсири, инсон ва борлиқ муносабатлари талқини, инсон кўнглидаги ички зиддиятларнинг табиат билан боғлиқлиги мужассам.

Ҳар лаҳза – мангулик қўшиғига байт,

Хаёл риштасидек чувалгай мезон,

Фикратинг ёритгай ногаҳон шу пайт,

Сабр-ла олтинга айланган хазон...

Шеърда донишманд халқимизнинг "Сабр таги олтин” деган доно мақолининг табиатдаги сокин суратини кўрамиз. Бу суратга узоқ тикилиб қоламиз, мезондек чувалган хаёл ришталаридан ўзимизни ва ўзлигимизни излаймиз. Ҳаётнинг мангулик қўшиғи эканлиги, унинг ҳар лаҳзасида ишқ борлигини, унинг қадри нечоғлиқ азиз эканлигини ҳар доимгидан чуқурроқ англаймиз. Англаганимиз сайин руҳиятимиз покланиб бораверади:

Ҳаёт бу ишқ, ишқ эса баҳор,

Баҳор мангу тугамас эртак.

Сен ошиқсан, тириксан демак!

Тўғри, табиат гўзаллигини мадҳ этмаган ижодкор кам. Айниқса, баҳор тасвири, унинг ажиб нафосати ҳар бир кўнгилни гўзаллик оламига етаклайди, кўтаринкилик, жўшқинлик, қувноқлик ва ҳаётга муҳаббат, эртанги кунга умид туйғуларини бахш этади. Муҳиддин Омон ижодида баҳор ва куз ҳақидаги шеърлар кўпдек туюлади. Шоир фаслларни шунчаки мадҳ этмайди ёки уларни бир-бирига қарши қўймайди, балки ҳар биридан кўнгил оҳангига мос ҳолатлар, манзаралар топади. Булар маҳорат, изланиш машаққати эвазига дунёга келган, қалб қўридан яралиб, оқ қоғозга кўчган мисралардир. Шоир тинимсиз равишда даврни ва инсон кўнглини поэтик кашф этишга интилади. Унинг Ватан ҳақидаги шеърларида тафаккур ва самимий туйғунинг мужассамлиги туфайли поэтик мазмун теранлиги юқори пардаларга кўтарилади.

Барини ўйладим, айладим таҳлил,

Сенга бўлган ишқим бемаврид ғунча.

Менга насиб этмас бахт деган манзил,

Хазон фаслим етар гул очилгунча.

... Сени кўрганимда юзимда кулгу,

Лабларда табассум, бахтим нишони.

Сен ҳам кўрингайсан беғам, беқайғу...

Яшаяпмиз... битиб ёлғон иншони...

("Яшаяпмиз”)

"Хайр” деган сўзни ёмон кўрасан,

Бироқ... айтмоқ керак, айтар вақт бўлди

Балки сўзларимни эслаб юрарсан,

Сўзларим гул эди, ҳаммаси сўлди...

("Хайр” деган сўзни... ”)

Истеъдодли шоир Муҳиддин Омоннинг сўз танлаш, сўз қўллаш маҳорати, ифода услубидаги ўзига хослик ҳақида ҳам алоҳида тўхталиш мумкин. Шоир она тилининг ички имкониятлари ва товланишларини, бадиий сўз қиммати, қудрати ва масъулиятини, давр ва одамлар учун муҳим бўлган бадиий эстетик эҳтиёжларни, боқий қадриятларни юракдан ҳис қилади. У худди илми толибдек ҳамон изланишда, ҳамон сўз ишқида бедор, ҳамон ўзини ўзи шафқатсиз саволларга тутади:

Балки кимдир йўқлар, кимдир сўрагай,

"Қандай яшаб ўтди, Муҳиддин Омон?”

Шунда айтаверинг хижолат бўлмай,

Унинг ҳар сатрида умри намоён. . .

Шоир ҳам биз каби туғилди, ўсди,

Унга ҳам инсоний барча қусур хос.

Фақат ҳақиқатнинг эди чин дўсти,

Фақат у ошиқдек яшади, холос.

Муҳиддин Омонни элга танитган, адабиёт ихлосмандларига севимли қилган ҳақиқий эътиқод, чин шоирлик ва чин ошиқлик аслида шу. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 71 | | Теги: #Yangiliklar, #uznews, #новости, #ahborot, #habarlar, #xabarlar, #newsuz, #Yangilik, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Все смайлы
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018