Aпелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги апелляция суд иши 18 январь куни бўлиб ўтди.
Унга кўра, 2021 йил 20 cентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига шоир Йўлчи Рўзиев Юлдуз Усмановага нисбатан «Хаста бўлма» қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмановадан шоирга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.
Таъкидланишича, 18 январь куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугади. Суднинг ажримига кўра, даъвогарнинг Юлдуз Усмановага нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» таронасини шоир муаллифлим ҳуқуқларини бузиб куйлагани учун судда ютқизгани ва жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик хонанда шоир устида судга апелляция шикояти киритган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #habarlar, #xabarlar, #news, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #новости, #uznews, #newsuz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|