Ўзбек замонавий қўшиқчилик санъатига биринчидардан бўлиб, янги йўналиш олиб кирган хонанда Шоҳрух рэппер анча муддат телеэкранларда кўринмади. Бу орада уни кимдир лицензияси олиб қўйилганини, кимдир бутунлай бошқа соҳада фаолият юритаётганини гапирди.
"Тасвир” газетаси Шохруҳ рэпер билан суҳбат уюштириб, кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб олди.
"Турмуш ўртоғингиз билан қандай танишгансиз?” деган саволга рэпер қуйидагича жавоб берди:
"Бўлажак рафиқам билан кафеда танишганман. У дугоналари билан мен эса дўстларим билан ўтиргандик. Кўзим унинг уўзига тушгач, юрагимда унга нисбатан илиқлик ҳис этдим. Сўнг ёнига бориб, танишдим. Шу тариқа учрашиб, севиб қолдим. Унинг менга ёққан тарафи-феъл-атвор жиҳатдан бир-биримизга мосмиз. Доим фикримга қўшилади, мени маъқуллайди. Бир-биримиз билан келишиб, аҳд-у пайсон қилгач, бу ҳақда онамга айтдим. Онам совчиликка борди, уни кўрди. У онамга ҳам маъқул келди. Ҳаммаси анъанавий кечган”
Хонанда илк бор ота бўлгандаги ҳиссиётларини эса қуйидагича изоҳлади:
"Фарзандимни илк бор қўлимга олганимда фахрландим, ҳаяжонландим. Ўғлимнинг исмини ўзим қўйганман. Ислом 28 ноябрда дунёга келган. Ҳозир 1 ёшдан ошди. Анча тили чиқиб қолган. Янаям шўхлиги ортган. Кун давомида унга иложи борича кўпроқ вақт ажратишга, ҳеч бўлмаганда 3-4 соат бирга бўлишга ҳаракат қиламан”.