Суббота, 2016-12-10, 12:46 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 171
Гостей: 171
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Ноябрь » 25 » Шубҳали йўловчи

7:38 PM
Шубҳали йўловчи
Чўнтагидаги нашани  уйга ташлаб чиқиш эсидан чиқибди

- Тошкент, бир киши, Тошкент!...

Ангрен марказидан пойтахтга жўнайдиган таксилар қўналғасида етиб келган Диёрбек  сўнгги йўловчини кутиб турган ҳайдовчи тарафга юрди. Нархни келишиб, машинага ўтирди. Машина ичидаги қолган уч йўловчи ҳам енгил нафас олди. Ахир улар ҳам ярим соатдан бери охирги  тўртинчи ҳамроҳларини  кутиб туришганди-да!

 Мана, қирмизи рангли Нексия тунги Ангрен кўчалари бўйлаб елиб бормоқда. Диёрбек ҳам бошқа ҳамроҳлари қатори тезроқ манзилга ошиқарди. Йигирма беш ёшли бу йигитча Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирининг талабаси. Кечки пайт пойтахтдаги нуфузли ресторанлардан бирида барменлик қилади. Ҳар қалай ўз кундалик харажатлари учун пул топиб юрибди. Фақат...

 Диёрбек чўнтакларини пайпаслаб кўраркан, муҳим нарсани уйда қолдириб чиқмаганини англаб, кўнгли хира тортди. Кийимини алмаштирган пайтда эски шимининг чўнтагидаги нарсаларни уйга ташлаб чиқиш эсидан чиқибди. Энди ортга қайтишнинг иложи йўқ. Нима бўлса бўлар...

 ...Тошкентга кираверишдаги блокпостда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари машинани тўхтатишган чоғда Диёрбекнинг ичига ғулғула тушди. Оббо, ишқилиб текшириб кўришмасин-да!

 Аяган кўзга чўп тушади, деб бекор айтишмас экан. Йигитчанинг олазарак боқишлари ЙПХ ходимининг ўткир нигоҳини четлаб ўтолмади.

- Илтимос, бир дақиқа пастга тушсангиз!

- Менми? - талмовсиради Диёрбек.

- Ҳа, ҳа, сиз!

 Тамом ўйлади у блокпост биносига кириб бораркан. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни тинтиш жарёнида чўнтагидан иккита Кент сигаретаси қутисини топишди. Агар қутида одатдагидек сигареталар бўлганида-ку ҳеч ким ҳеч нарса демасди. Аммо... қутилар ичидан олти граммга яқин марихуана топилди...

 Кейинги жараёнлар ўқувчига маълум. Гиёҳванд модаларини ноқонуний олиб юриш ҳам жиноят саналади ва тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

- Мен бу моддани ўзим учун олиб юргандим, - деди Диёрбек Рафиқов суд мажлисида кўз-ёшларини тиёлмай.  Анча йилгари уйимиз яқинидаги анҳор бўйида ўсиб ётган ёввойи наша ўсимлигини кўриб, уни юлиб уйга опкелдим. Уйдагилардан яширинча қуритиб, чекиб кўрдим. Кейин яна икки-уч марта марта яширинча чекдим. Қолганини қутичаларга қадоқлаб эски шимимнинг чўнтагига қолиб қўйгандим. Тошкентга келаётиб, уларни уйда қолдириб келишни унутибман...

 Ҳар қалай бу Диёрбенинг шахсий эътирофи. Тергов-суриштирув давомида бу гиёҳванд моддани кимдандир олгани ё кимгадир етказиб бермоқчи бўлгани аниқланмади. Шу билан бирга тиббий текширув Диёрбек Рафиқовни гиёҳвандлик дардига мубтало бўлганини ҳам тасдиламади. Ким билсин, ўз вақтида унинг сири фош бўлмаганида, эҳтимол, ана шу дарди бедавога йўлиқиб, ҳам ўзи, ҳам яқинлари, ҳам жамият учун катта хавф туғдирган бўлмармиди?

 Ҳар бир хатти-ҳаракат қонуний жазосини олиши лозим. Диёрбек ҳам гиёҳванд моддани қонунга хилоф равишда сақлаб келгани ва олиб юргани учун тегишли жазосини олди.

Гиёҳванндик  жамият тараққиётига болта урувчи энг мудҳиш иллатлардан бири. Диёрбек ҳам ўзининг бу ножўя ҳаракати билан ўз шаънига доғ тушириб қўйди. Аммо, ҳали умид бор. Шоядки, бу хатосидан тегишли хулоса чиқариб, келгусида ҳар бир қадамини ўйлаб босса...

Соҳиб Ихтиёр


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 115 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016