 Ижтимоий тармоқларда "Қайнотам беш ёшли қизимни зўрлади, эрим мени алиментга берди” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, видео мурожаат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш олиб борган. Ушбу видео мурожаат юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Ховос тумани, "Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаро А.О 13.11.2020 йилда Ховос туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида турмуш ўртоғи В.Ж. билан 2007 йилда турмуш қурганлигини, 25.06.2020 йилда улар ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлиги сабабли, турмуш ўртоғи В.Ж билан яшамасдан, у билан ажрашиб кетганлигини, 3 нафар фарзандларидан 2 нафар вояга етмаган қизлари турмуш ўртоғининг тарбиясида қолганлигини, 2020 йил октябрь ойи ўрталарида вояга етмаган 04.09.2015 йилда туғилган қизи Ғ.С ни қайни отаси С.Ж зўрлик ишлатиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирганлигини маълум қилган. Фуқаро А.О нинг аризаси юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 12.12.2020 йилдаги № 926-сонли холисона берган тиббий хулосасига кўра, вояга етмаган Ғ.С нинг баданида, шунингдек, жинсий аъзолари соҳасида бирон-бир тан жароҳати ёки жароҳат излари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Ховос тумани ИИБ ТГ томонидан холатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми асосан жиноят ишини қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|