Сирдарё вилоятида яшовчи жиноий гуруҳ аъзолари тадбиркорлар ва фуқароларга зўравонлик ўтказиб, товламачилик ва қўрқитиш йўли билан моддий "улуш” ундирган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Хусусан Гулистон шаҳар, Гулистон ҳамда Ховос туманларида истиқомат қилувчи фуқароларни жиноий гуруҳга маблағ тўламаганлиги сабабли доимий қўрқитиш, уларга жисмоний тазйиқ ўтказиш ва бошқа турдаги жиноятларни содир этиб келганлар. Жабр кўрганлар эса ҳаётлари ва оила аъзоларининг хавфсизлигини ўйлаб ҳуқуқ тартибод идораларига мурожаат қилмаганлар.
Жорий йилнинг 11 февраль куни ДХХ Сирдарё вилоят Бошқармаси ва вилоят ИИБ томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Гулистон шаҳри ва туманида яшовчи фуқаролар, 1983 йилда туғилган "Маман” таҳаллусли А.М, 1994 йилда туғилган М.А, 1968 йилда туғилган Х.Э, 1992 йилда туғилган З.А, 1991 йилда туғилган Э.О. ва 1984 йилда туғилган Э.С ва 1994 йилда туғилган Х.Ш лар ўзаро тил бириктириб, фуқароларга транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар ва фуқаролардан ноқонуний "улуш” олаётган вақтларида ушландилар.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш жойларида ўтказилган тинтув давомида жиноятга алоқадор далилий ашёлар топилган ва улардан жабр кўрган шахсларнинг шикоят ва аризалари тўпланган.
Мазкур холат юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104, 105, 165- моддаларининг тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси асосида ушланган. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|