Таниқли актриса ва бошловчи Ситора Фармонова таътилда дам олмоқда. Актриса ўз мухлислари билан суҳбатлашишга қарор қилди ва инстаграм stories’да «было/не было» рубрикаси орқали мухлис ва мухлисаларининг саволларига жавоб берди.
Ситора Фармонованинг обуначилари унинг турмуш қурган ёки йўқлиги сўради.
Актрисанинг жавоби қуйидагича бўлди:
Дугонаси ундан ниманидир ўғирлаб кетишганми ёки йўқми деб сўрашди.
Ҳа, дугонам гардеробимдан шубамни ўғирлаган, — дея жавоб қилган Фармонова.
У шунингдек, бир марта қаттиқ тушкунликка тушиб қолгани, бахтсиз ҳодиса юз берганини айтди.
Обуначилардан бири ундан PR ҳақида сўради.
Бирор киши билан пиар қилиб, кейин пушаймон бўлгансизми? — деб ёзди мухлис.
Ҳа бўлган, — деб ёзади актриса.
Яқинда Ситора Фармонова хонанда сифатида янги қирраларини кўрсатган эди. У O’zbegim ayoli маросимининг меҳмони сифатида ташриф буюрган эди.
Мазкур тадбирда Сетора Фармонова ҳаммани хайратга солишга улгурди. У Жахонгир Отажоновнинг «Қадди баланд» қўшиғини маҳорат билан ижро этганди.