Пятница, 2022-05-27, 7:32 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10031]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3124]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8079]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9275]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1973]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2741]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2342]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1137]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1010
Статистика



Онлайн всего: 90
Гостей: 90
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2014 » Октябрь » 18 » Сиз ва идеал оила.

4:16 PM
Сиз ва идеал оила.
Аслида уй бекаси бўлиш ҳам бир санъат экан. Буни фарзандли бўлиб, декрет таътили вақтида уйда ўтирибгина тушундим. Илгари ота уйимда «институт ва иш» йўналиши бўйича тўхтовсиз қатнаганим боис бу мавзу ҳақида ўйлаш тугул, бундай «санъат» борлигини ҳам билмасдим.

Ҳар қандай касбни танласангиз ҳам албатта бу соҳа бўйича ўқиш учун бирорта олийгоҳ топилади. Лекин «профессионал уй бекаси» бўлиш учун онангиз, бувижонингиз, холаю амма, ҳатто қайнонангизнинг «мактаблари»да ўқиш ҳам баъзида камлик қилади. Қизиғи шундаки, ҳар бир аёлнинг «бахтли ва тотув оила қуриш дастури» ҳамда «рўзғор тутиш мактаби» бир-биридан фарқ қилади. Гўёки уларнинг ҳар бири ўз дастури, методикаси, ички қонунларига эгадек.

Аксарият ҳолларда оиладаги катта жанжаллар кичик муаммолардан бошланади. Агар биз аёллар турмуш ўртоғимизга қандай муносабат ёқишини ёхуд ўзимизга аҳамиятсиздек туюлган баъзи нарсалар эркаклар учун жуда муҳим эканлигига эътибор қаратсак, оиладаги «дока рўмол қуришлари» анчагина камаяр экан. Мен ҳам қисқа вақт бўлса-да, уч йиллик келинлик давримда эшитган панд-насиҳатлар, ўгитлардан, шунингдек, қилган хатоларимдан сабоқ олиб, ўзим учун ички тартиб қоидаларни ишлаб чиқдим. Ва сиз билан бўлишмоқчи бўлганларимни «Бахтли оила томон 25 қадам» дея номладим.

1-қадам

Турмуш ўртоғингиз уйга келганида «Хуш келибсиз!» дея табассум ила қарши олинг.

2-қадам

Ишдан, кўчадан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги сиз учун жуда қизиқлигини билдиринг. Лекин бу қизиқиш «терговчи ва айбдор шахс суҳбати»га ўхшаб қолмасин.

3-қадам

Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бироз четга суриб, у билан ёнма-ён ўтириб суҳбат қуринг. Бундай суҳбатларга фарзандларингиз ҳам қўшилсин. Кун давомида қилинган ишлар, олинган таассуротлар ҳақида бўладиган дилкаш суҳбатлар, турли мавзулар бўйича мунозаралар оила аъзоларини янада яқинлаштиради.

4-қадам

Ёрингиз уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, уйга қайтишини сабрсизлик билан кутганингизни, келганидан жудаям қувонганингизни айтинг. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

5-қадам

Уйдан ишгами, бозоргами, қаергалигидан қатъи назар, кўчага чиқиб кетаётган турмуш ўртоғингизга юзингизда табассум ила оқ йўл тиланг. Хайрлашаётиб, уни интизорлик билан кутишингизни албатта айтинг. Ҳар қандай эркак ўзи меҳр билан кутилаётган хонадонга доим ошиқади.

6-қадам

Муваффақиятга эришганида ҳам, ёки иши ўнгидан келмай турганида ҳам жуфти ҳалолингизга елкадош бўлинг. «Мен» ва «Сиз» сўзлари ўрнига «БИЗ»ни қўлланг. Турмушда «мен» олмоши «биз»га айланиши бир-бирингиз учун яшаётганингизни билдиради.

7-қадам

Ҳар қандай вазиятда ҳақ бўлсангиз ҳам, тортишишга уринманг. Сурункали гап талашишлар эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни сўндиради. Бундай ҳолатларда сукут сақланг. Бироз вақт ўтгач, хотиржамлик билан тўғри тушунтирсангиз, у сизни албатта тушунади.

8-қадам

Бошқалар, айниқса, яқинлари, қариндошлари ва фарзандларингиз олдида турмуш ўртоғингизнинг шаъни, обрўсини ерга урманг. Аксинча, улар олдида ёрингизга кўпроқ ҳурмат кўрсатинг.

9-қадам

Турмуш ўртоғингизга бошқа эркакларнинг ютуғини гапириб ўтирманг. Билингки, ҳар кимнинг ўз ютуғи ва камчиликлари бўлади.

10-қадам

Агар сизнинг яқинларингиз эрингизга қандайдир ёрдам кўрсатган бўлишса, буни асло унинг юзига солманг, миннат қилманг.

11-қадам

Унинг яқинлари, қариндошларини ҳурмат қилинг. Ота-онаси, опа-синглиси, ака-укаси, амма-холалари, борингки, дўстларининг ҳам камчиликларини айтиб юрманг. Бунинг барчаси ўзингизга қарши иш бериши аниқ. Яхшиси, уларни баъзида уйингизга таклиф этиб, меҳмон қилинг ва дуоларини олинг. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

12-қадам

Дўстлари, танишлари, қариндошлари билан кўришиб туриши, гап-гаштаклари, чойхонасига тўсқинлик қилманг, ҳадеб қистовга олаверманг. Бироқ ширинсўзлик билан якшанбани оиласига бағишлашини илтимос қилинг. Турмуш ўртоғингиз турли хил йиғинларига тўсқинлик қилмаётганингиздан уялиб ҳам бу илтимосингизга албатта ижобий жавоб қайтаради.

13-қадам

Умр йўлдошингиз ва унинг оила аъзоларига нисбатан хизматларингизни айтиб, миннат қилманг. Аксинча, шундай қилингки, улар сизнинг ёрдамингизсиз ишлари унмаслигини тушуниб етишсин.

14-қадам

Ўзингиз ишлаб топган пулни фақат ўзингизга сарфламанг. Турмушни ҳам моддий, ҳам маънавий бирдамлик гўзаллаштиради.

15-қадам

Истакларингиз амалга ошишини жуда хоҳлайсизми? Унда овозингиздаги буйруқ охангини илтимос оҳангига алмаштиринг.

16-қадам

Оилангизга Бутунжаҳон иқтисодий инқирози ўз таъсирини ўтказаётган бўлса, буни ҳадеб таъкидлаб, умр йўлдошингизни ранжитманг. Бу каби муаммоларни биргаликда ҳал этишга ҳаракат қилинг.

17-қадам

«Онангни отангга бепардоз кўрсатма» мақолини доим ёдда тутинг. Турмуш ўртоғингизга чиройли кўриниш учун ўзингизга оро беринг. Ишдан келишидан аввал ёки уйда эканлигида чиройли ва ораста кийиниб юринг.

18-қадам

Кайфиятсиз, жаҳлдор ёки хўмрайган ҳолда юрманг. Доим табассум ила юришга ва ҳулқингизнинг гўзал томонларини кўрсатишга ҳаракат қилинг.

19-қадам

Ёрингизнинг нималарни ёқтириб-ёқтирмаслигини жуда яхши биласиз. Келинг, унга ёқадиган кўйлагингизни кийинг, пардоз ва турмакни ҳам у хоҳлагандек қилинг. Умр йўлдошингиз яхши кўрган таомни пишириб, у севувчи ширин табассумингизни ҳадя этинг. Қийин эмас, шундайми? Буни кўп-кўп такрорлаб туринг.

20-қадам

Бир кам дунё эканлигини унутманг. Ҳеч биримиз айблардан холи эмасмиз. Агар турмуш ўртоғингиз бирор хато иш қилса, «Сизга айтгандим-ку», деб ўргатманг. Унинг вазиятини ҳам тушунишга ҳаракат қилинг.

21-қадам

Сизни билиб-билмай ранжитиб қўйса, эрингиздан хафа бўлиб, узоқ вақт аразлаб юрманг. Аразингиз қанчалик чўзилса, муаммо ҳам чигаллашиб бораверади. Албатта ҳеч биримиз буни хоҳламаймиз, тўғрими? [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

22-қадам

Хато қилганини англаб, узр сўраганида дарҳол қабул қилинг. Лекин кўнглингиз оғриганини, бундай хатоликлар бошқа қайтарилмаслигига ишонишингизни ҳам айтиб ўтинг. Шу билан бу ҳолатни бутунлай унутинг. Керак бўлиб қолар деб, хотирангизнинг бир бурчагида жой банд қилиб, хатоликларни асраб юрманг.

23-қадам

Ўзингиз ҳам турмуш ўртоғингизнинг кўнглини оғритган ёки хафа қилган бўлсангиз, албатта узр сўранг ва кўпроқ меҳр кўрсатинг.

24-қадам

Бирон-бир илтимосингизни ўз вақтида бажармаса, «Майли, ҳечқиси йўқ. Бу сафар бўлмаса, кейинги сафар», деб қўйинг. Кейинги гал ҳам унутса, сабр ва хотиржамлик билан яна бир бор эслатиб қўйинг.

25-қадам

Аёл турмуш ўртоғидан муҳаббат кутгани каби ўзи ҳам унга муҳаббат кўрсатиши ва доим буни билдириб туришни унутмаслиги даркор. Бунинг ҳеч ҳам уят жойи йўқ. Умр йўлдошингизни севишингизни унга ҳар куни айтинг. Қўрқманг, «Сизни жудаям-жудаям севаман!» деган гапни ҳар куни айтиб, унинг оҳорини тўкмайсиз. Аксинча, қалбларингиздаги ишқни янада алангалатасиз.

Маъқул билсангиз, сиз ҳам буларни албатта ҳаётда синаб кўринг. Шунда мен каби энг бахтиёр аёллардан бири бўласиз!

Дилноза МИРТОЛИПОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2122 | Добавил: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Kaniza - Ey voy

Vohidjon Isoqov - Notanish qiz (cover)

Ozoda Nursaidova va Liil Xurramov - Million

Munisa Rizayeva - O'g'ri

Dilnoza Kubayeva - Elda bo'lsin

Yulduz Usmonova - Gapir, jonim

Vohid Abdulhakim - Do'stlarim

Farrux Raimov - До утра

Oybek va Nigora - Sog'inganman

Bojalar - Katta ko'cha


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя