Среда, 2016-12-07, 10:17 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 214
Гостей: 214
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Июль » 7 » Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни хавфли юқумли касалликлар юзасидан огоҳликка чақирди

7:45 PM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни хавфли юқумли касалликлар юзасидан огоҳликка чақирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, айрим мамлакатларда бир қатор хавфли юқумли касалликлар, хусусан, куйдирги, Қрим-Конго геморрагик иситмаси бўйича вазият мураккаб бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи Саидмурод САИДАЛИЕВ бу хусусда ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

            – Мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор эпидемиологик барқарорликни сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир.

            Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасалари, санитария-эпидемиология, ветеринария соҳаси мутахассислари, жамоат тузилмалари иштирокида профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар режаси қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бу жараёнда жойлардаги санитария назорати, ветеринария пунктлари фаолиятини янада такомиллаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини қатъий назоратга олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилаётган илмий-амалий ишлар натижасида куйдирги касаллиги ва бошқа хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи табиий ўчоқлар устидан доимий лаборатория мониторинги юритилмоқда.

            Бу йил қиш одатдагидан анча илиқ келди. Бу хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи ҳашаротларнинг кўпайишига замин яратди. Бундай вазиятда ушбу ҳашаротлар яшайдиган ҳудудларда кузатув, мониторинг назорат ишларини кучайтириш, дезинфекция, дезинсекция, дератизация ишларини тизимли асосда ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Олимлар ва мутахассислар арбовирусли инфекцияларнинг этиологияси, эпидемиологияси, эпизоотологиясини ўрганиш юзасидан илмий изланиш олиб бормоқда.

            Айтиш жоизки, куйдирги ва Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги қўзғатувчиларининг асосий манбалари чорва моллари ҳисобланади Шу боис профилактика чора-тадбирларини аввало чорва моллари ўртасида ўтказиш, ветеринария пунктлари ва лабораторияларининг салоҳиятини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга. Ана шу вазифаларни бажариш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир. Чорва молларини ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиш, юқумли касалликларга қарши эмлаш йўлга қўйилган. Мол сўйиладиган замонавий кушхоналар, майдончалар барпо этилиб, улар зарур воситалар билан жиҳозланган. Сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, истеъмолчига санитария талабларига мос ҳолда етказиш тизими шаклланган.

            Куйдирги ва бошқа хавфли юқумли касалликларнинг инсонлар орасида учрашининг олдини олиш борасида санитария-эпидемиология соҳаси ва тиббиёт ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилаётир. Чегара ҳудудларида фаолият юритаётган санитария назорати пунктларида четдан кириб келаётган хорижий фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тиббиёт ходимлари ҳушёрлигини ошириш мақсадида жойларда малака ошириш машғулотлари, семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Бу жараёнда касалликнинг этиологияси, эпидемиологияси, диагностикаси, клиникаси, профилактика  ва даволашнинг самарали усуллари юзасидан тажриба алмашилмоқда.

            Илмий манбаларда куйдирги касаллиги бактериясининг спорали шакли ташқи муҳитга ўта чидамли экани қайд этилган. Олимлар унинг узоқ йилларгача тупроқда тирик сақланиш хусусияти борлигини аниқлаган. Ҳайвонлар касалликни тупроқда ётган ана шу споралар орқали юқтиради. Қрим-Конго геморрагик иситмаси чорва молларида учрайдиган  каналар орқали тарқалади.

            Бундай касалликлар одамларга юққанда, яширин даври бир неча кунгача давом этади. Куйдиргида баданда яра пайдо бўлади. Қрим-Конго геморрагик иситмасида ҳарорат кўтарилиб, баданга тошмалар тошади, заҳарланиш аломатлари намоён бўлади, қон кетади. Бундай ҳолатларда зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш зарур. Уйда ўзи билганича даволаниш оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шифохоналарда бундай хасталикларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш учун барча шароит яратилган.  

            Бундай муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш ҳар бир инсондан тиббий маданият ва ўз саломатлигига эътиборли бўлишни талаб этади. Бунинг учун соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига тўла риоя этиш лозим. Уйларда қорамол боқишда молхоналарни тоза тутиш, гўнг ва бошқа чиқиндиларнинг йиғилиб қолиши оқибатида турли инфекцияларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳамда дезинфекция, дезинсекция тадбирларини ўтказиш, ҳайвонларни йилига бир маротаба куйдирги касаллигига қарши профилактик эмлатиш, ҳайвонларда бирор-бир касаллик аломатлари кузатилганда дарҳол  ҳудудий ветеринария хизматига мурожаат этиш даркор.  

            Бугунги кунда аҳолига бу борада қулайлик яратиш ва эпидемияга қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида туманларда санитария-эпидемиология, ветеринария ходимлари, шифокорлар, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида махсус гуруҳлар тузилиб, улар хонадонларда чорва молларини кўрикдан ўтказиш, ҳудудларда санитария-эпидемиология ҳолатини барқарор сақлаш бўйича иш олиб бормоқда.

            Аҳолининг тиббий маданиятини ва ҳушёрлигини ошириш мақсадида маҳаллаларда тиббий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Мобиль телефонларга ўта хавфли юқумли касалликлардан ҳимояланиш бўйича sms-хабар жўнатиш йўлга қўйилди. Оммавий ахборот воситаларида мутахассисларнинг чиқишлари, махсус кўрсатув, эшиттиришлар ташкил этилмоқда. Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад юқумли касалликлар бўйича маълумот бериш, эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, пировард натижада инсон саломатлигини асрашдир. Бу борада яратилаётган замонавий шароитлардан оқилона фойдаланиш, мамлакатимизда санитария-эпидемиология ҳолати барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.  Бинобарин, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 221 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016