Суббота, 2016-12-03, 3:38 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 137
Гостей: 132
Пользователей: 5
Dargothkr, angren201755555, ConnorSob, CrisAvp, DargothWevy
Главная » 2016 » Июнь » 29 » Собиқ ЙПХ ходимининг иқрори: “Пул топдим-у, бахт топмадим!”

7:25 AM
Собиқ ЙПХ ходимининг иқрори: “Пул топдим-у, бахт топмадим!”
Ички ишлар идораси ходими бўлиб ишлардим, аниқроғи, Йўл патрул хизмати ходими сифатида кўп йиллар фаолият юритганман. Касбимни яхши кўрардим. Ушбу соҳани танлаганим учун ўз-ўзимдан суюнардим. Аёлимнинг мени тўғри тушуниши, оқилалиги туфайли оиламдан, фарзандларимдан кўнглим тўқ. Хизмат жараёнида бошқа нарсага чалғимасдан ишга шўнғиб кетардим. 

Бўш вақтим бўлди дегунча, фарзандларимни паркками, бошқа бирон жойгами сайрга олиб чиқардим. Уларнинг шўҳ-шодон кулгиларини кўриб, ўзимга сиғмай кетардим. Қўшнилар ҳам бизнинг оилага ҳавас қиларди. 

Шахсий ҳаёт ҳам иш ҳам ўз ўрнида рисоладагидек кетаётган эди. Нима бўлди билмадим. Шайтон йўлдан урдими, нафсим устунлик қилдими, ишқилиб, йўл қоидасини бузган ҳайдовчилардан пул таъма қилиш одатини чиқардим. Борган сари ҳайдовчилардан кўпроқ пул оладиган бўлдим. Атрофдагиларга паст назар билан қарайдиган, унча-мунча нарсани писанд қилмайдиган бўла бошладим. Мендаги бу ўзгаришни пайқаган ота-онам, акаларим ва аёлим бу кетишда яхши бўлмаслигини айтарди. Айниқса, отам "Болам, ким бўлсанг ҳам инсон бўлиб қолгин. Бировларни зор қақшатма, ҳеч кимдан пул ола кўрма. Бошқаларнинг ҳаққи буюрмайди! Ҳар доим ўзингга тўғри бўлиб, тўғри ишла” деб такрорларди. Мен эса уларнинг биттасига ҳам на ота-онамга, на акаларимга ва на аёлимга қулоқ солмас, билганимдан қолмас эдим. Пул кўзимни кўр қилган пайтлари эди ўшанда... 

Бир куни ишдалигимда тахминан соат 17:30 ларда аёлим Маҳлиё телефон қилиб қолди. Овозида титроқ, нима тезроқ гапир дея ўшқирдим унга. У "ўғлимиз Шаҳзодни машина уриб кетди” деди-ю. Ҳўнграб йиғлаб юборди. "Нега уриб кетади, қаердасилар ҳозир” сўрадим мен. Маҳлиё 16-шифохонада эканлигини айтди. Нима бўлсам бўлдим, муздек тер чиқиб кетди. Бирга хизмат олиб бораётган шерикларимга ҳам айтмасдан машина томонга қараб югурдим. Касалхонага борганча "ҳеч нарса қилмаган бўлсинда, ўғлим омон қолсин, тинчлик бўлсин, ишқилиб” тинмай такрорлардим. Шифохонага қандай қилиб борганимни эслолмайман. Жонлантириш бўлимининг олдида аёлим кўзларида ёш билан у ёқ, бу ёққа тинимсиз юриб турибди. Мени кўриши билан баттар йиғлай бошлади. "Ҳа, нима бўлди, ўғлимиз яхшими, сен нимага қарамадинг” бақирдим унга. Шаҳзодни уриб юборган машина эгасини қидира бошладим. У ҳам шу  ерда экан, касалхонага ўзи олиб келибди. Дори олиш учун дорихонага кетибди.  Ҳайдовчини сабрсизлик билан кутардим. "Қўлимга тушса борми, майдалаб ташлайман. Кўзига қараб юрса ўладими, агар ўғлимга бир нарса бўлса, соғ қўймайман”  ўзимча ғулдирардим.  Шифохона дарвозасидан бир киши чопиб келаётгани кўринди. Қўлида дори солинган пакет кўтарган. Маҳлиё менга қараб имлади. Билдимки, ўғлимни машинасида уриб юборган киши шу. У тобора яқинлашган сари таниш туюларди. Унга пешвоз чиқдим. Унинг йўлини тўсдим-у, жойимда қотиб қолдим. У бўлса, "ака, дориларни шифокорга  бериб олай кейин гаплашамиз, шошилинч олиб келинг деганди” деб мени айланиб ўтиб югуриб ичкарига кириб кетди.   Бу одамнинг икки соатча олдин машинасини тўхтатгандим. Спиртли ичимлик ичган экан. Икки юз минг сўм пулини олиб қўйиб юборгандим. Балки, ўхшатаётгандирман ёки менга шундай туюлаётгандир ўйланаман. Беш минут ўтар-ўтмас ҳайдовчи чиқиб келди. Ҳа-ҳа, у атиги икки соатгина олдин тўхтатган ҳайдовчим эди. Ўшанда қонун доирасида иш қилганим-да, ўғлим бу аҳволга тушмаган бўларди. Ҳаммаси мени деб бўлди. Ҳайдовчига нима дейишни ҳам билмайман, ўзимдан ҳам айб ўтган. Уни қўйиб юбормаслигим керак эди. Нафс мени шу куйга солди. Автоҳалокатдан сўнг Шаҳзод ўнг оёғини оқсаб босадиган бўлиб қолди. Шунисига ҳам шукур қиламан! Сал бўлмаса, ўз фарзандим ўлимига сабаб бўлишимга оз қолди. Ўғлимни машинасида уриб юборган кишига нисбатан қонун доирасида чора кўрилди. 

Мен бугун виждон азобида яшамоқдаман! Шаҳзоднинг оқсоқланиб юришини кўриб юрак-бағрим эзилади. У менинг нафсим сабабли шу аҳволга тушди, ногирон бўлиб қолди. Икки юз минг сўм пулни деб бир умр виждон азобида қийналиб яшашга маҳкум бўлдим. Қолаверса, ўғлимни кўрсатмаган жойим қолмади. Қанча-қанча пулим кетди. Ҳайдовилардан олган пулларим ўн, юз, минг баравар бўлиб чиқиб кетди!

Ҳар қандай ишда қонунийлик, ҳалоллик, тўғрилик биринчи ўринда туриши лозимлигини англаб етдим! Фақат энди жуда кеч! 

Азиз Турдиев, Тошкент шаҳри

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 350 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016