Сочларимиз, ҳаётимиз учун жуда муҳимдир. Қадимдан сочларнинг мўжизавий хислати борлигига ишонилган. Узун соч ўрами, аскарлардаги енгилмаслик белгиси бўлса, аёллардаги жозибадорлик рамзи сифатида қадрланиб келинган. Азалдан қалин, ёрқин сочлар, соғлик ва ёшлик рамзи бўлиб хизмат қилган. Шунинг учун сочингизнинг қандай кўринишидан қатъий назар, асосийси у соғлом кўриниши керак.
Сочларимиз ҳақидаги баъзи бир сиз билишингиз керак бўлган фактлар:
Сочнинг қалинлиги
Соч толаларимизнинг қаллинлиги наслдан наслга ўтади ва қанча уларни парваришламанг хоҳлаганингизча қалин ҳолатга келтира олмайсиз. Гарчи, сочларимизнинг қалинлиги сочларимизнинг зичлигига боғлиқ.
Ҳаёт цикли
Баданимиздаги бошқа сочларга қараганда, бошимиздаги сочлар узоқ ҳаётий циклга эга. Соч толамиз одатда икки йилдан олти йилгача бўлган оралиқни ўз ичига олада ва у турли хил фазалар орқали боради – ўсиш, дам олиш ва ўлиш. Фазанинг охирида сочларимиз тўкилади ва уларнинг ўрнига бошқаси ўсиб чиқади. Бу жараён аниқ эмас, чунки соч толаларимиз ўзининг маълум бир кучига эга ва у камайганда, бутунлай йўқолган бўлади. Кўпи билан, соч толалари 25 маротаба тикланиши мумкин.
Соч тўкилиши
Соч тўкилишлари оддий ва муқаррар жараёндир. Ҳаётдаги биз учрайдиган, қийин вазиятлар ҳам сочимизга ўз таьсирини ўтказмай қўймайди ва уларнинг умрини қисқа қилади. Бундай ҳолатларда, озуқа сочимиз толаларига етиб бормайди ва сочимиз юпқалашиб, ўлиш жараёнигача боради. Бошқача қилиб айтганда, кал бўлиш эркакларда кузатилиши мумкин. Баъзи бир сабабларга кўра, аёллар ҳам кўп стрессдан азоблансалар, кал бўлиш уларга ҳам хавф солади. Агарда сиз ўзингизда, сочларингиз аввалгидан кўра сочингиз кўп тўкилишини сезсангиз, бу сочларингизни сустлашганидан далолат бўлиши мумкин. Сочларингиз қўлингизда уюм бўлиб тўкилса, хавотирланманг. Бундай пайтда сочларингиз бутунлай ўз ҳолига келиши тайин. Бунинг асосоий сабаблари – об – ҳавонинг ўзгариши, хомиладорлик ёки дориларнинг ҳаддан ташқари истеъмол қилинишидир.
Бош суяг териси
Бош суяги териси нам ўтмайдиган қобиғба эга. Шундай қилиб, хоҳлаган сувга асосланган маҳсулотлар сочимизнинг ўзишига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайдилар. Чунки улар илдизга бориб етолмайди. Аслида, ҳеч қандай шампунлар ҳам соч тўкилишига ўки сочимиз парваришига сабаб бўла олмайдилар. Лекин аллақачон ўсиб чиқган сочимиз кўриниши биз ишлатадиган шампунларга таълуқли. Агар сиз ростдан ҳам сочингизни парваришлаш истагида бўлсангиз, маскалар, ёғ ёки спиртли маҳсулотлар ампуласини қўлланг, фақат уларгина чуқурроқ кира олиш хусусиятига эга.
Қуруқ сочлар
Сочларимизни табиий ёғ билан парваришлаш, уларни қайишқоқ ҳолатга келтиради. Лекин илдиздан фақатгина 15 см ичкарига кира олади холос. Шунинг учун ҳам узун сочлар, соч таркибидан қатъий назар, сочларининг пастки қисми доимо қуруқ бўлиб, парвариш, маскалар ва кондиционерларга муҳтож. Маҳсулотларни керакли пайтда қўлланг, ва соч илдизига суртишнинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки сочимизга ортиқча ёғ керак эмас.
Сочларингиз доим жозибадор бўлсин деб қолувчи, Сизнинг Zamonaviy.com ингиз.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|