Понедельник, 2019-11-18, 8:33 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [1]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7364]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1056]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [112]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2611]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4422]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6812]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1069]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2030]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [186]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [240]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1804]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1562]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [102]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [616]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [80]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [42]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [253]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [539]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [117]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [29]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [29]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [7]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [71]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 729
Статистика



Онлайн всего: 73
Гостей: 73
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Ноябрь » 6 » Сохта совчиларнинг “ови”дан эҳтиёт бўлинг! Турмушга чиқмаган қизларни чув тушириб юрган шахсга жазо тайинланди

10:04 AM
Сохта совчиларнинг “ови”дан эҳтиёт бўлинг! Турмушга чиқмаган қизларни чув тушириб юрган шахсга жазо тайинланди
1978 йилда Фарғона вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган Шокир Ҳакимов (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) фирибгарликнинг янгича усулини ўйлаб топди. Йўқ, у юзига ниқоб ҳам тақмади, интернет тармоқларида аллақандай калит сўзлардан ҳам фойдаланмади. Балки, хушомаду тилёғламалик қилиш ёрдамида бир нечта аёлларнинг ишончига кирди.

«Сизни укамга сўраб келдим…»

Тошкент шаҳридаги хусусий корхоналардан бирига кириб келган Шокир Ҳакимов жамғармада 1-тоифали инспектор вазифасида ишловчи Малика Қаноатованинг ёнига боради. Дабдурустдан мақсадга ўтиб бўлмаслигини яхши билган Ҳакимов аввал қизга мулозамат кўрсатиб, унинг ишончига киришга ҳаракат қилади. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Шокир ташрифи боисини маълум қилади: «Сизни укамга келин қилмоқчимиз. Ростини айтсам, бу ерга келганимнинг асл сабаби ҳам шу!». Маликанинг юзига қизиллик югургани, кўзлари ер чизаётганидан фойдаланган Ш.Ҳакимов режанинг кейинги қисмига ўтади: «Йўқ демасангиз, бармоғингиз ўлчамини билмоқчи эдим. Мабодо қўлингиздаги мана бу узукни ечиб, менга бериб туролмайсизми?».

Шокирнинг гапига лаққа тушган қиз бармоғидаги нархи 800 000 сўмлик тилла узукни ечиб бериб, икки дақиқага ташқарига чиққан «совчи»нинг қайтишини кута бошлайди. Бу пайтда эса тилла узукни қўлга киритган Ш.Ҳакимов аллақачон воқеа жойидан яширинган эди.

Бир дона тилла узукнингн пули қанчага ҳам етарди, яна «ов»га чиқиш керак, дея хаёл қилган Ш.Ҳакимовнинг кейинги манзили пойтахт марказидаги тиббиёт клиникларидан бири бўлди. У бу ерда шу клиниканинг таянч докторанти Лола Эркиновани нишонга олади. Аммо бу сафар у қармоқни чуқурроқ ташлашга аҳд қилди. Ўзини Лоланинг ҳаётидан хабари бор одамдек тутган Ш.Ҳакимов унга унинг турмушдан ажрашганини билиши, оилавий шароитидан бохабарлигини маълум қилиб, ишончига киради. Ш.Ҳакимовнинг унга уйланмоқчи эканини эшитган Лола аввалига бу гапларга эътибор қилмайди. Шокирнинг ўзи тақиб олган тилла занжирга ўхшаш тақинчоқ совға қилмоқчи эканлигини эшитгач, бироз юмшайди. «Онам ташқарида кутиб турибди. Агар бўйнингиздаги занжирни бериб турсангиз, уларга кўрсатиб келардим. Шунга ўхшашини ясаттирар эдик», деб Лоланинг нархи 3 000 000 сўмлик тилла занжирини қўлга киритган Ш.Ҳакимов ташқарига чиққанча, қайтиб қорасини кўрсатмайди.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. «Совчилик» операциясини давом эттирган Ш.Ҳакимов Ўзбек давлат циркига йўл олади. Бироқ унинг мақсади томоша кўриш эмас, балки кўрсатиш эди.

Ўша куни у цирк яқинидаги гўзаллик салонида фаррош вазифасида ишлаб келаётган Гулнора Ниғматованинг иш вақти тугашини кутиб туради. Сўнг аёлни цирк биноси ташқарисида тўхтатиб, унинг турмушга чиқмаганлиги, оилавий шароитидан хабари борлигини айтиб, уйланмоқчи эканини маълум қилади. «Ниятим жиддий. Агар майли десангиз, телефонингиздаги расмларни анави ерда мени кутиб турган онамга кўрсатиб келсам». Содда Гулнора устасифаранг фирибгарга чув тушганини телефони қайтиб келмагач, билди.

«Турмушга чиқмаган қизлар борми?»

Биласиз, совчилик жиддий масала. Аммо шуниси ҳам борки, корхона ёки ташкилотларга кимнидир сўраб келишса, ҳамма яхши ниятда турмушга чиқмаган қизлар ҳақида маълумот беради. Афсуски, ўзини совчи, деб таништирганлар орасида Ш.Ҳакимовга ўхшаган фирибгарлари ҳам бор экан.

Судда кўрсатма берган Ш.Ҳакимов барчасига иқрор бўлиб, Тошкент шаҳридаги турли идораларга бориб, ўзи уйланмоқчи ёки укасини уйлантирмоқчи бўлган одамдек тутиб, турмушга чиқмаган, оиласидан ажрашган хотин-қизлар ҳақида маълумот йиққанини сўзлаб берди.

Шокир Ҳакимов:

–  Ўша ерда ишловчи аёллар ким ҳали турмушга чиқмагани, кимнинг турмуши бўлмагани тўғрисида айтишар, сўнг улардан сўраб, билганларимга кўра, қизлар билан танишардим. Малика Қаноатовани укангизга олиб берсангиз бўлади дейишгач, унинг ёнига бориб, гапга солдим. У бундай масалаларни ота-онаси ҳал қилишини айтди. Мен ундан ота-онасининг телефон рақамини олдим. Сўнг ташқарида онам кутиб турганини айтиб, ўзини қандай тутишини кузатдим. У ташқарига чиқмаслигини айтгач, тўй совғаси сифатида узук яссаттирмоқчи эканим, аммо бунинг учун унинг бармоқ ўлчами кераклигини маълум қилдим. Малика узугини беришга рози бўлмади. Яна бироз гапга солиб, ишончига кирганимдан сўнг узукни қўлга киритдим.

Ш.Ҳакимовнинг кўрсатмасини эшитиб, ҳайрон қоласан киши? Наҳот, қизлар биринчи марта кўриб турган одамига шунчалик ишонишса? Ёки пихини ёрган деганлари шундай бўлармикин-а?

«Кўринишидан «афиристга» ўхшамасди»

Жабрланувчилардан бири Гулнора Ниғматова қандай қилиб, Ш.Ҳакимовнинг қармоғига илинганини сўзлаб берди.

Гулнора Ниғматова: – Иш вақтим тугагач, ҳамкасбим билан "Чорсу” бозорига бориш учун ташқарига чиқдик. Бир пайт ортимдан кимдир исмимни айтиб чақирди ва менда шахсий гапи борлигини айтди. Ўзини Иззат, деб таништирган Ш.Ҳакимов ёнимга келиб, турмушга чиқмаганим, оилавий шароитим, мен ҳақимда билганларини сўзлай кетди. Менга уйланиш нияти борлигини айтганида, бу масалани бир ўзим ҳал қилмаслигимни қатъий гапирдим. У эса «Расмингизни беринг, онамга кўрсатаман, сизни ёқтириб қолдим», деди. Унинг самимий сўзлаши, ўзини тутиши ва уст-бошига қараб, заррача ҳам шубҳага бормадим. Расмларим телефонимда эканини айтганимда, у аппаратни бериб турсам, сал нарида турган онасига кўрсатиб, қайтариб олиб келиб беришини айтди.

Суд темир панжарасига бегона бўлмаган Ш.Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбли, деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Загрузка...
Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 38 | | Теги: #xabarlar, #news, #habarlar, #uznews, #ahborot, #newsuz, #новости, #Yangilik, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Mirjon Ashrapov va Sherxon - Ot dushi kayf

Benom - Kechagi kun

Setora - Ajdodlar ruhi (1998-2006)

Dildora Niyozova - Oxirgi kun

Shohruhhon - Aida

Shahzoda va Nilufar Usmonova - Mayda - Mayda

Otabek Mutalhujaev - Gulduhtaron

VIA Marokand - Yakkasaroy (Video KLIP va MP3)

Farruh Komilov - Pariro'y

Imron va Dilan Tatlises - Yolg'iz


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019