Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар – хил тасаввур қилади.
Солиҳа аёл:
– У барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади дегани эмас. – У эрига ҳудди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас. – У эрига охиратни эслатишдан чарчамайди. – У агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади. – У эри олиб келганига рози бўлади. – У эри ғойиб бўлганида, мол- мулкини, бола – чақасини, уй – жойини муҳофаза қилади. – У оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди. – У дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди. – У эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради. – Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди. – У фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади. – У ҳаромдан қаттиқ нафратланади. – У эрининг ота – онасига гўзал муомилада бўлади. – У ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади. – У беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди. – У ҳамиша Қуръон тиловатига ҳарис бўлади. – У асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди. – У эрини қизғонади. – У эрига итоатни Аллоҳга итоат- деб билади. – У кечиримли бўлади. – У келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди. – У доно бўлади. – У урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, беэътибор бўлмайди. – У соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди. – У кўчага интиладиган бўлмайди. – У кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради. – У ҳар – ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди. – У эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди. – У ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради. – У фақат эри учунгина ясанади. – У гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади. – У уй – жойини покиза тутади. – У ўзи учун борлиқ бу эри деб билади. – У жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай жаҳл қилади. – У эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди. – У фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради. – У ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|