Пятница, 2016-12-09, 5:53 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 77
Гостей: 76
Пользователей: 1
Ailadal
Главная » 2016 » Ноябрь » 23 » Совчиларга 12 маслаҳат

4:59 PM
Совчиларга 12 маслаҳат
Аввало, совчилик мартабаси муборак бўлсин! Кулманг, ахир совчиликка ҳаммани ҳам муносиб кўришмайди! Ҳурмат-эътиборга сазовор инсонни совчиликка мос деб билишади.

1. «Қулчиликка келдик», деган инсон фариштали, кўпни кўрган, келин тушириб, қиз чиқарган бўлса, бу вазифани аъло даражада уддалайди. Чунки мақсадга эришмоқ учун келган хонадонингиз одамларига аввало сиз — совчи хоним ёқишингиз шарт! Уларда яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилинг.

2. Қўлни кўксингизга қўйиб (келинликни бир эслаб), таъзим бажо келтирганча, сизни қаршилаган қизнинг онасини бағрингизга босиб (ҳаяжондан юраги гурсиллаб ура бошлаганини сезасиз), қуюқ кўришинг. Рухсат бермагунча остонада туринг. «Хуш кўрдик, марҳамат»дан сўнг оҳиста қадамлар билан «Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм»ни айтиб, «Қадам етди, бало етмасин, уйингиз нурга тўлсин!» дея дуо қилиб, кўрсатилган жойга аста, омонатгина ўтиринг.

3. Қизнинг онасига тикилиб-тикилиб қараманг, хижолатга қўясиз. Эҳтиёт бўлинг, сиз ҳар бир сўзингиз, хатти-ҳаракатингиз билан қизпошшанинг онасида яхши таассурот қолдиришингиз керак.

4. Самимий ва минг йиллик қадрдон дугона ё опа-сингилдек муносабатда бўлинг. Орада хижолатпазлик бўлмаса, онанинг ўзини, феъл-атворини ўргана бошлайсиз. «Онасини кўр, қизини ол, арқоғини кўр, бўзини ол» деганларидек, сиз энди иккинчи масъул вазифани ҳам бажаришга киришган бўласиз.

5. Момоларимиз совчиликка борганда аввало ҳовлининг тоза-озодалигига эътибор қилиб, сўнг албатта ошхонага назар солишаркан. Идиш-товоқларнинг саранжомлигию пашша-чивин бор-йуқлигидан ушбу оила ва бу ерда тарбия топаётган қизларга баҳо беришган экан. Сиз ҳам таомилни қиламан деб уринманг. Дастурхон тузатилгани, олиб келинган чойнак-пиёланинг тозалиги ва чой узатиш тартиби, дастурхонда ушатилган нонларнинг қай тартибда қўйилишига қараб баҳо берса ҳам бўлади.

6. «Ўғлим бор, норим бор» деб керилиб, беандоза гаплар гапирманг, тағин. Мулоҳазали бўлиб, куёв томон ҳақида камтарона гапиринг. Уй-жой ҳашаматини, тўй дабдабасию фалон ресторанда тантана ўтказилиши режаларини эмас, куёв боланинг ота-онаси, оиланинг ижтимоий аҳволи, йигитнинг касб-кори (гарчи улар хабардор бўлсалар-да), ёшларнинг бахтли оила қуриши учун қилинаётган эзгу орзу-ўйлар, ва албатта улар тўйдан кейин қаерда қандай шароитда яшашларини яширмай, борлигича гапириш керак.

7. «Элчига ўлим йўқ», деганлар. Сиз ҳам элчилик қилмоқдасиз. Иккала томонга баробар туриб, иймон-инсоф билан борини гапиринг, бўрттиришнинг ҳожати йўқ. Чунки эртага янги оила бунёд бўлиб, сизнинг ёлғон-яшиқларингиз ошкор бўлади, икки ўртада обрў-эътибордан қоласиз.

8. «Бир борганимдаёқ дарров жавобни олиб келаман», деб ўйламанг. Қизи борнинг нози бор, дейдилар. Қиз томон «маслаҳатлашиб кўрамиз» деганига жиғибийрон бўлманг. Шарт этиб «ёшлар бир-бирини билади-ку, нимасини маслаҳат қиласизлар, тавба» деб энсани қотирманг. Қиз бола айтдим, деб ота-онасига айтолмаслиги мумкин. Ҳар хил ҳолат бор, вазмин ва сабрли бўлиб, иззат-икром билан қутлуғ хонадонни эзгу дуолар ва умидворлик сўзлари билан чиройли тарк этинг. Ота-боболаримиз. «Қайтиб кирадиган хонадон эшигини қаттиқ ёпмагил», деганлар.

9. Қиз томоннинг паст-баланд, аччиқ-чучук гап-сўзларини тафаккур қилиб кўринг. Совчилик осон эмас, адолат қилинг. «Яхшисини ошириб, ёмонини яшириб» деган мақолни бу масалада қўллаш ножоиз, деб ўйлаймиз. Чунки қуда бўлгувчилар бир-бирининг маънавий оламини англаши, шунга қараб муомала қилишига тўғри келади. Мақсад инсон умрида бир марта қуриладиган оила бахтли бўлиб, садоқат билан яшаши, соғлом фарзандларни тарбиялашдир.

10. «Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади». Совчиликка кимникига бораётганингизни билмаслигингиз мумкин, лекин ким томондан келаётганингизни яхши биласиз. Хотин қўйворган, болаларини зор қақшатган «бўйдоқ ота»ларга 17-18 ёки 20-21 ёшлардаги кечагина эриникидан қайтиб келган танноз хонимчаларга совчи бўлиб бориш уят, шармандаликдан ташқари гуноҳи азимдир. Минг афсуски, шундай воқеаларга ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Ёки шаръий никоҳ ўқитиш йўли билан рухсат бор, деб ўзича нотўғри, ҳам динимизга, ҳам давлатимиз қонунларига зид ҳолда ёш, маънавий фаросати шаклланиб улгурмаган жувонлар ва қизларни бадавлатроқ кишиларга иккинчи хотинликка даъват қилаётган «совчилар» ҳам учрамоқда. Улар қонун олдида жавоб беришлари тайин. Бу борада Худодан қўрқиш керак!

11. Фақат яхшилик қилинг. Ният соф, беғубор бўлсин. Бировнинг уйига боришдан олдин қалбингизга яхши тилакларни жойлаб, бу яхшилик бир умр савоб келтиришини фикрлаб, «одамларга яхшилик қилсам, болаларимнинг олдига қайтади, иншааллоҳ» деганча остона хатлаб кўчага чиқинг. Ниятингиз йўлдошингиз бўлиши тайин.

12. Ҳеч қачон иккиланиб қадам ташламанг. Борни ҳам йўққа чиқарасиз. Совчиликка тажрибангиз камроқ бўлса, иложи борича ҳурмат қилган қуда бувилар билан бирга боринг. Ҳаёт ўрганиш ва ибратдан иборат. Нияти улуғ одамнинг ишлари юришади. Адолату инсофни дастуруламал қилган совчи қадам қўйган хонадонларда жиддий ва соғлом турмуш ҳукмронлик қилади. Тилёғламалик, қаллоблик, алдов бор жойда оқибат бўлмайди. Қадамингиз қутлуғ бўлсин, совчилар!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 25 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016