 Гигиена воситалари ичида энг кўп ишлатиладигани совун, десак муболаға бўлмайди. Қуйида уларни танлашда аҳамият беришимиз керак бўлган муҳим қоидаларни санаб ўтамиз.
• Антибактериал совундан ҳар куни фойдаланиб бўлмайди. Унинг таркибидаги моддалар керакли бактерияларни ҳам ўлдиради.
• Гул ва мевалар ҳиди уфуриб турган совун таркибида аллергияни қўзғовчи моддалар бўлади. Қолаверса, асосий қисми ишқордан иборат. У терининг кислота-ишқор мувозанатини бузади ва пўст ташлашини кучайтиради.
• Глицеринли совуннинг афзаллик томони шундаки, у терини юмшатади. Бироқ таркибида глицериндан ташқари спирт ҳам бўлиб, совуннинг самарасини камайтиради.
• Энг яхшиси — болалар совуни. Таркибида ишқор ва терини қуритувчи моддалар минимал даражадан кам. Бундан ташқари, унга табиий ўсимлик экстрактлари ва юмшатувчи таркибий бирикмалар қўшилади.
• Хушбўй, чиройли, оч рангли совунларни танламанг, айнан шундай совунларнинг фойдаси камроқ бўлади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|