Среда, 2017-02-22, 7:20 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3079]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [296]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2897]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4684]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [901]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [106]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [711]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [92]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 484
Статистика


waplog

Онлайн всего: 181
Гостей: 181
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Ноябрь » 7 » Суриялик собиқ тадбиркорнинг қандай қилиб Олма-отада оддий чилимкаш бўлгани ҳақида

6:39 PM
Суриялик собиқ тадбиркорнинг қандай қилиб Олма-отада оддий чилимкаш бўлгани ҳақида
Бугун бутун дунё Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеаларни кузатмоқда. Кимдир ачиниш билан, яна кимдир минглаб суриялик қочқинларнинг турли давлатлар чегараларини кесиб ўтаётганига салбий муносабат билдирмоқда.

Қозоғистонда ушбу урушдан қочган суриялик кўп эмас – атиги 25 кишини ташкил этади. Улардан кўпчилиги бу ерда олдин ўқишган, ишлашган ёки қозоғистонлик қизларга уйланишгани эвазига Қозоғистонга келишган.

Ватандан узоқда яшаш ва бегона мамлакатни уйим дейишга мажбур бўлган икки кишининг тарихи ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Улардан бири тақдирдаги бурилишларни тан олган бўлса, бошқаси учун эса Сурияга қайтиш чексиз орзу...

Ҳеч бўлмаса кимдир омон қолиши учун оила иккига ажралди

"Менинг исмим Жалол Аҳмад ал-Абдулла. Суриянинг Ал-Ҳасака шаҳридан келганман, уч йилдан бери шу ердаман. Нима учун Қозоғистонни танладим? Чунки мен авваллари шу йилда яшаганман. Олма-ота шаҳрига илк марта 1992 йилда келганман. Туризм билан шуғулланиб, Сурияга бормоқчи бўлганларга ёрдам берардим.

1993 йилда эса бўлажак рафиқам билан танишдим. У Қоғоғистон фуқароси. 2004 йилда биз Сурияга кетдик, фарзандларимиз ўша ерда туғилишини истадик, бироқ бу амалга ошмади...

Жанговар ҳаракатлар бошланганидан икки йил ўтиб, биз у ердан кетдик. Эндиликда Қозоғистон – менинг иккинчи ватаним.

Жанглар бутун Сурия бўйлаб давом эта бошлади. Қозоғистон консули Қозоғистон Республикаси фуқароларига кетиш учун ёрдам беришини эълон қилди. У бизга Сурияни тарк этишда кўмаклашди, чипталарни сотиб олиб берди.

Учиб кетиш учун пойтахтга келаётганимизда иккига бўлиндик: оиланинг бир қисми автобусда, бошқа қисми эса мен билан машинада кетди. Буни амалга оширишдан мақсад, йўлда отишма бўлса, кимдир омон қолиши учун эди. Яхши етиб келдик. Менимча, бизга яшаш насиб қилган.

Ҳозирча мени қочқин сифатида қабул қилишди, бир йил вақт ўтди. Қийинчиликлар бўлди: оиламиз катта, фарзандлар мактабда араб тилида таълим олишар эди, бу ерда эса – рус ва қозоқ тилларида. Улар йиғлашди, шикоят қилишди, бироқ илож қанча? Уларни бир синф пастга қабул қилишди, улар ҳозирга қадар курсга боришади, қўшимча дарслар олишади.

Биз Сурияда яшаган вақтда, таълим соҳасида давлат ёрдамига умид қилган эдик. Катта қизим шу йили университетга кирди, ҳозирча грант асосида. Бироқ кейинги йилдан пуллик таълимга ўтишига тўғри келади – у умумий тиббиётга кирмоқчи эди, грант эса ҳамширалик ишига берилди.

Биз у ерда яшаганимизда, мен Қатар шаҳрида бизнес билан шуғулланар эдим, оилам эса Сурияда эди. Ўзимнинг транспорт бизнесим мавжуд бўлиб, икки давлат орасида қатнар эдим. Фарзандларим учун барчасидан воз кечдим. Ҳозирда чилимкаш бўлиб ишлаяпман. Тун бўйи. Эрталабгача. Дам олиш кунларисиз.

Ижарадаги уйда яшаймиз, унга 150 минг танга тўлаймиз. Ростини айтсам, оиламни боқиш менга оғир. Баъзида "Қизил ярим ой” ёрдам беради, Қатардаги дўстим ҳам кўмак кўрсатади.

Сурияда катта оилам бор, олти укам, уч синглим ва онам. Онам, сингилларим ва уч нафар укам ҳозирда Сурияда яшайди, қолганлар эса Ливан, Россия ва Туркияда истиқомат қилишмоқда.

Икки марта уйдан қочишга тўғри келди, уйнинг яқинида бомба портлаши содир бўлди. Ҳеч кимда уйдан чиқиб кетиб, тирик ҳолда қайтишга кафолат йўқ.

Сурия доимо дунёдаги барқарор ва хавфсиз мамлакатлардан бири бўлиб келганди. Мен тунлари ҳам, кундуз куни ҳам йўлда, ҳозирда ИШИД вайронага айлантирган Пальмира яқинида юрардим. Йўлда машинам бузилиб қолганида у ерни томоша қилишим мумкин эди.

Бу – инсон тарихи, битта тошни ҳам бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди. Янгиликларни кўрганимда, кўзимдан ёш оқади, ватанимга ачинаман. Ҳеч нимани қолдиришмади, ҳаммаси бузиб ташланди.

Мен оддий одамман, олий маълумотим йўқ, бироқ менинг фикрим: ҳамма айбдор, биринчи навбатда буни молиялаштирганлар. Анъаналаримизга кўра, кўчада икки киши уришса, сен уларни ажратиб, хотиржам қилишинг лозим. Уларни бир-бирига қарши қайраш ярамайди. Агар қуролларга сарфлаганларининг тўртдан бир қисмини таълимга ажратганларида, Сурия умуман бошқача бўларди.

Бунда барчанинг айби бор. Бироқ президентимиз энг сўнгги айбдор эканлиги аниқ. Мен ҳеч қачон президент партиясининг тарафдори бўлмаганман, менда ҳам ҳукуматга қарши шикоятлар бор, бироқ уларнинг ҳеч бири мамлакатни бузишга арзимасди. Асосийси - инсон, улар ўртасидаги муносабатлар.

Менинг шаҳримда ҳамма – христианлар ҳам, мусулмонлар ҳам, яҳудийлар ҳам, Худога ишонмай, шайтонга ишонадиганлар – изидистлар ҳам яшарди. Изидист киши биз билан ўтирганида, уни хафа қилмаслик учун шайтон ҳақида гапирмасликка ҳаракат қилардик.

Менинг чўқинтирган отам – арман, христиан. Менинг отам эса тақводор, ҳатто сўфий. Шунга қарамай, биз аҳил яшардик. Бу уруш кимга керак бўлди?

Менинг узоқ қариндошларим – уч-тўрт йигит ИШИДни қўллаб-қувватлашар эди. Бироқ улар, ақли йўқ кишилар. Уларнинг ҳозир қаерда эканлигини ҳеч ким билмайди. Бироқ мен шуни айтишим мумкин: ҳаракатни қўллаб-қувватлаганлар ё собиқ безори, ёки коррупционер жиноятчилар. Маданият ва билимга эга бўлган рисоладаги инсонлар эса ҳукуматга қарши бўлишларига қарамай, уйда ўтиришган ва ҳеч кимнинг тарафдори бўлишмаган.

Бу ерда менга яхши муносабат кўрсатишди. Айниқса суриялик эканлигимни билишгач. Қозоғистон – меҳмондўстлик мамлакати. Мен ўзимни бу ерда қулай ҳис этаман, худди ўз уйимдагидек. Шикоятлар йўқ. Қозоқ халқига катта раҳмат”...

Кетиб қолдик, бироқ қайта олмадик

"Менинг исмим – Холид Ҳасан Абу Жалил. Мен Қозоғистонга Суриянинг Ҳомс шаҳридан анча олдин, ҳали уруш бўлмаган вақтларда иш билан келганман. Парранда фабрикасида раҳбар эдим. Ўша ерда рафиқам билан танишдим, 1996 йилда турмуш қурдик ва 2010 йилгача шу ерда яшадик. Бир куни Сурияга бир неча ойга меҳмонга бормоқчи бўлдик, ўша ерда унинг кўзи ёриди. Ушланиб қолишга тўғри келди, ўша вақтда уруш бошланди”.

Уруш сабабли болага ҳужжат ололмадик, мамлакатдан чиқиб кетолмадик, Қозоғистонга қайтишга иложимиз бўлмади. Бизга Қозоғистон консули ёрдам берди, у ҳужжатларни юборди, менга виза очиб, чипталар сотиб олди ва бизни бу ерга юборди.

Бу ерда мен қочқин мақомини олдим. Рафиқам – Қозоғистон фуқароси. Ҳозирда беш фарзандимиз бор, уларда рус тили билан муаммо йўқ, рус ва қозоқ тилларида сўзлашадилар.

Сурияда аввалари ҳамма нарса арзон эди, яхши яшардик. Уруш бошлангач, ҳамма нарса қимматлашди. Оиламиз бахтига, у катта – 12 кишидан иборат, уруш бизга тегмади, портлашлар яқин эди, бироқ бизнинг қишлоғимизга киришмади. У ерда яшаш хавфли, уйдан 10-12 километр узоқликда уруш кетяпти. Одамлар у ердан – Иордания, Туркияга кетиб қолишмоқда. Онамни олиб кетишни истардим, бироқ бу мушкул.

Маошим етмайди; яхшиямки баъзида ёрдам беришади ("Қизил Ярим ой”). Бу ерда ижарада турамиз, сотиб олиш учун уй қимматлик қилади. Ватанимга қайтишни истамайман – ишим, рафиқам шу ерда, фарзандларим аллақачон Қозоғистон фуқаролигини олишган. Мен шу ерда яшашни истайман”.

Ҳодисаларнинг асл кўриниши
Бу кишилар Қозоғистонда уларни қабул қилишганидан миннатдорлар, улардан ҳеч бири масалан, иш топиш муаммоси ҳақида гапирмаган. Аввалари эса қочқинларга ҳатто биринчи ёрдам ҳам кўрсатилмасди. Бу ҳақида БМТ Қочқинлар ишлари бўйича юқори комиссарининг Марказий Осиё бўйича Минтақавий Вакили Эдуардо Ирезабель ҳикоя қилади.

"Қочқинларнинг 90 фоизи – мамлакатга 2000 йилдан сўнг, толибларнинг Афғонистонга бостириб келишидан сўнг келиб қолган афғонистонликлар. Афғонистонлик қочқинлар миқдори бўйича Суриядаги қочқинлардан кейин дунёда иккинчи ўринда туради, бу гуруҳ учун имконият топиш айниқса муҳим. Масалан, Қозоғистонда қочқинлар ўн йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келаётганларига қарамай, жиддий муаммолар билан тўқнаш келмоқдалар”.

Уларнинг мақоми энг катта муаммолигича қолмоқда. Ҳозирги кунда вақтинчалик яшайдиган хорижликлар мақоми бериляпти. БМТ Қочқинлар ишлари бўйича юқори комиссари ҳукумат билан қочқинларга доимий яшайдиган хорижликлар мақоми берилиши борасида ҳамкорлик олиб боряпти. Бу эса уларга қонуний меҳнат бозорига кириш, солиқларни давлат бюджетига тўлаш ва жамият тараққиётига ҳисса қўшиш имконини беради.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича юқори комиссари ҳукумат билан қочқинлар тушунчасига "умумий куч ишлатиш вазиятларидан қочишга мажбур бўлганлар”кўринишида ўзгартириш киритиш бўйича ҳам яқин ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирги вақтда қочқин мақомини олиш учун можаро ёки уруш зонасидан қочишга мажбур бўлган, бошпана излаётган шахс таъқиб этишни индивидуал асосларда тасдиқлаши лозим. Сурия ва Украина қочқинлари ҳам ушбу муаммога тўқнаш келишяпти.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot https://kun.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 213 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017