Баҳодир Пўлатов аввало кўпчиликка «Болалар» гуруҳи таркибидаги қўшиқлари билан танилган ва кейинчалик бир муддат кўзга ташланмай кетди.
Хабарларга кўра, юрак касаллиги сабабли Баҳодир Пўлатов оғир аҳволда қолмоқда.
Ана шу даврда у ўз отаси Бахтиёр ака Пўлатовнинг «босган йўли», яъни ота касби прокурорликка ўтиб кетишга қарор қилди.
Дастлаб Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокуратурасида Прокурор ёрдамчиси ва кейинчалик прокурор бўлган Баҳодир Пўлатов Тошкент шаҳридагилар учун Шайхонтоҳур туман прокурори бўлганидан сўнг жуда тез танилди.
Шайхонтоҳур туман прокурори бўлганда у профессионал прокурор эмаслигини амалда исботлаб «кўпчиликнинг қаҳрига дучор бўлди». Адолат у келганидан сўнг бу туман прокуратурасида анча орқага чекинди.
Кейинчалик Баҳодир Пўлатов мансаб пиллапояларидан шу қадар тез кўтарилдики, кўпчилик буни унинг отасининг бу соҳадаги обрўси ва шогирдлари кўплиги билан баҳолади.
У Қашқадарё вилояти прокурори, Тошкент вилояти прокурори лавозимларида ҳам ишлади.
Сўнгги иш жойи эса Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бўлди ва унинг юқори лавозимдаги фаолияти шу нуқтада тугади.
У айтилмаган ва биз тахмин қилган хабарларга кўра лавозимидан олинди.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Баҳодир Пўлатов Ихтиёр Абдуллаевга оид жиноят иши бўйича терговга чақирилган. Унинг терговга жалб қилингани, боргани, гувоҳ ёки айбланувчи сифатида иштирок этгани борасида ҳам расмий маълумотлар йўқ.
Шуниси аниқки, у ушбу чақирувдан сўнг қаттиқ бетоб бўлган (ростан юрак касалига дучор бўлган) ва у даволаниш учун Россиянинг Москва шаҳрига олиб кетилган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|