Четверг, 2017-05-25, 7:02 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3285]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3043]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 218
Гостей: 217
Пользователей: 1
olgady4
Главная » 2017 » Февраль » 14 » Тақдир ҳукми ёки тириклай кўмилган чақалоқ

10:48 PM
Тақдир ҳукми ёки тириклай кўмилган чақалоқ
…Вужуди қақшаб, ҳолсиз ётган Зеби хола қўшни ҳовлидан келаётган карнай-сурнай овозига қулоқ тутди. Қўшниси Акрам ака билан Нигора опа бугун ўғли Анваржонни уйлантираяпти. Шодон кулгулар, қийқириқлар эшитилиб турган ҳовлида янги ҳаёт бошланаяпти. Хонадонларида урф-одатларни бажаришиб, никоҳ тўйини қайси бир тўйхонада қилишмоқчи экан.
Ноғоранинг чилдирашию болажонларнинг бақир-чақирлари, куёв жўраларнинг ҳазил-мутойибаларидан тўйхонада барчанинг хурсанд эканлиги билиниб турибди. Кўп бўлмади, қўшниси Нигорахон бир товоқ ош кўтариб, ҳол-аҳвол сўраб кетди. Соғлигининг мазаси йўқ­да, бўлмаса борарди у ҳам тўйга. Ташқарида ғовур-ғувур, қий-чувлар тугаб, барча тўйхонага жўнаб кетгач, атрофга жимлик чўкди. Касал одамга вақтнинг ўтиши ҳам қийин экан. У яна хаёлотга берилди. Сўнгги йилларда ёлғизлиги жуда билинди. Тез-тез ўтмишини эслайдиган, кечалари даҳшатли тушдан қўрқиб уйғониб кетадиган одат чиқарди. Совуқ терга ботиб уйқуси қочгач, тонг отишини кутиб чарчайди. Кундуз куни яна зерикади. Ҳозир ҳам тўй баҳона бўлдими, жимжитликдан зерикдими, хуллас кўз ўнгидан ёшлиги бирма-бир ўта бошлади….
…Улар икки опа-сингил эдилар. Зебинисо кенжа эканлиги учун жуда эрка ўсди. Вояга етган опаси Севара уй юмушларини бажарар, у эса қўлини совуқ сувга ҳам урмас эди. Хонадонлари доим тоза, озода бўлганлиги боис ота-онаси уни кўп тергамас, вақти-соати келса бўйнига олади, деб ўйлашарди. Афсус­ки, ундай бўлмади. Қизалоқ йил ўтган сайин тантиқ ва қайсар бўлиб ўсди. Фарзандимиз ҳеч кимдан кам бўлмасин деб, оғзидан чиққан нарсани муҳайё қилган ота-онасига бетгачопарлик қиладиган, фақат ўзини ўйлайдиган одат чиқарди. Эсида, шамоллаб, иситмаси кўтарилган онасига дори ичиш учун бир пиёла сув узатмасдан, сув сўраган онасининг гапини эшитмасликка олиб кўчага отилганди. Ўшанда онаси зор-зор йиғлаган эди.
Опасини тўй-томоша билан яхши, бамаъни хонадонга узатишди. Чақ­қон ва эпчиллиги сабаб бир хонадоннинг гулдек келини, бекаси бўлди у. Ўзи-чи? Енгил-елпи ҳаёт кетидан қувиб, ҳаётини, келажагини барбод қилди. Бетайин бир йигитнинг ёлғон ваъдаларига чув тушиб, ихтиёрини унга топширди. Институтда ўқийман, деб юрган йигит бирданига дом-дараксиз йўқ бўлиб кетди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам яшириб, уни алдаб келганини қиз кейин тушунди. Аммо "Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади”, деганларидай ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолмади. Кўп ўтмай ҳомиладор эканлигини сезиб қолди. Юзига тушган доғларни кўриб, онаси ҳам гумон қилди шекилли, қизини қистовга олди…
– Яшамагур, юзимизни ерга қарат­динг. Шарманда қилдинг бизни, беномус… – дея оҳ-фарёд солди онаизор. Қиз бошини эгганча, миқ этмай тураверди. Эридан ҳеч гапни яширмай айтишга ўрганган онаси уни бу сирдан ҳам воқиф қилди. Ҳўнг-ҳўнг йиғлаганча, қўрқа-писа отасига ҳақиқатни айтди. Қизининг қилиқларини эркаликка йўйиб юрган ота ундан бу ишни кутмаган эди. Асабийлашганидан қон босими ошиб, аҳволи оғирлашди. Ярим танаси ишламай, тилдан қолди. Бир ойча шифохонада ётиб, охири жон берди. Қизининг тақдирини ўйлай-ўйлай дунёни тарк этган отасининг жасади қаршисида фарёд солиб йиғлаган Зебинисо ўйламасдан иш тутгани учун қаттиқ пушаймон бўлди. Лекин вақтни, беғубор ёшлигини орқага қайтариб бўлмас, меҳрибон дадажонисининг дийдорини қайта кўриш насиб этмас эди….
Кун ўтган сайин вужудидаги бола шаклланиб, ҳаётга талпина бошлади. Ундан қутилиш учун нималар қилмади. Лекин худо фарзанд бераман деса, беравераркан. Ой куни яқинлашгач, онаси уни бошқа туманда яшайдиган холасиникига жўнатди. Ҳали вужудини болалик туйғулари тарк этмаган қиз ўн саккиз ёшида она бўлди. Жажжи қўлчаларини мушт қилиб, ширингина ухлаб ётган ўғлига қараб, зор-зор йиғлади. Тақдирига шу гўдак айбдордек, ундан қандай қутилишни ўйлади. Эл-юрт олдида айбини ёпиш учун турли йўлларни излади. Охири бир йўлни танлаб, ниятини амалга ошириш учун кеч бўлишини кутди. Зебинисо шу дамда хато устига хато қилаётганлигини ўйламас, унинг жиноят эканлигини билса-да, қабиҳ ниятида қатъий туриб олган эди….
Ҳовлида ҳеч ким қолмаган пайтда у ташқарига чиқиб, оғилхона атрофидаги гўнг уюми томон борди. Шу ердан белкуракда чуқур ковлади. Билинмаслиги учун устига бир боғ қуриган хашакни ёйиб қўйдида, секингина уйга кириб, қоронғу тушишини кутди. Унинг бутун вужуди қалтирар, юрагининг дукурини бутун дунё эшитаётгандек эди гўё. Кўзларини очганча онасини мириқиб эмаётган гўдагига қаради. Эти жимирлаб, кўзлари ёшга тўлди. Назарида ҳозир унинг олдида икки йўл бор эди. Бири тезроқ боладан қутулиб, ҳеч нарса кўрмагандай яшаш, иккинчиси нозиккина жисмида онасига нисбатан меҳри жўш уриб турган мурғаккина гўдаги билан қолиш. Зебинисода бир лаҳза оналик меҳри устун келиб, боласини қаттиқ бағрига босди. Ҳаётнинг барча аччиқ-чучугига чидашга аҳд қилди. Хиёл ўтмай, бу беғубор туйғу ўрнини нафрат эгаллади. "Ҳали болалик бўлишга улгураман, ҳаётим олдинда,” деди у ўз-ўзига…
…Ухлаётган фарзандини ўраб-чир­маганча ковланган чуқурга қўйди. Онаси қўйнидан тинчи бузилиб, жойи ўзгарганини сезган гўдак кўзларини очмай инграган эдики, устига гўнг тортилди. Дунёга келиб эндигина ёруғ оламга мослаша бошлаган мурғак жон ҳеч нарсани англаб етмасдан, вужудини тобора босиб бораётган оғирликдан азият чекиб, жон талвасасида қолди…
…Зебинисонинг кейинги ҳаёти ўзи ўйлагандек яхши кечмади. Ўтмишига нуқта қўйиб, барчасини янгидан бошлаш ниятида турмушга чиқди. Эри унинг ҳаётидаги қора доғларини сезмадиям. Лекин бегуноҳ гўдакнинг уволи урди чоғи, унга бошқа фарзанд кўриш бахти насиб этмади. Йил ўтган сайин Зебинисонинг умиди ҳам сўна бошлади. Ўзи бир пайтлар кўмган фарзандини тез-тез эслар, тушларига чинқираган чақалоқнинг йиғиси эшитилиб, унга тинчлик бермасди. Турмуш ўртоғи билан саккиз йил яшагач, ниҳоят улар ажрашишди. Эри Воҳид бошқага уйланиб, бола-чақали бўлди. У эса яна енгил ҳаёт ортидан қува бошлади. Фирибгарлик билан одамларни алдаб пул топадиган енгилоёқ аёлга айланди қўйди. Ҳеч ким унинг исмини тўлиқ айтмас, Зеби дейишарди, холос. Поччаси ҳам опасини бу нопок синглиси билан борди-келди қилишига йўл қўймасди.
Умр ҳам бирпасда ўтдию кетди. Онаси дунёдан ўтгач, ота уйига келиб яшаяпти. Мана ҳозир боши ёстиққа тегиб, касалманд бўлиб қолди. "Агар фарзандим тирик бўлганида, бу кунларни кўрмасдим. Бир пиёла чой дамлаб берадиган кишинг бўлмаса қийин экан. Ўшанда болажонимни тириклай кўмганимдан кўра бошқа бировга фарзандликка берсам бўларди-ку. Нега унинг тақдирини бундай ҳал қилдим. Нима ҳаққим бор эди”, миясига қуйилган кетма-кет саволлар унга тинчлик бермасди. Ёшликда қилган жиноятининг даҳшатини Зеби хола энди ич-ичидан ҳис этар, ёлғиз Яратган гувоҳ бўлган ўша машъум тундаги қабиҳлиги жазосини ҳар соатда, ҳар лаҳзада тортар эди. "Ҳеч ким билмади, лекин Оллоҳ кўриб турди, жазойимниям берди. Бир умр тирноққа зор бўлдим”, дея виждон азобидан қийналарди у.
…Бу орада қўшни хонадон эгалари тўйни ўтказиб қайтишди. Тун ярим бўлса-да, ҳовлидан таралаётган хурсандчилик шовқини қон босими ошган Зеби холанинг қулоғига аранг эшитиларди. Кўзи бир оз илингандек бўлдими, тушида бегуноҳ гўдаги кулиб турибди. Бирдан боланинг кўзлари қонга тўлдию жажжи қўлчалари билан онасининг бўғзига чанг солди…
Эрта тонгдан келинчакни саломга тайёрлаётган тўйчилар бир йилдан буён тўшакда ётган етмиш ёшли Зеби холанинг тонгга яқин жон таслим этганини билишмасди ҳам…

Маърифат ШАРИПОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot mulohaza.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 354 | | Теги: #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017