Воскресенье, 2016-12-11, 4:15 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Октябрь » 6 » «Талаба она моддий ёрдам ололадими?», «Васият ўзгарди, энди кўчада қоламизми?» каби саволларга жавоблар

7:31 PM
«Талаба она моддий ёрдам ололадими?», «Васият ўзгарди, энди кўчада қоламизми?» каби саволларга жавоблар
Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА ҳамда Миробод тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директор муовини Бегзод ОЛИМОВ жавоб берадилар. Эслатиб ўтамиз, мутахассислар изоҳи тавсиявий характерга эга. 

«ИШЛАГАН АЁЛГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАС ЭКАН?!»

— Икки ёшгача бериладиган бола пулини олиш учун маҳаллага мурожаат қилсак, ғалати жавоб беришди. Эмишки, агар аризачи аёл расман бирор корхона ёки ташкилотда ишласа, бола пули берилмасмиш. Шу ростми?

Зарифа Адраҳимова, Андижон вилояти

— Туғруқ таътилида бўлган пайтингиз ҳам икки ёшгача бола пулини олишга ҳақлисиз. Бунинг учун керакли ҳужжатлар билан маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат этинг.

 

«ТАЛАБА ОНА МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛОЛАДИМИ?»

— Шартнома асосида ўқийман. Эрим ҳеч қаерда ишламайди. 2,5 ойлик гўдагимнинг парвариши учун маҳалладан икки ёшгача бериладиган моддий ёрдам пулини олай десам, қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Бу вазиятда талаба эканлигим ҳам инобатга олинадими?

Шаҳноза Азимова, Тошкент шаҳри

— Икки ёшгача бериладиган бола пулини олиш учун доимий рўйхатда яшаш манзили бўйича маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат қилинг. Ариза билан бирга оиладаги меҳнатга лаёқатли ҳар бир  кишининг охирги уч ойлик даромади ва керакли ҳужжатларни тақдим этасиз.  Мурожаатингиз ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, оиланинг моддий ва мулкий ҳолати ўрганилади. Шунга кўра икки ёшгача бола пулининг берилиши ҳал этилади.

 

«АЛИМЕНТНИ КАМАЙТИРМОҚЧИМАН»

— Биринчи оиламдан бир нафар фарзандим бор. Унга алимент тўлайман. Иккинчи оиламдан ҳам уч болам бор. Ростини айтганда, моддий тарафдан салгина муаммо бўлиб турибди. Шунга алимент миқдорини 25 фоизга камайтирса бўлармикан, билмоқчи эдим. Бу масалада қаерга мурожаат қилинади?

Қурбон Чориев, Сурхондарё вилояти

— Мазкур ҳолатда жавобгар истиқомат қилиб келаётган ҳудуддаги туманлараро фуқаролик судига алимент миқдорини камайтириш даъво талаби билан мурожаат этишингиз мумкин. Сиз томонингиздан тақдим этилган талаблар ҳамда вояга етмаган фарзанднинг манфаатларига зиён қилмаган ҳолда суд даъвони ҳал этади.

 

«МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ МУҲИММИ?»

— Маҳалладан икки ёшгача бериладиган бола пулини олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади? Ариза бераётганда рафиқамнинг меҳнат дафтарчаси сўраладими ёки меники? Шуларга аниқлик киритсангиз.

Баҳодир Эшниёзов, Самарқанд вилояти

— Масалага аниқлик киритиш учун маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат этганингиз маъқул. Оилавий ҳолатингизга кўра зарур ҳужжатлар рўйхати таништирилади. Меҳнат дафтарчасига келсак, икки ёшгача бола пулини олиш учун ариза берилаётганда эр-хотин иккисининг ҳам мазкур ҳужжат нусхаси талаб қилинади.

 

«ВАСИЯТ ЎЗГАРДИ, ЭНДИ КЎЧАДА ҚОЛАМИЗМИ?»

— Отам 2003 йил уйни бизга васият қилган. 2006 йили эса қайтадан васият тузилиб, уй амакимга қоладиган бўлди. Айтинг-чи, бу вазиятда қай бир васиятнома ҳақиқий ҳисобланади? Агар биринчиси бекор қилинган бўлса, уйсиз қоламизми?

Ботир Раҳматов, Сирдарё вилояти

— Васиятнома мулкдорни ўз мулкига нисбатан охирги хоҳиш-иродаси ҳисобланади. Мулкдор томонидан қолдирилган васиятномалар бир нечта бўлганида сана бўйича охиргиси ҳақиқий саналиб, бунга қадар расмийлаштирилганлари эса ўз кучини йўқотади. Агар сиз мерос қолдирувчининг уйида рўйхатда бўлиб, доимий яшаб келаётган бўлсангиз, уйнинг мулкдори ўзгаришига қарамасдан ушбу уйдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоласиз.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 95 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016