Мен ҳам бир пайт сиз каби
Ўтюрак толиб эдим.
Чорлаб ҳаёт мактаби,
Сўнг бундан тониб эдим.
Бугун дилда надомат,
Бугун тилимда тавба:
Қани, кулса-ю омад,
Бўлсам бир пас талаба.
Афсус, ҳаёт дилимни
Шамолдай юлиб кетди.
Сочиб барча илмни,
Устимдан кулиб кетди.
Чўкаяпман кун сайин,
Дилда аччиқ қуйқалар.
Мен ҳам бир пайт сиздайин
Ошиқ эдим, укалар.
Тенг келмасди дамимга
Мажнун, Фарҳоднинг оҳи.
Гоҳо сингиб ғамимга,
Кўкка учардим гоҳи.
Эҳ, у дамлар замин на,
Самони бузсам дердим.
Юлдузларни йиғиб ва
Ҳилолни узсам дердим.
Кўз тикарди йўлимга
Гўзал, ғамгин нигоҳлар.
Тўкилиб ўнг-сўлимга
Пинҳон куйиш, оҳ-воҳлар.
Мени ўйлаб тунлари,
Не қизлар бедор эди.
Мен севмасдим уларни,
Улар-чи, бемор эди…
Бир кун бошланди ногоҳ
Дилда така-пукалар.
Қайғудан бўлдим огоҳ –
Севиб қолдим, укалар!
Ичим ёнарди гур-гур
Унга қараган сари.
У махлиқо эди, ҳур,
Одам қизимас – пари.
Ҳолим синиқиб тун-кун,
Ич-этимни ер эдим.
"Сени севаман, тушун…” –
Тушларимда дер эдим.
Дардим – уни қўмсамоқ,
Бездим ўзга ваъзлардан.
Севгидан олиб сабоқ,
Оёқ уздим дарслардан.
Мен ҳам сиздай у маҳал
Ошиқ эдим, укалар.
Йигирмадан энди сал
Ошиб эдим, укалар.
Хуллас, мендан кулди у,
Деди: "Мени севмассан –
Сенинг тенгинг одам-ку,
Сен жин ёки девмассан…”
Қолавердим мунғайиб,
Қолавердим бемажол.
У бўлди кўздан ғойиб,
Бошқа кўрмоғим маҳол…
Йиллар ўтди. Кўзимга
Кулларин сепиб ўтди.
Юкин ортиб устимга,
Нуқиб, гоҳ тепиб ўтди.
Мулла минган эшакдай
Тушиб олдим бир изга.
Энди ёшлик эртакдай,
Энди ўйларим ўзга.
Осмондаги ой эмас,
Ердаги тошга боққум.
Жўшқин, асов сой эмас,
Сокин дарёдай оққум.
Қарамайман ой, йиллаб
На кўнгилга, на шеърга.
Мени севганлар йиғлаб,
Тегиб кетдилар эрга.
Нима қилай… Бу ҳаёт
Сабоқ берди ҳар бобдан.
Энди менга ғўрлик ёт,
Энди пишиқ арбобман.
Ўйлайман манглай уйиб,
Бўйнимда гуллик арқон.
Улкан зафарни туйиб,
Қадам ташлайман ҳар он.
Толиқиб келсам уйга,
Хотин пойим уқалар
(Фидо бўлади суйган),
Буям бир бахт, укалар.
Яшаяпман тақдир деб,
Қилиб ҳар дам муроса.
Юз бурмайман тахир деб,
Шу мен келган хулоса:
Париларнинг ҳислари
Эркка мойил бўлади.
Мени севган қизларнинг
Ўғли шоир бўлади!
Нодир Жонузоқ
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://mulohaza.uz/som-nima-uchun-kerak/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|