Среда, 2020-11-25, 10:04 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8620]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1430]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [139]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2864]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5330]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8055]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1513]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [243]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [274]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2104]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1875]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [149]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [413]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [703]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [154]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [52]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [46]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [213]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [34]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 855
Статистика



Онлайн всего: 156
Гостей: 156
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Ноябрь » 2 » Тарих қатидаги ҳақиқат: Бухоро амирлиги қандай тугатилган эди?

12:47 PM
Тарих қатидаги ҳақиқат: Бухоро амирлиги қандай тугатилган эди?
Ўзбекистон ҳудудида юз берган иккита муҳим тарихий воқеага 2020 йилда 100 йил тўлганини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур: 1920 йил 1 февралда Хивада хонлик, 2 сентябрда Бухорода амирлик тузуми ағдариб ташланди. Ўрта асрларга хос монархик сулолалар бошқарувидан замонавий республика тузумига ўтилди. 1920 йил 26 апрелда Хивада Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР), 6 октябрда Бухорода Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ташкил этилгани тантанали равишда эълон қилинди. Ўзбек халқи давлатчилиги тарихида муҳим роль ўйнаган ХХСР ва БХСР давлатлари мустақил ҳолатда 5 йилга яқин мавжуд бўлиб, улар 1924 йил охирида совет режими ва большевиклар томонидан тинч йўл билан тугатилди.

Хивада хонлик тузумининг ағдариб ташланиши ва янги режимнинг ўрнатилиши большевикларнинг "Шарққа доир сиёсати”нинг ҳали биринчи босқичи эди. Бу босқич "муваффақиятли” амалга оширилгач, совет ҳокимияти ва унинг ҳарбий кучлари бўлган қизил армия бутун эътиборини Бухоро амирлигини қулатиш, уни советлаштиришга қаратди.

Большевикларнинг босқинчилик сиёсати ва қабиҳ режаларини амалга оширишга имконият ва қулай шароит 1920 йил баҳор-ёзида етила борди. 1919 йил сентябрда қизил армия томонидан "Оренбург пробкаси”нинг ёриб ўтилиши ва Оренбург-Актюбинск фронтининг тугатилиши натижасида янги ташкил қилинган Туркистон фронтининг яхши қуролланган ҳарбий кучлари Туркистонга ташланди. Фронт қўмондони М.Фрунзе Оренбургдан Тошкентга келиб, Фарғона водийсидаги истиқлолчиларга қарши жанг ҳаракатларига қўмондонлик қилди. 1920 йил февралда Хива хонлиги ағдарилиши натижасида Каспий орти ва Еттисув фронтлари ҳам тугатилди. 1920 йил баҳорида Фарғона водийсидаги қўрбошилар гуруҳларига қизил армия томонидан жиддий зарбалар берилди. Совет қўмондонлиги вужудга келган қулай вазиятдан фойдаланиб, Бухоро амирлигига ҳарбий тажовуз қилишга зўр бериб тайёргарлик кўра бошлади.

1920 йил 7 январь ва 30 мартда Туркистон комиссияси аъзолари Бухоро амири ҳузурига ташриф буюрди. Амирни 30 мартда Туркистон фронти қўмондони М.Фрунзе ва Туркистон комиссияси раиси Ш.Элиава РСФСР ҳукуматининг Бухорога нисбатан тинчлик ниятида эканлигига ишонтиришга уриниб кўрдилар. Музокарада ҳар икки томон ўз талабларини қўйди. Масалан, Бухоро амири Янги Бухоро (Когон) станциясига олиб келинган қизил аскар қисмларини олиб кетишни, Янги Бухоро ва Янги Чоржўйдан жадидларни чиқариб юборишни, Колесов босқини (1918 йил, март) даврида босиб олинган амирга қарашли пахта заводи ва Янги Бухородаги амир саройини қайтаришни, Бухоро шаҳри устида ҳарбий самолётлар учишини тўхтатишни талаб қилди. Туркистон комиссияси вакиллари эса амирлик томонидан рус посёлкаларига нисбатан иқтисодий чеклашни, совет Россиясига қарши ташвиқотни, большевикларга қарши "ғазовот уруши”га чақиришни тўхтатишни ва дарҳол Бухоронинг ҳаракатдаги армиясини тарқатишни талаб қилди.

Бухоро амири Туркистон комиссиясининг талабларини рад этди, уларнинг бу хатти-ҳаракатини суверен давлатнинг ички ишларига аралашиш, деб баҳолади. Айни вақтда Туркистон комиссияси аъзолари ҳам Бухоро томонининг илтимоси ва таклифларини эътиборсиз қолдирди, уларни тўла-тўкис рад этди.

Бухоро амирлиги Туркистон АССРга бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда ва уни қайтариш керак, деган сохта баҳоналар билан совет қўмондонлиги 1920 йил ёзида катта миқдордаги қўшинларини амирлик чегараларига яқин келтириб қўйди. Шунингдек, қизил армия қўмондонлиги Бухоро чегараларига яқин бўлган совет Туркистони шаҳарларидаги ҳарбий гарнизонларни ҳам мустаҳкамлади.

Москвада Бухоро амирлигига бостириб кириш ва уни тугатиш режаси зўр бериб ишлаб чиқилаётган эди. 1920 йил 21 майда РСФСР Ташқи ишлар халқ комиссарининг ўринбосари Л.Карахан большевиклар ҳукумати бошлиғи В.И.Ленинга йўллаган телеграммасида бундай деб ёзган эди: "Биз Туркистон комиссияси билан тўла ҳамжиҳатликда Тошкентдаги вакилларимизга амирликни тугатишни ва Бухорода демократик республика тузишни, унга "Ёш бухороликлар”ни (эндиликда эса коммунистларни) бошлиқ қилиб қўйишни таклиф этамиз”.

Мазкур телеграммадан кўриниб турибдики, Туркистон комиссияси 1920 йил май ойидаёқ Бухоро даги мавжуд тузумни ағдариб ташлашни ёқлаб чиққан эди. Чунки май ойи бошларида Москвага келган Туркистон комиссияси раиси Ш.Элиава ва комиссия аъзоси Я.Рудзутак Россия Ташқи ишлар халқ комиссари Г.Чичеринга Туркистон комиссиясининг "эртагаёқ Бухоронинг мустақиллигини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқариш” мумкинлиги ҳақидаги қатъий баёнотини топширган эди.

РКП(б) Марказий Комитети Сиёсий бюроси ҳам 1920 йил 22 майда Л.Карахан таклифини қабул қилди ва маъқуллади. Совет Россиясининг Туркистон АССРдаги ҳарбий қисмларига Бухоро амирлигини босиб олишга пухта тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилди. Бу воқеалардан хабар топган Амир Олимхон вазиятни юмшатиш, интервенциянинг олдини олиш мақсадида 1920 йил 8 июнда Мирзо Маъди Хўжабой бошчилигидаги Бухоро элчиларини Москвага жўнатди. Улар Г.Чичерин билан музокаралар ўтказиб, ҳар икки давлат ўртасида тинч-тотув яшаш, ички ишларга аралашмаслик, савдони ривожлантириш масалаларига тааллуқли шартномаларни имзолаб қайтдилар.

Бироқ Туркистон фронти қўмондони М.Фрунзе Бухоро амирлигига қарши ҳарбий ҳаракатларни тезлаштиришни сўраб, 1920 йил 31 июлда совет Россияси ҳукумати раиси В.И.Ленинга телеграмма жўнатади. РСФСР Қуролли кучлари Олий бош қўмондони С.Каменов бу телеграммага "қулай фурсатда бошлашга рухсат берилади” деб қисқа жавоб юборган.

1920 йил 12 августда М.Фрунзе амирликни тугатиш мақсадида Самарқанд- Бухоро фронтини (4 та зарбдор гуруҳдан иборат) тузишга буйруқ беради. Шу тариқа Бухоро шаҳри атрофига 7000 пиёда, 2500 отлиқ аскар, 46 та тўп, 230 та пулемёт, 10 та бронеавтомобиль, 5 та бронепоезд ва 12 та аэроплан (ҳарбий самолёт) шай ҳолатга келтириб қўйилди. Туркистон фронти жангчиларидан ташқари кейинчалик ҳарбий амалиётларда 5000 кишидан иборат бухоролик қўзғолончилар гуруҳи (амирга қарши мухолифат кучлари) ҳам қатнашди. Бироқ сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, аслида М.Фрунзе қўмондонлигидаги 70 000 нафар қизил аскар Бухоро амирлиги ҳудудига ҳужум қилган. Бу ҳарбий қисмларнинг кўпчилиги Фарғона водийсида истиқлолчиларга қарши курашаётган қизил аскарлар бўлиб, улар август ойи охирида амирлик чегараларига ташланганди. Бухоро ҳукумати ихтиёрида эса 8725 нафар пиёда аскар (асосан навкарлар) ва 7850 нафар отлиқ сарбоз, фақат 150 га яқин эски пилта тўплар, бир неча ўнлаб замонавий тўплар, 20 та пулемёт бўлган. Шунингдек, амирликнинг мунтазам қўшинидан ташқари жуда ҳам ёмон қуролланган 20 000 нафар халқ лашкари ҳам бўлиб, улар жангларга мутлақо тайёр эмас эди. Бухоро амирлиги қушбегиси (бош вазир) Усмонбек ва ҳукумат аъзоси Бақо Ҳожи Тўқсабонинг маълумотларига кўра, 1920 йил август ойи охирида Эски Бухоро ва унинг атрофида қўшиннинг умумий миқдори (халқ лашкари билан биргаликда) 20 000 киши атрофида бўлган. Пала-партиш қуролланган ва етарлича ҳарбий амалиётга эга бўлмаган Бухоро армияси тиш-тирноғигача қуролланган, замонавий ҳарбий техника билан таъминланган ва катта жанговар тажрибага эга қизил армиянинг ҳал қилувчи ҳужумига дош беролмаслиги олдиндан маълум эди.

Туркистон комиссияси Бухородаги амирлик режимига қарши турувчи мухолифат кучларини жипслаштириш ва мамлакатда тўнтариш ҳозирлаш билан бевосита шуғулланди. Айнан Туркистон комиссияси раҳбарлигида 1920 йил 24 июнда Бухорода қуролли қўзғолон тайёрлаш бўйича ҳарбий-инқилобий бюро тузилган бўлиб, унинг таркибига Туркистон комиссияси аъзолари М.Фрунзе ва В.Куйбишев, Туркистон Компартияси Марказий Комитети котиби Назир Тўрақулов, Бухоро Компартияси котиби Нажиб Ҳусаинов, "Ёш бухороликлар” партияси марказий бюросининг раиси Файзулла Хўжаев ва бошқалар кирди. Ҳарбий-инқилобий бюро хитобнома ва декретларнинг лойиҳаларини тайёрлаб, уларни "инқилоб” ғалаба қозонадиган куни Бутунбухоро инқилобий қўмитаси (ревком) номидан эълон қилишни мўлжаллаган эди. 1920 йил 10 августда Туркистон комиссияси, Бухоро Компартияси марказий комитети ва "Ёш бухороликлар” партияси Марказий бюросининг қўшма мажлисида Файзулла Хўжаев бошчилигида Бухоро Халқ нозирлар шўроси ҳукумати ва Аҳмаджон Абдусаидов (Ҳамдий) раислигида Бухоро Муваққат инқилобий қўмитаси тузилди, улар амирлик ағдариб ташлангандан кейин Бухоро давлатини бошқаришлари лозим эди. 23 августда бўлган Туркистон комиссиясининг навбатдаги мажлисида Бухоро "инқилобий” ҳукуматининг дастури муҳокама этилди ва қабул қилинди. Бироқ қизил аскарлар Бухорони босиб олгач, бу ҳукумат тузилмаларида анча ўзгаришлар қилинди.

Қаҳрамон РАЖАБОВ, тарих фанлари доктори, профессор.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) | Просмотров: 52 | Добавил: #ahborot, #новости, #Yangiliklar, #habarlar, #xabarlar, #news, #uznews, #Yangilik, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
SQWOZ BAB - Ауф | Когда водила протянул AUX все мои волки делают АУФ

Ippocik va Nizamo.S - Baqaloq (Mazzami silaga mazzami, Titratting)

Eduardo Luzquiños, Loveboi - Dolce & Gabbana (Remix)

Surf Mesa feat Emilee - ily (i love you baby)

Fousheé - Deep end foushee

Travis Scott Feat. Rosalia, Lil Baby - Highest In The Room (Remix)

Billie Eilish - Lovely (slowed to perfection)

Jahongir Otajonov - O'ynasin (Fa-fa)

Farrux Hamrayev - Bolaligim

Rayhon va Shoxrux (Ummon guruhi) - Daydi


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя