Пятница, 2018-02-23, 8:31 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4254]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [435]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [79]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1949]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3360]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5148]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [710]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [126]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1436]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [188]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [997]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [14]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [4]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 593
Статистика




Онлайн всего: 96
Гостей: 96
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Февраль » 2 » Таваллуд санангиз Сиз ҳақингизда сўзлайди

11:04 AM
Таваллуд санангиз Сиз ҳақингизда сўзлайди
Рақамлар ёрдамида инсон характери, унинг қизиқишлари-ю тақдирини башорат қилувчимутахассислар ҳар бир таваллуд санасининг ўз таъбири борлиги ҳақида кўп гапиришади. Бундоқ ўйлаб қарасангиз, уларнинг таърифу тавсифида жон бор!
1 рақами

Ойнинг биринчи санасида туғилганлар ижодкортабиат, ўз принципларга содиқ, мустақил фикрловчи шахс саналади. Ушбу рақам соҳиблари журъатли ва ташаббускор. Бу улардаги лидерликқобилиятидан даракдир. Мазкур санада туғилганкиши мақсади йўлида ҳеч нимадан қайтмайди.

2 рақами

Бу санада ўта таъсирчан кишилар дунёга келади.Икки — мувозанат ва мустаҳкам иттифоқ тимсоли. Шунинг учун ҳам мазкур санада туғилганлар бизнесда яхши ҳамкор, ҳаётда эса содиқ дўст бўла оладилар. Яна улар муҳаббат бобида романтик, саргузаштлар ишқибози! «Иккичи»лар самимий, зеҳни ўткир, сезгирдирлар. Аммо муҳим ишларни ҳал этишда баъзан журъат етишмайди ва бу уларга панд беради.

3 рақами

Кенг тасаввур, ақлий салоҳият, киришимлилик, меҳр ва бағрикенглик белгиси – бу рақам. Учинчи санада серғайрат ва оптимистлар туғилади. Улар севиб қолса, муҳаббати бир умрликдир. Фикр ва ғояларни бошқаларга жуда тўғри ва ўрнида етказиб бера олиш қобилияти бор. Уч рақами соҳибларида арзимас хафагарчиликлар сабабли чуқур тушкунликка тушиш ҳолатлари кўп кузатилади.

4 рақами

Мураккаб вазифаларнинг уддасидан чиқадиган, масъулиятли, виждонли инсон. Ён-атрофдагилар уни тез-тез ёрдамга чақириб туришади. Мазкур санада туғилганларнинг аксарияти танлаган касбида муваффақият қозонади. Кўплаб «тўртчи»лар ҳаётини илмга бағишлаганлиги тадқиқотлардан маълум. Улар ҳар қандай омадсизликка ақл билан ечим топиб, йўлида учраган тўсиқларни енгиб ўтади.

5 рақами

Эркинлик ва тартиб тимсоли. 5-санада таваллуд топганлар ўз имкониятларидан қандай фойдаланиш кераклигини яхши билишади. Саёҳат қилишни ёқтиришади. Теварак-атрофдаги барча сирли ҳодисалар, нотаниш нарсалар уларнинг диққат марказида бўлади. Нумерологлар мазкур сана соҳибларига шошилмаслик ва хулоса чиқаришга ошиқмаслик кераклигини маслаҳат беришади.

6 рақами

Бу санада туғилганлар ўта масъулиятли, иқтидорли, ижтимоий фанларни ўрганишга қизиқувчандирлар. Ҳар бир ишни режа билан амалга оширишади. Керак пайтда ёрдамини аямайдиган, сирларингизни сақлай биладиган яхши дўстдирлар. Муҳаббат бобида рашкчи. Молиявий масалаларда қай йўсин фойда кўришни билади.

7 рақами

Бу рақамни омад тимсоли, дейишади. Ҳақиқатан ҳам, мазкур сана соҳиблари ақлни ҳиссиётлардан устун қўйишади. Китоб ўқишни, янгиликларни ёқтиришади. Ихтирочиликка қизиқишлари баланд.Баъзан ёлғиз қолишни исташади. Характерларига кўра, қайсар, серзарда бўлишлари мумкин. Ички сезги яхши ривожлангани боис воқеа – ҳодисалар ривожини олдиндан тахмин қила олиш қобилиятига эгадирлар.

8 рақами

Бу рақам етакчилик рамзи ҳисобланади. Саккизинчи сана соҳиблари ўзларини кучли шахс деб билишади. Уларда сиёсат, жамоатчилик фикрини ўрганишгақизиқиш бор. Раҳбарликни ёқтиришади. Ҳаётий қарашлари, даромад орттиришда асқотади. Мазкур рақам эгалари баъзан ўта қаттиққўл бўлишлари мумкин бўлса-да, аслида меҳрибон кишилардир.

9 рақами

Кўнгилчан кишилар туғилган сана. Улар яхши дўст, романтик бўлишади. Ижодга ҳавасманд, аммо кўп ҳолларда бу қобилият юзага чиқмай қолади. Тўққизнинг яна бир фазилати — сахийликдир. Хафагарчиликларни тез унутади. У билан суҳбатлашиш ҳамиша қизиқарли. Ягона ва ҳамиша панд ейдиган камчилиги – қўлида пул турмайди.

10 рақами

Мазкур рақам соҳиби ўзгарувчан кайфиятга эга. Негаки, 10 сони ўзида икки рақамни бирлаштирган, 1 — ҳамма нарса, 0 — ҳеч нима. Бу санада таваллуд топганлар дангалчи ва ҳушёр. Улар ҳар доим тўғри, аниқ йўлдан юришади. Бағрикенгликлари туфайли барчанинг диққат–эътиборида бўлишади.

11 рақами

Ҳеч бир рақам 11 каби куч-қудратга эга эмас. Бу санада туғилган киши чиройли хулқ – атвор, гўзал қалб эгаси бўлиб шаклланади. Унинг учун юрак амри биринчи ўринда. Моддий масалалар эса рўйхат охиридан жой олган. Сўзнинг кучини яхши билади. Шу боис бошқаларнинг сўзларини чуқур таҳлил қила олади. Ҳеч қачон фойдасиз маслаҳат бермайди.

12 рақами

Бу санада метин иродали, оптимист кишилар дунёга келади. Улар қалбан гўзал, ажойиб ташкилотчидирлар. Ўн икки рақами инсоният тарихида доим муҳим ва муқаддас саналган. Бундан минг йиллар муқаддам кун, ой, йил ва узунлик ўлчов бирликлари айни рақам ҳисобида ўлчана бошланган. Шунинг учун ҳам бу санада туғилганлар дунёни яхши томонга ўзгартира оладилар.

13 рақами

У ҳеч кимни ва ҳеч нимани эътибордан четда қолдирмайди. Мукаммал бўлишга интилгани боис ҳаётини тез – тез ўзгартириб туради. Муросасиз одам. Можаролардан сўнг рақиби ярашишга қанчалик ҳаракат қилмасин, иккинчи имконият асло берилмайди. Мақсади сари ҳаракатланишда эса хафсаласизлик ҳалал беради.

14 рақами

Бу рақам мутлақ эркинликка интилувчиларга дахлдор. Унга бирор чеклов қўйишга урина кўрманг, акс ҳолда ҳаётингизни буткул тарк этади. Ғазабланганида ўзини бошқара олмайди, аммо кейин пушаймон ейди. Бу рақамда туғилганларнинг аксарияти бизнесга қизиқишади, аммо бу соҳада муваффақият қозонишлари қийин.

15 рақами

Тасаввури кенг инсонлар, хусусан, ихтирочилар дунёга келган сана. Улар жуда истеъдодли. Техника, ижод, санъатга қизиқишади ва барчасида муваффақият қозонишлари мумкин. Бироқ мураккаб вазифаларни ҳал этишда сабр ва ички хотиржамлик етишмайди. Муаммоларни кўнгилга яқин олиб юборишади. Салгина танқид ҳам уларга оғир ботади.

16 рақами

У чуқур таҳлил қила олиш қобилиятига эга. Ҳеч нима туйғуларига дахл қилолмайди. Тарбияли, билимли ва ўз ишига пухта одам. Унда масъулият ҳисси ўта кучли. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз фикрини билдиришдан қўрқмайди. Кўп гапирганларни ёқтирмайди ва ўзи ҳам ниҳоятда камгап.

17 рақами

Бу санада туғилганлар мард бўлишади. Одамлардаги самимиятни қадрлашади. Ёлғонни кечиришлари қийин. Шунингдек, улар сиркаси сув кўтармайдиганлар хилидан. Таклифлари рад этилишидан қаттиқ ғазабланишади. Бирор нарсага қаттиқ ишонишса, бу йўлдан қайтариш мушкул. Кўпчиликнинг эътиборида бўлишни ёқтиришади.

18 рақами

Адолат учун курашувчилар туғиладиган сана. Бундай одамлар нафақат ўз манфаатлари, балки дўстлари, ҳамкасбларини ҳам ҳимоя қилишади. Мазкур рақам соҳиби номига доғ тушишидан қаттиқ ҳавотирга тушади. Оилавий муносабатларда жуфти билан ўзаро ҳурматни сақлашга астойдил интилади.

19 рақами

Нима эксанг, шуни ўрасан! 19-санада дунёга келганлар бу мақолга амал қилишади. Улар қилаётган амаллари ва гапираётган сўзларига ниҳоятда эҳтиёткор. Яхши-ёмон кунларини сира унутишмайди, шу жумладан, бунга сабаб бўлган кишиларни ҳам. Вақти келиб жавоб қайтаришлари мумкин. Мақсадларига етмагунча курашишади. Улар наздида, ҳар қандай муваффақият пул билан боғлиқ.

20 рақами

У ёлғизликка тоқат қилолмайди. Кўпчилик қуршовида ўзини яхши ҳис қилади. Моҳир нотиқ, содиқ дўст, меҳмондўст, жамоат тадбирларида фаол. Байрамлар, қувноқ давраларни, мусиқа, рақсни яхши кўради. Тақдирдан кўп нарса истайди, мўъжиза кутиб яшайди. Ўз ҳаётидан норози бўлаверади. Бошқалар таъсирига осон берилади.

21 рақами

Мазкур рақам соҳиби яшаётган ҳар бир куни учун шукрона айтади. Тақдиридан ҳамиша рози. Пулни яхши кўради! Бу санада туғилган кишилар кўпроқ иқтисод, банк ва молия соҳасида муваффақиятли ишлашади. Улар ўз оиласини моддий жиҳатдантаъминлашга астойдил интилади. Ўз манфаатини кўзлаган пайтда ўта шафқатсиз.

22 рақами

Таълим-тарбия соҳаси уларнинг танлови. Ушбу рақам эгаси кенг дунёқарашга эга. Табиат уни мураккаб масалаларни ҳал қилиш, янгиликларни кашф этиш иқтидори билан сийлаган. Масъулиятни зиммасига олишдан қочмайди ва берган ваъдасини, албатта, бажаради. Аммо меҳнати юзага чиқиши учун уни мақтаб, олқишлаб туриш лозим.

23 рақами

Саргузаштлар ишқибози. Баъзан таъсирчан, шунингдек, оптимист. Бир вақтнинг ўзида бир нечта касб билан шуғулланиши мумкин. Мазкур рақам эгаси учун ҳаётда энг муҳими — эркинлик. Қилаётган иши ва ҳаёт тарзи ҳақида бировга ҳисоб беришни ёқтирмайди. У муаммоларни гўё оҳанрабодек ўзига тортиб олади. Шу боис ҳаёти бир текис кечмайди.

24 рақами

Хавфсизлик ва садоқат рамзи. Улардек эътиборли ва эҳтиёткор одамлар бошқа ҳеч бир санада туғилмайди. Қарор қабул қилишдан аввал, албатта,оқибатини ўйлаб кўришади. Мазкур рақам соҳибининг пазандаликка қизиқиши баланд. Масалан, у ресторан очиши, моҳир ошпаз бўлиб етишиши ёхуд пазандаликка оид китоб чоп этиши мумкин.

25 рақами

Уни ҳиссиётлар бошқаради. Ҳеч нимани эътибордан четда қолдирмайди. Агар сўнгги дақиқаларда қарорини ўзгартириб қолса, ажабланманг, демак, кўнгли шуни буюрган. Бунинг изоҳини ундан сўрашингиз бефойда, чунки ўзи ҳам нега бундай қилганлигини тушунмайди.

26 рақами

У содиқ дўст ва жуфти ҳалол. Иродали, савияли, истеъдодли, аммо шуҳратпараст. Чексиз хоҳиш-истаклари ва мансаб илинжида баъзан номақбул ишларга қўл уради. Озодалик, тартиб, гўзалликни ёқтиради.

27 рақами

Ушбу санада туғилганлар, одатда, соғлиқни сақлаш соҳасида ўз ўрнини топади. Улар ҳиссиётга берилувчан, таъсирчан, ғамхўр ва раҳмдил инсон. Ҳеч қачон умидсизликка тушишмайди. Барини бошидан бошлай оладилар. Шундай бўлса-да, баъзан сабрсиз бўлишлари ҳам бор гап.

28 рақами

Бу санада туғилганлар ўта масъулиятли. Улар орасидан кўплаб ҳуқуқшунослар етишиб чиқади. Қатъий тартиб-қоидаларга амал қилиб ҳаёт кечиришади. Муаммоларда доим ўзгаларни айбдорбилишлари баъзан панд бериши мумкин. Бой тасаввур ва бадиий тафаккур соҳиби эканликлари эса таҳсинга лойиқ.

29 рақами

Қарорларини тез-тез ўзгартиради. Улардан нотиқ ва дипломатлар етишиб чиқади. Мақсадга эришиш йўлида тиним билмай меҳнат қилишади. Яхши пул топа оладилар ва уни кўпайтиришни ҳам уддалашади. Ён-атрофдагиларни ҳурмат қилишса-да,кўпам ишонч билдираверишмайди.

30 рақами

Ишчан, мустақил ва кучли иродали шахс. Ноёб хотира, теран ақл эгаси. Фикрлаш тезлиги уни қийин вазиятлардан тез чиқиб кетишга ундайди. Ҳаёти қизиқ воқеа-ҳодисаларга бой, у билан зерикмайсиз. Бирор масала юзасидан холис ва ҳаққоний фикр олмоқчи бўлсангиз, унга қулоқ тутинг: юзингизга ҳақиқатни айтиш ва тўғри маслаҳат беришдан ҳеч тортинмайди.

31 рақами

Шижоати баланд одам. Ҳаётидаги барча имкониятлардан унумли фойдаланади. Бошлаган ҳар бир ишини маромига етказиб якунлайди. Ва бу хусусияти билан жамиятда катта мавқега эришади. Энг қийин лойиҳаларни ҳам ҳаётга татбиқ эта олади. Ўз йўли, ҳеч кимникига ўхшамаган услубини яратишга интилади.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 281 | | Теги: #habarlar, #newsuz, #xabarlar, #ahborot, #uznews, #Yangiliklar, #news, #новости, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018