Енгил автомобиллар ойнасини қорайтириш учун янги нархлар белгиланди.
15 февраль куни «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, «тонировка» нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:
жисмоний ва юридик шахсларга — БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 5 баравари (1 млн 225 минг сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига — БҲМнинг 20 баравари (4 млн 900 минг сўм).
Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний ва юридик шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварини ташкил этган.
Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):
жисмоний ва юридик шахсларга — БҲМнинг 25 баравари (6 млн 125 минг сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига — БҲМнинг 80 баравари (19 млн 600 минг сўм).
Эслатиб ўтамиз 2021 йил 1 февралдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори яъни БҲМ 245 000 сўм этиб белгиланган.