Бир куни арслон ёнига қўйни чақириб:
– Яқинроқ кел-чи, оғзимдан ёмон ҳид келмаяптимикин? – дебди. Қўй фаросатсизлик қилибди.
– Ҳа, арслоним, оғзингиз сасияпти. Нима егандингиз? – дебди. Арслоннинг жаҳли чиқиб, қўйни парчалаб ташлабди. Ҳовуридан тушгандан кейин, ёнига айиқни чақириб, унга хам айни саволни берибди.
– Сиздан ёмон ҳид келармиди, арслоним! – дебди айиқ ялтоқлик билан. – Арслоннинг ҳиди келяпти сиздан!
Арслонга унинг бу хушомади ёқмабди, «Айиққа ярашмайдиган гап қилдинг, лаънати!» – дея, роса таъзирини берибди.
Навбат тулкига келибди. Олдингиларнинг оқибатини бир четда кузатиб турган тулки арслоннинг олдига хастага ўхшаб, ёлғондакам йўталиб келибди. Арслон унга хам ўша саволни берибди.
– Мени маъзур тутинг, арслон жаноблари! – дебди тулки мўлтираб. – Неча кунки мазам йўқ, шамоллаб қолибман. Бурним хам битиб қолган, ҳид билмаяпман… Арслон унинг бошини силаб, соғлик тилаб, қўйворибди. Воқеаларни кузатиб турган бўри тулкининг ёнига келиб:
– Ёмон айёрсан-да, – дебди таъна билан.
– Балки айёрдирман, – дебди тулки. – аммо аҳмоқ эмасман. Фақат аҳмоқларгина оғзи сасиб, қутуриб турган ваҳшийга ҳақиқатни айтсам ёки ялтоқлик қилсам, омонда бўламан, деб ўйлайди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|