Понедельник, 2022-05-23, 10:17 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10010]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3121]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8056]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9260]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1973]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2341]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1132]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1007
Статистика



Онлайн всего: 108
Гостей: 108
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Апрель » 20 » Тилимизни биламизми: «Рамазон» нима дегани, «рўза»-чи? Рамазонга оид сўзларнинг луғавий маъноси

2:18 PM
Тилимизни биламизми: «Рамазон» нима дегани, «рўза»-чи? Рамазонга оид сўзларнинг луғавий маъноси
Юртимизда муборак Рамазон шукуҳи кезяпти. Мусулмонлар бу ойни соғиниб кутади, катта хурсандчилик ва тоат-ибодатлар билан ўтказади. Бу ой билан боғлиқ кўплаб сўзлар, атамалар ўзбек тили хазинасидан жой олган. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг баъзиларини изоҳлайди.

 Рамазон

Ҳижрий-қамарий йил ҳисобида тўқ­қизинчи ой шундай номланади. Бу ой давомида мусулмонлар рўза тута­ди. Маълумотларга кўра, бу сўз қадим тарихга эга. Рамазон дастлаб жуда иссиқ кунларга тўғри келгани учун унга рамазон – жуда иссиқ, куйдирадиган иссиқ деб ном берганлар. Сўзнинг ана шу маъносидан келиб чиқиб, бу ойда рўза тутган одамнинг гуноҳлари куйиб, йўқ бўлади деган фикр ҳам айтилади.

Рўза

Форсча рўз, яъни кун сўзига -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган. Илдизи сўғдчага бориб тақалади. Рўза тутган киши саҳардан қуёш ботгунга қадар, демак, бутун кун давомида еб-ичмайди. Бу сўз араб тилида ас-савм, ас-сиям дейилади. Унинг луғавий маъноси бирор нарсадан ўзини мутлақо тийиб туришдир.

Рўза сўзи Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш каби мамлакатлар тилларида ҳам ишлатилади. У рус тилига ураза шаклида кирган.

Саҳарлик

Арабча саҳар сўзига ўзбекча -лик қўшимчасини қўшиб ясалган. Тонг отмасдан, рўза тутиш вақти бошлангунга қадар ейиладиган овқат ва шунга белги­­лан­ган вақтни англатади. Саҳарлик араб тилида суҳур дейилади. У саҳар сўзи билан ўзакдош.

Ифторлик


Бу сўз арабча рўза тутишни тўхтатди маъносидаги фатара феълидан ясалган. Аслиятда рўза тутишни тўхтатиш, нонушта қилиш маъноларини англатади. Ўзбек тилида рўза кунлари шом пайтида ўтказиладиган рўзани очиш, оғиз очиш маросимини, оғиз очиб овқатланишни, мана шу пайтда бериладиган зиёфат, меҳмондорчиликни англатади.

Рўза очиш жараёнини сўзга -лик қўшимчасини қўшиб ифторлик деб аташ ҳам кенг тарқалган.

Таровиҳ


Арабча таравиҳу – тарвиҳа сўзидан, ўзбек тилига товуш ўзгаришига учраган ҳолда ўтган. Аслиятда дам олиш, ҳор­диқ онлари маъносини англатади. Ибодат маъносида эса аслиятда ҳам, ўзбек тилида ҳам хуфтон намозидан кейин ўқиладиган суннат намозни англатади. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз таровиҳ деб номланган.

Қадр кечаси


Рамазон ойидаги фазилатли, минг ойдан афзал кеча. Араб тилидаги лайлатул қадр ибораси ўзбекчада белгилаш кечаси, миқдор кечаси маъносини англатади. Қадр кечаси ўзбек тилида лайлатулқадр шаклида ҳам ишлатилади.

Фитр

Рамазон ойи рўзасидан кейин, шукроналик учун бериладиган садақа. У ифтор сўзи билан ўзакдош бўлиб, рўза тутиш тугашини, оғзи очиқликни билдиради. Унинг эҳсон, ҳадя маъноси ҳам бор.

Шаввол ойининг биринчи куни нишонланадиган Рамазон ҳайити ёки рўза ҳайити араб тилида Ийдул фитр деб аталади. Бунда бир ойлик рўза якунига етиб, оғзи очиқлик бошланади.

Фидя


Фидянинг луғавий маъноси фидо қилишдир. Шариатда маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш фидя бериш дейилади. Масалан, Рамазон ойи рўзасини узрли сабаблар туфайли тута олмаганлар фидя беради.

Фидя бир камбағалнинг бир кунлик ўртача тирикчилигини таъминлайдиган овқат миқдоридир. Унинг ҳажми таом ёки унга тўғри келадиган пул бирлигида белгиланади. Бунда ҳар бир жойнинг иқтисодий-маиший шарт-шароитидан келиб чиқилади.

Арафа

Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра, бу сўз тоғнинг номидан келиб чиққан. Ҳожилар зулҳижжанинг тўққизинчи куни Арофот тоғида туриб ҳажнинг асосий арконларидан бирини адо этишади. Шу кун Арафа куни деб юритилади.

Кейинчалик арафа сўзи турдош отга айланиб, ҳайит олдидаги кун маъносини англата бошлаган. Бу сўзнинг аслиятда билиш, таниш деган маъноси ҳам бор.

Арафа сўзининг маъноси ўзбекчада кенгайган. У турли байрамлар ёки бирор тантанали кундан олдинги кунни, бирор воқеа-ҳодисага яқин муддатни ҳам ифодалайди: Мустақиллик байрами арафасида, халқаро автобус қатновлари тикланиш арафасида, муҳим сана арафасида каби.

Арафа сўзи Қурбон ҳайитидан олдинги кунга нисбатан ишлатилади. Гарчи изоҳли луғат ҳар икки ҳайитдан олдинги кунни арафа деб аташ мумкинлиги ёзган бўлса-да, Рамазон ҳайитидан олдинги кунга нисбатан бу сўзни ишлатиш хатодир. Чунки у зулҳижжа ойидаги кунни билдиради, Рамазондаги эмас.

Ҳайит

Бу сўз аслида арабча ийд сўзидан келиб чиққан. Ўзбек тилида товуш ўзгаришларига учраб, ҳайитга айланган. У аслиятда такрорлаш, байрам қилиш каби маъноларни англатади. Ўзбек тилида мусулмонларнинг икки байрами – Қурбон ва Рамазон ҳайитларига нисбатан ишлатилади холос.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР | Просмотров: 165 | Добавил: | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Dilnoza Kubayeva - Elda bo'lsin

Yulduz Usmonova - Gapir, jonim

Vohid Abdulhakim - Do'stlarim

Farrux Raimov - До утра

Oybek va Nigora - Sog'inganman

Bojalar - Katta ko'cha

Yulduz Turdiyeva - Jigarjon

Milena Madmusayeva - Uyimning yonida

Yodgor Mirzajonov - Yigit nolasi

Sardor Rasulov - Bag'ringga berkit meni


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя