Суббота, 2020-08-15, 10:20 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [1]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8341]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [138]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2812]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5062]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [54]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7750]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1413]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [272]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [115]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2043]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [249]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1761]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [136]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [366]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [663]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [147]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [46]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [208]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [30]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 824
Статистика



Онлайн всего: 192
Гостей: 191
Пользователей: 1
Serviceytv
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Август » 2 » ТИПРАТИКОН МОНОЛОГИ (ҳажвия)

9:47 AM
ТИПРАТИКОН МОНОЛОГИ (ҳажвия)
Қарилик қурсин

Қарияпман шекилли. Тезроқ югурсам, тиконларим тўкилиб қоладиган бўлибди. Тикони кам типратикон ҳеч балога яроқсиз бўларкан. Ҳатто сичқон ҳам ўтган-кетганда эзиб олавериб зада қиларкан. Илгариги ҳолим бўлса-ю, мени эзган ўша сичқонвачча энасини учқўрғонданам кўролмай қоларди. Нима қилай? Тиконларим тўкилмаган тақдирдаям барибир нобоп бўп қолган. Текканни титратиб, сескантиролмайди. Жудаям мўртлашиб кетган тиконларим. Алам қиларкан. Куни кеча сувилон билан шундоқ тўқнаш келиб қолдим. Падарингга лаънат сувилон бошини кўтарганча менга тик қараб турибди. Қўрқиш уёқда қолсин, бир марта сесканиб ҳам қўймади-я ноинсоф! Ҳеч қурса ёшимизни ҳурмат қилса камайиб қолмасди. Қўлимдан нимаям келарди. Миқ этмадим. Қўл калталиги, тиконларимнинг мўртлиги панд берди. Вишилласаям, мени масхара қилиб рақс тушсаям тишни тишга босдим-у, ўтиб кетдим. Илгари илонлар мендан қўрқишарди, ҳурматимни жойига қўйиб йўл бўшатишарди. Ёки уларга сичқоннинг ини минг танга бўларди…

Акаммисан, укаммисан?

Биз типратиконлар авлод-аждодимиз билан пана-пастқамларда ин қуриб яшашга ўрганганмиз. Қолаверса, биз кундузлари маза қилиб ухлаб, кечаси овга чиқамиз. Ота-бувамиз ҳаммамизни шунга ўргатган. Аммо ким ҳам ҳашаматли инда истироҳат қилишни, шоҳона дастурхондан таом тановул қилишни хоҳламайди дейсиз. Мен туғилганимдан бери шу орзу билан яшадим. Қаранг, «яхши ният — ярим давлат» деганлари рост экан. Кунларнинг бирида кундузи уйқум қочиб, иним атрофида айланиб юрсам, бир одам шартта мени кўтариб олди-ю, аллақаергадир ола кетди. Олдинига қўрқдим. «Бу қассоб бўлса, мени гўштга тортиб юборса нима қиларканман?» деган хаёл миямни кемира бошлади. Чунки, бовам раҳматлиниям худди шунга ўхшаган одамлар еб қўйишган экан. Кирпи момом айтиб берганди. Момомнинг гаплари миямда айлангани сайин ваҳимага тушавердим. Ҳаммаёғим дағ-дағ титраб, тиконимга ўралиб олишни-да унутиб, мени кўтариб олган одамга умидвор тикилдим. Афтидан ёмон одамга ўхшамади. Барибир қўрқув зўр келиб хаёлан қавмларим билан видолашдим, энамнинг гапига кириб жимгина инда ухламаганим учун ўзимни ўзим қарғай-қарғай кетавердим.

Ё раббим! Аҳмоқ ва ўлгудай анқов эканман. Аллақачон оқ билан қорани ажрата биладиган ёшга етганимни унутибман. Бу одам мени орзумдаги ҳашаматли инга олиб келди. Йўқ, буни ин ҳам деб бўлмайди. Типратиконлар тилида бунақа жойлар сарой дейилади. Ичкарига кириб мени қўйиб юбориши билан дарров улкан, нуқул дириллайверадиган баланд қути ортига беркиндим. Очиғи, қўрққанимданмас, уялганимдан, номус кучли келиб беркинишга мажбур бўлгандим. Қаранг, бирпас ўтиб аста қути ортидан чиқсам, у одам мен учун тансиқ ва мазали таомлар тортибди. Ҳарқалай, эркакман-да, ишқилиб, чиқиб қолмасин, кўрса, бу етим, ташландиқ экан, деган хаёлга бормасин каби ўйларни бошимдан кечириб, ўта эҳтиёткорлик билан таомларга яқинлашдим. Ҳеч ким кўринмагач, иштаҳа билан таомларни тановул қилдим. Қорин тўйгач эса…

Ишонинг, бу кошонада яшай бошлаганимга бир ойдан ошди. Ҳеч нарсадан камим йўқ. Еганим тансиқ таомлар-у, ичганим минералка. Бу нима дейсизми? Қаердан билай? Уй эгалари шунақа дейишганини эшитиб қолгандим. Тўғри айтишган шекилли. Нимагаки, бу кўчалардаги кўлмак сувдан анчагина тотли экан…

Аммо бир савол мени қийнаб тинчлик бермайди. Бу меҳрибон одамни ким деб атай? Укам деймикан десам, бўйи меникидан ўн ҳисса баланд. Ака дейишга яна тил бормайди. Чунки ёши мендан анча кичик…

Ҳа, топдим, хўжайин деб атайман уни. Шуниси маъқул. Ахир, хўжайиндан қаери кам? Мендек ғарибни кўтариб олиб ҳашаматли уйидан жой берди! Бундай хўжайинга таъзим қилиб яшаш керак, иним!..

Муҳаббатдан куйдим!

Хўжайиннинг кошонасида истироҳат қила бошлаганимдан бери тиконларим мўртлашмай қўйди. Ўзим ҳам анча тетиклашиб, бошни баланд кўтариб юра оладиган бўлдим. Айниқса, кошонада тез-тез сувараклар шундоқ қаршимдан чиқиб қолиши зўр бўлди. Бу нима дейсизми? Э, суварак бизнинг тилда деликатес дейилади. Бунақа тансиқ таомни емабсиз, дунёга келмабсиз. Ие, фарангистон деган жойларда бу таомни фалон пулга ресторандан сотиб олишаркан. Кирпи момом айтиб берган…

Фақат бир нарса мени қийнай бошлади. Шу кунгача ўзимга муносиб типратиконойимни топиш, бола-чақа қилиш, рўзғор тебратиш, жуфтимни қаттиқ севиш орзуси билан яшаб келардим. Афсуски, бир воқеа сабаб бўлиб ҳаммасидан воз кечдим…

Кароче, яқинда бир қиз кошонага кириб келди-да, мен беркинган дириллоқ қутига суянганча телефон орқали кимгадир ҳиринг-ҳиринг қила бошлади. Билдимки, у севган йигити билан гаплашяпти. Яширмайман, ўша йигитга ҳавасим келиб кетди. Қандай бахтли! Шундай чиройли қиз уни севибди! Қандини урсин!..

Бироқ сал ўтмай, у бошқасига ҳиринглай бошлади. Буткул бошқа тилда гаплашсаям, ҳаммасини тушундим. Ҳар ҳолда мен савременний типратиконларданман. Анча-мунча тилни биламан…

Ҳиринглаш ҳали тугамай, кошонага яна бир қиз кирди. Дириллоқ қутининг ёнидаги қизга дугона шекилли. Сўрашиб бўлгач, норози оҳангда дугонасини саволга тута кетди.

— Ҳай, ўртоқжон, бошқасини севиб қолдингми дейман? Фалончи нима бўлади энди?

— Э, ўлиб кетсин савил, — дея лаб бурди қиз. — Жонимга тегди ўша латта!.. Бошқасини топдим. Буниси бирор ерга бормоқчи бўлсам, текинга мошинасида обориб келади. Шунга…

— Писмадончи-чи? Адашмасам, унгаям хоҳиш билдиргандинг шекилли?..

— Уми? — деди қиз ғалати кулимсираб. — У менга пайнет қилиб бериб туради. Шунинг учун севаман уни!..

Ё тавба-а!.. Қизнинг қилиғидан тиконларим тик турди. Пайнет пул билан боғлиқ нарса эканига шубҳам қолмай, ғижинавердим. Сал қурса, чопиб чиқиб пайпоқсиз, тирноқлари бўялган икки оёғига баравар юмалаб юборай дедим. Ўзимни босдим. Охирини ўйладим. Лекин… Муҳаббатдан совидим. Агар аёл киши алланарсаларни деб бирдан уч эркакка ваъда берса, садоқат, севги деганлари қаерда қолади? Наҳотки, менинг бўлғуси типратиконойим ҳам шулар хилидан бўлса?..

Қуриб кетсин! Муҳаббатнинг қиммати шунчалар арзон турса, уйланмаганим бўлсин! Бош қаший-қаший бир қарорга келдим.

Ишқилиб, хўжайиннинг назаридан қўймасин! Шу кошонадан ҳайдалмасам, бир умр танҳо яшаганим, ҳеч бир типратиконойга қалбимни очмаганим бўлсин!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 92 | Добавил: #ahborot, #newsuz, #habarlar, #Yangilik, #news, #xabarlar, #uznews, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shahzoda - Mayli

Shahzoda - Bir dona

Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)

Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida

Janob Rasul - Dikkir - dikkir

DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)

Dildora Niyozova - Hamdu sanolar

Shohruhxon - Ilk sevgim

Hamdam Sobirov - Qora kapalak

Ziyoda va Zohid Rixsiyev - Qora atirgulni eslayman (MashUp)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя