9 синф... Чет тили ҳонасида у мендан олдинги партада ўтирарди. Мен учун у - айтайлик дўст эди. Мен уни ортидан узоқ вақт қарардим, у меники бўлишини ҳоҳлардим. Лекин у мени севгимни сезмасди, мен буни билардим. Дарсдан кейин, у мендан ўтган дарсдаги мавзуни кўчириб олишни сўради, чунки у ўтган дарсни ҳақиқатдан ҳам ўтказиб юборганди. Албатта мен унга дарсликни кўчириб олиш учун бердим. У шунда менга қараб "раҳмат" дея мулойимлик билан юзимдан ўпиб қўйди. Шунда мен унга айтгим келди, "Мен сени дўстинг бўлишни ҳоҳламайман, чунки мен сени севаман" дея, лекин буни айта олмадим. Нима учун ўзим ҳам билмайман...
10 синф... Телефон қўнғироғи келди. Симни нариги бошида у... Йиғлаяпти, "Илтимос мени олдимга кел, мени севгим - мени кўнглимни синдирди". Шунда мен уни бундай пайтда ёлғиз қолмаслиги учун уни олдига бордим. Уйда, диванда ёнида ўтирибман, меники бўлишини орзу қилиб - гўзал кўзларига қараяпман. Уч пачка чипсни еб бўлиб, икки соатлик фильмни кўргандан кейин уни уйқуси келди, сўнг ётгани кетди. Кетаётиб, менга қараб "раҳмат" айтди ҳамда юзимдан мулойимгина ўпиб қўйди. Шунда мен унга айтгим келди, "Мен сени дўстинг бўлишни ҳоҳламайман, чунки мен сени севаман" дея, лекин буни айта олмадим. Нима учун ўзим ҳам билмайман.
11 синф... Оҳирги қўнғироқдан бир кун аввал у мени олдимга келиб ўтказиладиган кечага бирга боришни таклиф қилди. Уйлаб қарасам, мени ҳам ўша пайтга ўзимга ҳос жуфтим бўлмагани сабабли, ҳамда биз икковимиз 7 синфда бир-биримизга ёрдамга муҳтож бўлган пайтда кўмаклашишга сўз бергандик. Натижада кечага ҳам энг зўр дўстлар каби бирга бордик. Ўша куни "кеча" тамом бўлгандан кейин, мен уни уйининг эшигини олдида тургандим. Шунда у менга қараб кулиб чиройли-гўзал кўзлари билан боқиб турганини сезиб қолдим. Шунда у меники бўлишини жуда ҳам ҳоҳлаб кетгандим. Лекин у буни сезмасди, мен буни билардим. Кейин у менга қараб "Мен сен билан вақтимни жуда ҳам яҳши ўтказдим" дея юзимдан мулойимгина ўпиб қўйди. Шунда мен унга айтгим келди, "Мен сени дўстинг бўлишни ҳоҳламайман, чунки мен сени севаман" дея, лекин буни айта олмадим. Нима учун ўзим ҳам билмайман...
Битирув кечаси... Кунлар ўтди, ҳафталар, кейин ойлар. Вақт шунчалик тез ўтгандики ҳаттоки уни битирув кечасини сезмай ҳам қолибман. Мен унга қарардим, у эса фариштага ўҳшаб гулбадани билан саҳнага дипломни қабул қилиш учун борарди. Мен уни меники бўлишини ҳоҳлардим. Лекин у мени севгимни сезмасди, мен буни билардим. Ҳамма уй-уйига кетгач у мени олдимда оқ куйлак ҳамда шляпа билан турарди, ҳамда у ҳурсандлигидан йиғлаб мени қучоқлаган ҳолатда бошини елкамга тушириб айтди "Сен мени ҳақиқий дўстимсан" ҳамда мулойимгина юзимдан ўпиб қўйди. Шунда мен унга айтгим келди, "Мен сени дўстинг бўлишни ҳоҳламайман, чунки мен сени севаман" дея, лекин буни айта олмадим. Нима учун ўзим ҳам билмайман...
Орадан бир неча йил ўтди... Ҳозир мен уни уйида ўтирғичда ўтирибман. У эса турмушга чиқияпти, шунинг учун масжиддан сўратилгани одам келитирилган. Мен уни ҳаттоки "Ҳа" деган жавобини эшитдим. Мен уни меники бўлишини ҳоҳлардим. Лекин у буни сезмасди, мен буни билардим. Лекин у кетишидан аввал - "Келдингми!!! Ҳайрият, раҳмат сенга!", ва мулойимгина юзимдан ўпиб қўйди. Шунда мен унга айтгим келди, "Мен сени дўстинг бўлишни ҳоҳламайман, чунки мен сени севаман" дея, лекин буни айта олмадим. Нима учун ўзим ҳам билмайман...
Погоналар сари... Йиллар ўтиб, кунлардан бир кун мен уни ҳонасига кириш учун узоқ вақтдан бери навбатда ўтирибман, ҳа у ҳозир катта амалдор аёл бўлиб кетган, у бир катта туманнинг таниқли одами, Биз тобутни кўтариб кетяпмиз унда эса мени энг яқин дўстим бор эди. Кейин эса унинг яқин қариндошлари тўпланиб, уни йиллар давомида мактаб чоғидаги тутган кундалигини ўқишарди...
Унда эса бундай сатрлар кетма-кет қайта-қайта такрорланарди... Мен унга ҳар доим қарайман, мен уники бўлишни ҳоҳлайман, лекин у мени ишқимни сезмайди, мен буни биламан. Шунда мен унга айтгим келди, "Мен сени дўстинг бўлишни ҳоҳламайман, чунки мен сени севаман" дея, лекин буни айта олмадим. Нима учун билмайман... У мени севишини ҳоҳлардим!!!
Баҳтни очилишига икковидан бири атига учта сўзни айта олмаган...
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|