Толибон ТiкТок иловасини ва онлайн ўйналадиган PUBG ўйинини тақиқлашни буюриб, улар афғон ёшларини "йўлдан оздираётганини” таъкидлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Гуруҳ, шунингдек, телеканалларда «ахлоқсиз материаллар» деб ҳисоблаган нарсаларни эфирга узатишни ҳам тақиқлашини айтди.
Бу яқинда мусиқа, филмлар ва телесериаллар тақиқланганидан кейин содир бўлди.
Толибон ўтган йили ҳокимиятни қўлга киритганида ҳукуматга нисбатан юмшоқроқ ёндашишга ваъда берган, бироқ ҳозирда айниқса аёллар учун эркинликларни тобора чеклаб қўйган.
Толибон аъзоси Иномуллоҳ Самангонийнинг айтишича, сўнгги тақиқ "ёш авлоднинг нотўғри йўлдан оздирилишининг олдини олиш” учун зарур.
Аммо тақиқ қачон ва қанча муддатга кучга кириши аниқ эмас.
Толибон ўтган август ойида ҳокимият тепасига келганидан бери биринчи марта дастурни тақиқлади.
ТiкТок ва PUBG сўнгги ойларда афғон ёшлари учун янада долзарб бўлиб қолди, дейди BBCнинг Афғонистон хизмати мухбири Ҳамид Шужа.
Айниқса, ТiкТок қисқа, юмористик видеоклиплар суратга олиш ва уларни платформага жойлаштиришни ёқтирадиган йигитлар орасида машҳур бўлди, дейди мухбир.
PlayerUnknown’s Battlegrounds сўзининг қисқартмаси бўлган PUBG – бу жанубий кореялик ишлаб чиқувчи томонидан яратилган онлайн отишма ўйини бўлиб, у жуда машҳур бўлган. Собиқ ҳукуматнинг PUBG’ни тақиқлашга уриниши муваффақиятсиз якунланган.
Афғонистонда интернет фойдаланувчилари сони сўнгги йилларда унинг ёшлари орасида тез ўсди, ҳозирда тўққиз миллионга яқин фойдаланувчи Афғонистонда мавжуд.
39 миллионлик мамлакат аҳолисининг қарийб учдан икки қисми 25 ва ундан паст ёшдагилардир.
Тақиқ пайшанба куни Афғонистон бўйлаб шаҳарларда, жумладан Мозори Шариф шаҳридаги Шиа масжидида тўртта портлаш содир бўлган куннинг ўзида эълон қилинди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|