Толибон жангарилари Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегараларини назоратга олишди ҳамда улар тезкор ҳужумни давом эттирмоқда, деди Россия мудофаа вазири.
Сергей Шойгу сешанба куни Москвада ёшлар конференциясида Толибон раҳбарлари қўшни давлатларга ҳудудни қўлга киритгандан кейин ҳужум қилмасликка ваъда беришганини айтган.
Шунга қарамай, Россия қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказишда давом этади.
Мудофаа вазирининг айтишича, «тўғридан-тўғри тажовуз қилинган тақдирда» Россия КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) чегараларини ҳимоя қилиш учун Тожикистон ва Қирғизистондаги базалардан фойдаланади. Унинг фикрича, КХШТ мамлакатлари Афғонистон йўналишида Россиянинг ёрдамига муҳтож. Бу ҳолда гап Россиянинг ҳарбий хавфсизлиги ҳақида кетмоқда.
Вазир шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон офицерларининг аксарияти Россия олий ўқув юртларида тайёрланаётганини айтиб ўтди. «Биз, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон армиясини модернизация қилиш билан шуғулланяпмиз», — дея қўшимча қилди у.
Мудофаа вазирлиги раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг эҳтимолий провокацияларни қайтаришга тайёр туриши Россия учун муҳим эканини таъкидлади.
«Илгари ҳам Афғонистондан келадиган таҳдидлар — гиёҳванд моддалар савдоси, террорчилар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон орқали мамлакатимизга кириб борарди, бу ҳолат камайгани йўқ. Шунинг учун ҳамкасбларимиз, иттифоқчиларимиз, КХШТ бўйича ҳамкорларимиз бунга тайёр бўлиши биз учун ўта муҳим. Бунинг учун табиий равишда биз ҳамма нарсани қиламиз»,— деди Шойгу.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|