Вторник, 2017-02-21, 7:08 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3073]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [296]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1678]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2891]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4678]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [897]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [104]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [711]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 484
Статистика


waplog

Онлайн всего: 70
Гостей: 70
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Январь » 28 » “Тошкент—Андижон” поездлар қатнови нега тўхтаб қолди? Қамчиқдаги темир йўлда нима бўлган?

9:34 AM
“Тошкент—Андижон” поездлар қатнови нега тўхтаб қолди? Қамчиқдаги темир йўлда нима бўлган?
"Тошкент—Андижон—Тошкент” йўналиши бўйича поездлар қатнови 23 январдан тўхтаб қолди. Шу кундан эътиборан ижтимоий тармоқларда қор босган тоғли ҳудуддаги ағдарилган юк вагонлари, цистерналарнинг суратлари айланмоқда. Бу суратлар фойдаланувчилар томонидан фаол муҳокама қилинмоқда, айни вақтда, асосли ёки асоссизлиги номаълум бўлган турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Расмий манбалар («Ўзбекистон темир йўллари», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқалар) ҳозирча бу миш-мишларни на таг-томири билан рад этяпти, на тасдиқлаяпти.

"Дарё” нашри мазкур масала юзасидан таҳлилий мақола чоп этди.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси «тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб», 23 январь куни техник-профилактик ишларни ўтказиш сабабларига кўра, «Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналишида қатновчи йўловчи поездларнинг қатнови вақтинча тўхтатилганини эълон қилди. Компаниянинг қисқа ахборотида техник-профилактик ишлар қанча давом этиши, бу ишлар нима муносабати билан ўтказилаётгани ҳақида маълумот берилмаган. «Ўзбекистон темир йўллари» кейинги кунлар давомида ҳам «жараён бўйича асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслик» имконини берадиган ахборот тарқатмади.

«Тошкент—Андижон—Тошкент» йўналиши бўйича поездлар қатнови қайта тикланганича йўқ. Тошкент вокзали маълумотхонасидан олинган ахборотга кўра, «ҳозирча Андижонга қатновлар амалга оширилмаяпти». Қатновлар қачондан қайта йўлга қўйилиши ҳақидаги саволга маълумотхона оператори шундай жавоб берди: «Келаси ҳафталарда хабар олиб кўринг». Йўналиш бўйича қатновлар қачон тикланиши борасида темирйўл компанияси ахборот хизмати масъуллари билан боғланишга уриниш бесамар якунланди.

Оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг Ўзбекистон сегментида 23 январдан бери қор босган тоғли ҳудудда ағдарилган юк вагонлари, цистерналарнинг кўплаб суратлари айланмоқда. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бу суратлар «Тошкент — Андижон» темирйўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида олинган бўлиб, унда 23 январь куни юз берган темирйўл фалокати оқибатлари акс этган. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур бахтсиз ҳодиса ер кўчкиси оқибатида юз берган.

Россия ахборот агентлиги 26 январь куни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ)га асосланиб, Қамчиқ довони ҳудудида юк поезди состави рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабар берди. ФВВнинг исми кўрсатилмаган вакилига асосланган «РИА Новости»нинг маълум қилишича, Фарғона водийсида 23 январь куни юз берган зилзила оқибатида Қамчиқ довони ҳудудида кўчки юз берган ва юк поезди унинг остида қолган, вагонларнинг бир қисми ағдарилиб кетган. «Фавқулодда ҳолат натижасида қурбон бўлганлар йўқ», — дейди агентлик суҳбатдоши. Айни вақтда, агентлик манбаси «Ўзбекистон темир йўллари» ва ФВВ бригадалари томонидан зарарланган темирйўл бўлаги қайта тикланаётганини айтиб ўтган.

«Бизда бу ҳақда ҳеч қандай расмий ахборот йўқ», — деди «Дарё»нинг тезкор мурожаатига жавобан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати бош мутахассиси Бекзод Самандаров. Вазирлик матбуот хизмати вакили ижтимоий тармоқлар ва бир қатор маҳаллий сайтларда эълон қилинган суратлар, шунингдек, вазирлик вакили номидан «РИА Новости»да эълон қилинган ахборотдан хабардор экани, бироқ ҳозирда вазирлик матбуот хизматида Қамчиқда юз бергани тахмин қилинаётган ҳодиса бўйича эълон қилиш мумкин бўлган ҳеч қандай расмий ахборот йўқлигини қайд этди. «Бу борада расмий ахборот бўлиши билан сайтимизда эълон қиламиз. Сайтимизни кузатиб боринг», — дея қўшимча қилди ФВВ матбуот хизмати вакили.

Мазкур мақола тайёрланаётган вақтда ФВВ сайтида эълон қилинган энг сўнгги материал Фарғона водийсида 23 январь куни кузатилган ерости силкинишлари ҳақидаги хабарнома эди. Эпицентри Қирғизистонда бўлган зилзила Тошкент вақти билан 06:52 да қайд этилган, унинг сейсмик фаоллиги Фарғона шаҳрида 4 балл, Андижон шаҳрида 3 балл, Наманган шаҳрида 3 балл, Тошкент шаҳрида 1 баллни ташкил этган. «Зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади», — дейилади ФВВ матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарномада.

«Ангрен — Поп» электрлаштирилган темирйўл линияси орқали «Тошкент — Андижон» йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 2016 йил 27 август куни ҳаракатланган, мунтазам қатновлар 5 сентябрдан бошланган эди. Қамчиқ довони ҳудудида қурилган темирйўл линияси орқали юк поездларининг ўтиши эса 2016 йил 11 июлда бошланган. Қамчиқ довонидан ўтган темирйўл туннели бўйлаб ҳаракатга эса 2016 йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан биргаликда старт берган эди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 347 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017