Понедельник, 2017-02-20, 1:09 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3073]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [296]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1678]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2891]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4678]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [897]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [104]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [711]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 484
Статистика


waplog

Онлайн всего: 43
Гостей: 42
Пользователей: 1
EmeryKex
Главная » 2015 » Декабрь » 12 » Тошкентда йирик босқинчилар тўдаси фош этилди

11:28 AM
Тошкентда йирик босқинчилар тўдаси фош этилди
Халқимизда "бировнинг ҳақи, балонинг ўқи” деган гап бор. Бу —  одам боласининг мисқоллаб йиққан мол-дунёси фақат ўзига буюради, бировнинг моли-жонига қасд қилиб унга эга чиқмоқчи бўлганлар бир кунмас-бир кун ҳалқумдан илиниб, шармандаю шармисор бўлади, деганидир.

Жиноятнинг машъум халқаси

Инсон қирқ ёшида қиёмига етади, дейдилар. Бизнинг ҳикоямиз бош қаҳрамони Баҳодир Сиддиқов эса, ёши аллақачон қирқни қораласа-да, ҳаётнинг асл мазмун-моҳиятини тушуниб етмади. Гарчи илгари ҳам суднинг қора курсисига икки бора ўтириб, пешонаси деворга урилган эса-да, хатоларидан тўғри хулоса чиқармади. Аксинча жиноят кўчасидаги "саргузаштларини” давом эттиришдан  чарчамади.

Халқ нақлида айтилганидек, "эгрини йўл, букрини гўр тузатар” экан. Ҳалол меҳнат қилиб, тўғри йўлга кириш ўрнига  атрофига ўзига ўхшаган, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган кимсаларни жамлади. Кўп ўтмай, унинг бошчилигида Тошкент вилоятида туғилган Дониёр Қўчқоров, кейинчалик эса Марат Эргашев, Темур Ўринбоев, Улуғбек Юсуфжонов, Мирсардор Мирҳайтов ҳамда Диана Аҳмедовадан иборат жиноий ҳалқа юзага келди.

Албатта бу гуруҳнинг жиноий кирдикорлари тафсилотларини икки-уч саҳифалик мақолада сиғдиришнинг иложи йўқ. Шу боис, улар содир этган қабиҳ ишларнинг айримлари ҳақида тўхталиб ўтсак.

Бир кечада 3 400 000 сўм

Гуруҳ ўз ишини пухта билар, унинг ҳар бир аъзоси ўзига топширилган вазифани сидқидилдан ижро этарди. Қайси уйда ким яшайди, хонадон эгаларининг даромади қанча, бу уйдан нимани олиб чиқиб кетса бўлади – барчасини ипидан игнасигача ўрганиб, кейин мақсадга кўчишарди.

Жиноий гуруҳ анчадан бери Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Исломобод маҳалласидаги уйлардан бирини кўз остига олиб юришарди. Баҳодир бу уйдан нимадир ўмариб чиқиши мумкинлигига аниқ ишонч ҳосил қилгач, ўз шериклари билан шу уйга ўғирликка киришга қарор қилди. Олинган маълумотларга кўра, хонадон эгаси топган-тутганини уйнинг биринчи қаватидаги меҳмонхонада сақларкан.

20 сентябрь куни Баҳодир эски шерикларидан бири Дониёр Қўчқоров билан  мазкур хонадонга ўғирликка киришди. Пул яширинган жойни топиш ҳам унча қийин кечмади. Ҳамтовоқлар мўмайгина ўлжа билан бу хонадонни тарк этишди. Бехатарроқ жойга бориб санаб кўришди: 3 400 000 сўм! Бу пулни топиш учун хонадон эгаси қанча кунларни тунларга улаб тер тўккандир? Бироқ, Баҳодир ва унинг шериги бу пулни бир кечада, янаям аниқроғи бир неча соатда қўлга киритишди.

Иштаҳа ош устида келади

2012 йилнинг  11 октябрга ўтар кечаси, қоқ ярим тунда  икки шоввоз Б.Сиддиқов ва Д.Қўчқоров Олмазор туманидаги Мойариқ маҳалласида пайдо бўлишди. Аввалдан кўз остига олинган хонадонга ўзларига маълум бўлган усулда киришгач, дарвозахонада турган "Эпика” автомашинасига "қўл” солишди. Машина ўз уйида турганига ишонч ҳосил қилган хонадон соҳиби унинг эшигини ҳам, ойнасини ҳам беркитмай, маст уйқуда ётарди.

Уй ичига киришдан кўра машинани тинтиб, қўлга илингани билан кифояланишни кўзлаган ўғриларнинг тахмини тўғри чиқди. Машинадан 150 АҚШ доллари ва 50 минг сўм пул чиқди. Икки ҳамтовоқ шу ўлжага қаноат қилишдими, бу хонадонни ҳам тарк этишди.

Орадан уч кун ўтиб, улар яна бир "ёғли жой”ни кашф этишди. Бу гал улар пойтахтнинг Алп Жамол кўчасига йўл олишди. Яширинча уйга кириб олган Баҳодир ва Дониёр атрофга олазарак кўз югуртирганча, қўлга илингулик ўлжа излашга тушишди. Изланишлар бесамар кетмади. Жавонда турган вазаларнинг қимматбаҳо экани бир қарашда кўзга ташланарди. "Ие, мана бу ерда планшет ҳам ётган экан. Кийим шкафидаги манави кийим-кечакларни ҳам яхшигина пулга сотса бўлади”.

Улар янглишмаган эди. Вазалар "Богемия” шишасидан ишланган бўлиб, жами 450 доллар тураркан. "Айпэд-2”нинг ҳам бозор нархи 600 доллардан кам эмасди. Хуллас, "кутилмаган ташриф” хонадон соҳибига оз эмас-кўп эмас,  5 миллион  617 минг сўмга тушди.

Шу тахлит Баҳодир ўзининг синашта шериги Дониёр билан яна бир қанча жиноятларни содир этди. Хусусан, ноябрь ойи бошларида Учтепа туманидаги уйларнинг бирига ғайриқонуний кириб, у ердан 4 миллион 662 минг сўмлик буюмларни ўғирлаб кетишади. 10 ноябрь куни эса Олмазор тумани Бирлик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан 14 миллион сўмлик тилла буюмларни ўмаришди.

Бароридан келмаган "ов”

Албатта, бундай "овлар” ҳамиша бароридан келавермайди. Ана шундай ҳодиса  24 ноябрь куни юз берди. Миробод туманида истиқомат қилувчи Алижон ака тонгга яқин ҳовлида ниманингдир тарақлаганини эшитдими, уйғониб кетди. Ҳовлига чиққанида уй эшиги олдида турган нотаниш шарпага кўзи тушиб, уйқуси учди.

— Кимсан? – қичқирди уй эгаси. – Тўхта! Сен... ҳалиги ўғлим Олимжоннинг ўртоғимасмисан?

Йўқ, Алижон ака янглишганди. У ўғлининг ўртоғи эмас, балки шу пайтгача қанча уйларни шипшийдам қилиб юрган Дониёр Қўчқоров эканини у кейинроқ билди. Дониёр доимий шериги билан кутилмаган вазиятларга ҳам ҳозирлик кўриб келишганди. Шу заҳоти уй эгасининг қўлини қайириб, қўлидаги "электрошок” билан унга тазйиқ ўтказди.

Алижон ака бақирмоқчи бўлганида босқинчининг шериги  — Баҳодир Сиддиқов қўлида аллақандай темир жисм билан югуриб чиқди. Алижон ака бошига тушган зарбадан кўз олди қоронғилашиб кетди. Гарчи босқинчиларнинг устма-уст зарбалари уни эсанкиратиб қўйган бўлса-да, Алижон ака уларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Шовқин-сурондан уй эгалари уйғониб кетишди. Кейин қўни-қўшнилар ёрдамга ошиқди.

Вазият кутилмаган тарафга ўзгарганини кўрган Баҳодир шеригини ташлаб, ўзини дуч келган томонга урди....

Янги шерик, янги режалар...

Ҳа, Тошкент катта шаҳар.  Бир кунда қанча меҳмон келиб, кетади, қанча йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлади. Яна қанчадан-қанча майда қонунбузилишлар, ҳуқуқбузарликлар қайд қилинади. Бунинг  ҳаммаси катта шаҳарда бўлиб турадиган икир-чикирлар.

Аммо Баҳодир Сиддиқов бошлиқ жиноий гуруҳ томонидан содир қилинган ўғирлик жиноятларига ўз вақтида ҳуқуқий баҳо берилмаслиги жиноий гуруҳнинг фаоллашишига олиб келган. Шундан сўнг улар касб қилиб олган ўғирлик жиноятлари қаторига талончилик ва босқинчилик сингари қабиҳ ишлар ҳам қўшила бошлади. Шу боис ҳам жиноий гуруҳ  бир кечада шаҳардаги икки-учталаб хонадонга кириб, қўлга илинадиган буюмларни, пулларни истаганча ўғирлаб кетаверган.

Ишончли шериги Дониёр Қўчқоров қўлга тушганидан сўнг, Баҳодир ўзига янги шериклар излашга тушди. Кўр кўрни қоронғида топибди, деганларидек, бу гал унга 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган Марат Эргашев рўпара келди. Май ойининг ўрталарида Баҳодир янги шериги Марат билан Зангиота тумани Аҳмад Яссавий қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли бир хонадонга ўғирликка тушишди. Ҳовлига кираверишда яп-янги "Спарк” автомашинаси турарди. Шериклар машина салонини очишганида, у ерда иккита "Кенворд” русумли товуш чиқарувчи мослама, битта овозкучайтиргич турарди. Хуллас, икки талончи бу хонадондан ҳам бир ярим миллион сўмликдан зиёд ашёларни кўтариб, гум бўлишди.

 Ҳаромда ҳаловат бўлмайди        

 Шериклар бир муддат "дам олишгач” Зангиота тумани ҳудудидаги Юнусобод қишлоқ фуқаролар йиғини томон йўл олишди. Бу галги "ов” ҳам уларга яхшигина фойда келтирди. Шуҳрат аканинг хонадонида турган машина салонидан 250 минг сўм пул ва зарур дори-дармонларга тўла "аптечка”, бир миллион сўмлик телевизор, янги кўрпа-ёстиқларни кўтарганча ўз ошиёнларига равона бўлишди.

Август ойида шу тумандаги Қизғалдоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйидан 4 миллион сўмлик буюмлар, ҳовлида турган автомашина ичидан 2 миллион сўмни олиб, жуфтакни ростлаб қолишади.

Ҳаром луқманинг ҳаловати бўлмайди. Айниқса, ўғрининг еган-ичгани ичига тушмайди. Мазкур жиноий гуруҳ ҳар битта ўғирлик содир қилгандан сўнг, маълум бир муддат танаффус қилишни одат қилиб олишганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳаракатини эса зимдан кузатиб туришган. Ҳеч ким таъқиб қилмаётганига ишонч ҳосил қилгандан кейингина навбатдаги жиноятга киришишарди.

Улар 15 декабрь куни шу тумандаги Чиғатой-Оқтепа қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли уйлардан 6 ярим миллионга яқин мол-мулкини  ўмариб кетишади.

Бузоқнинг қочгани сомонхонагача

Албатта, саёқ юрган эртами-кечми, таёқ ейди. Шаҳар бедарвоза эмас. Ҳеч бир жиноят, қонунбузарлик ҳуқуқ-тартибот идоралари назаридан четда қолмайди. Баҳодир Сиддиқов ҳам ўғирлик ва талончилик эвазига топилган пуллар ҳисобидан бир умр ялло қилиб юраман, деб қаттиқ адашганди. Кунларнинг бирида у ҳуқуқ посбонлари томонидан қўлга олинди. Тергов-суриштирув ишлари бошланди.

Баҳодир Сиддиқовни Тошкент вилояти  Зангиота тумани ички ишлар бўлими Эшонгузар қўрғон милиция бўлимига қарашли хибсхонага вақтинча сақлаб туриш учун юборишди. Баҳодир шу ерда ҳам қилган номаъқул ишлари учун жавоб бериш кераклиги ҳақида эмас, қандай бўлмасин, бу ердан жуфтакни ростлаб, ўзининг қинғир ишларини давом эттириш ҳақида ўйларди.

 2014 йил 7 май куни Баҳодир Сиддиқовни бир гуруҳ гумонланувчи ва айбланувчилар билан бирга жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судига олиб келишди. Бу ерда суд тергови тугагач, улдарнинг барчаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов хибсхонасига жўнатилиш лозим эди.

Баҳодир қочиш учун пайт пойларди. Кечга яқин  суд биноси анча сийраклашиб қолади. У пайтдан фойдаланиб, конвой ходимларининг кўзини шамғалат қилиб, суд биноидан қочиб чиқди ва ўзини дуч келган томонга урди. Албатта, бу ўринда жиноятчиларга кўз-қулоқ бўлиш вазифаси ишониб топширилган конвой ходимларининг бефарқликка йўл қўйганини оқлаб бўлмайди. Шу боис, ашаддий жиноятчи Б.Сиддиқовнинг суд биносидан қочиб чиқишига шароит яратган ички ишлар ходимларига нисбатан ҳам жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан чора кўрилди.

Аввало Баҳодир қонуний жавобгарликдан қочиб қутулиб бўлмаслигини ўйлаб кўрмаганди. Қолаверса.у воқеа жойидан қочиб кетганидан кейин ҳам қинғир ишларида давом этди.

Ўғирланган "Каптива”

Баҳодир яна ўзига ҳамтовоқ излашга тушди. Кўр кўр билан қоронғида топишади, деганларидек, бу гал ҳам мўмай пул илинжида ҳар қандай разилликдан қайтмайдиган шерикларни топишда қийналмади. Унга бу гал ҳали йигнирма ёш нари-бериидаги ўспиринлар Мирсардор Мирҳайитов ва Темур Ўринбоевлар рўбарў келди.

Бу гал у шериклар билан майда-чуйда нарсаларни эмас, бира-тўла каттароқ ўлжани қўлга киритишни мақсад қилишганди. Шериклар гапни бир жойга қўйиб, Олмазор туманидаги бир хонадонни ўмаришга келишиб олишди. Бу хонадон эгасининг "Каптива” русумли машинаси борлиги уларга олдиндан аён эди. Гаражни очиб киришни уддалаган "шоввозлар” машинани осонгина ҳайдаб чиқишди ва тун бағрига сингиб кетишди.

Йўл-йўлакай машинани тинтиб кўришган шериклар у ердан 100 минг сўм пул, пластик карточка, паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси бошқа ҳужжатларни қўлга киритишди.

— Бу ҳужжатларни нима қиламиз? — сўради шериклардан бири.

— Нима қилардинг? Ойнадан ташқарига улоқтирвор, бировнинг қўлига тушмасин!

Шу тариқа улар машина эгасиниг муҳим ҳужжатларини нобуд қилишди ва уй эгасига жами 93 миллион сўмликдан ортиқ зарар келтиришди.

Орадан бироз вақт   ўтиб жиноий гуруҳ Тошкент вилоятининг Ўрта чирчиқ тумани ҳудудида жиноят содир қилиб, қайтиб келаётганда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг тўхташ ишорасига риоя қилмасдан қочиб қолишади ва шу кечанинг ўзидаёқ, изни йўқотиш учун Тошкент шаҳар Олмазор туманидан эгаллаб олинган "Каптива”ни ёқиб юборишади.

Маҳалла ҳам бефарқ қараган...

Ҳа, қаердаки жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланмас экан уша жойда жиноят турлари ўсиб кетаверади. Баҳодир Сиддиқов бошлиқ жиноий гуруҳ кундан-кунга қутуриб борарди.  Аввал бошида улар ҳар қандай хонадонга яшириниб, писиб-паналаб кирган бўлса, энди эса очиқчасига босқинчлик, талончилиқ қилиб, уриб, калтаклаб мол-мулкини олиб кета бошлайди. Аслида  улар Чирчиқ шаҳрида жиноий гуруҳ аъзоси Марат Эргашевнинг холасининг уйида норасмий равишда яшаб келаётган бўлсада, шу атрофдаги уйларни ҳам тунашни унутишмади.

Баҳодир Сиддиқов бошлиқ жиноий гуруҳ аъзолари баъзан ҳафталаб қорасини кўрсатмай, Чирчиқ шаҳридаги  10 кичик туман, 49-уй, 60-хонадонда ҳамда Шарқ кўчасидаги 70-уйда вақтинчалик яшаб келиб, жиноий режалар тузишган. Қўлга киритилган пул ва моддий бойликларни сақлаб келишган. Эгасиз уйга ким кириб чиқаяпти, ким келаяпти, ҳеч кимнинг ҳатто "Ишонч” маҳалласи ходимларининг ҳам иши бўлмаган.

Чирчиқ шаҳар милицияси, профилактика инпекторлари тегишли тартибда фуқароларни паспорт ва виза қоидаларига риоя қилиш, ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва олдини олиш юзасидан бирор бир тезкор тадбирларни ўтказмаган, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараб келган.

Баҳодир Сиддиқов бошлиқ жиноий гуруҳ орани совутиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларни чалғитиш учун Тошкент вилоятининг бошқа туманларида пайдо бўларди. Жиноий гуруҳ аъзоси, нонкўр Темур Ўринбоев, шерикларини бир пайтлар ўзи ишлаган жамият омборига бошлаб келиб томни тешиб, 10 миллион 637 минг сўмлик мол-мулкларни умариб кетишади. Йўл-йўлакай яна бир дўкондан қурилиш анжомлари, Ғазалкентдаги мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилотидан компьютор жамланмаси ва пулларни  олиб чиқиб кетишади.

Бадният меҳмон

2014 йилнинг июль ойи ўрталарида Бўстонлиқ туманидаги Товоқсой қўрғонида яшовчи Наргиз Умарованинг уйига унинг қариндоши, мазкур  жиноий гуруҳ аъзоси Диана Аҳмедова меҳмонга келди.

Уйни синчиклаб кўздан кечирган Диананинг кўнгли бузилди. Бу уй ва ундаги ашёлар ҳақидаги маълумотларни гуруҳаъзолари етказган, босқинчилар бу хонадонни қандай ўмариш режасини туза бошладилар.

9 август куни қўшни қишлоқда яшовчи қариндошларнинг тўйига борган Наргиз Умарованинг уйи жиноий гуруҳ томонидан шип-шийдам қилиб, кетилиши керак эди. Тўйга табиийки Диана ҳам келганди, У   Наргизни гапга солиб узоқроқ тўйда  ўшлаб туришга ҳаракат қила бошлади.

Диана Аҳмедованинг ишорасидан сўнг, Баҳодир Сиддиқов бошлиқ жиноий гуруҳ Наргиз Умарованинг уйига йўл олди. 

Ярим тунда темир эшикни бузиш анчайин шовқин-сурон келтириши мумкинлигини ҳисоблаб улар томдан ип билан тушишни режалаштираётганда, шу уйда яшовчи Ички ишлар вазирлигига қарашли қоровул қўшинлари ҳарбий қисми ходимлари келиб қолишди ва  нотаниш одамларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилишди.

Инсон ҳаётига суиқасд

Уч ойдан бери қидирувда бўлган жиноий гуруҳ раҳбари Баҳодир Сиддиқов қўлгша тушса, ҳаммаси тамом бўлишини яхши биларди. Шу боис у яна жиноят устига жиноятга қўл урди. Кутилмаганда, қонун посбонларига қаршилик кўрсатиб, ёнида бўлган пичоқ билан уларга  ҳамла қилди. Икки нафар ички ишларга ходимига  оғир тан жароҳати етказган Баҳодир бу гал ҳам воқеа жойидан қочиб яширинишга улгурди.

Шундан сўнг, барча куч ва воситалар, инсон ҳаётига суеъқасд қилган кимсани  қидириб топишга қаратилди.

Ишнинг ўта мураккаблиги ҳисобга олиниб Жиноят иши Республика Бош прокуратурасига ўтказилди. Қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида содир бўлган жиноятлар тархи тузиб чиқилди. Шошилинч чора-тадбирлар белгиланиб, тезкор тергов гуруҳига малакали ходимлар жалб қилинди.

Барча блок постлар қаттиқ назорат остига олинди. Қидирувда бўлган ашаддий жиноятчиларнинг  суратлари тарқатилди.

Ҳар кимки ёмон бўлса...

Ҳа, ҳар бир ишнинг ибтидоси бўлганидек, интиҳоси ҳам бўлади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўнлаб ўғирлик, талончилик ва босқинчилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳнинг тунгги юришлари шу тариқа якун топди. Аммо одамлар орасидаги лоқайдлик, бефарқлик туфайли Баҳодир Сиддиқов бошлиқ жиноий гуруҳнинг юришлари илдиз отиб кетган. Баъзи инсонлар ярим тунда чақирилмаган меҳмонларнинг жиноий қилмиши ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  идораларга хабар бермаганини қандай тушуниш мумкин? Нима деб баҳолаш мумкин?

Суд Сиддиқов Баҳодирга 18 йил, шундан 3 йилини турмада ўтаттиришни белгилади. Сиддиқов Улуғбекга 13 йил, шундан 3 йилини турмада ўташ белгилади. (ака-ука хавфли рецидивист деб топилди. Гуруҳнинг қолган аъзолари ҳам қилмишларига яраша жазо олишди.

Ҳа, бу дунёда ҳар бир ишнинг ўз сўрови бор.Жиноий гуруҳ аъзолари қилмишларига яраша жазо олдилар. Тонг отиши-ю, кун ботиши муқаррар бўлганидек, қилган топади. Нима эксанг, шуни ўрасан.  

Огоҳ бўлинг, одамлар! Огоҳ бўлинг!

Жўра БОБОРАҲМАТ

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://www.darakchi.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 875 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017