Тошкент шаҳрида 26 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида бошланган ёмғир қорга айланди. Қайд этиш жоиз, бу 2014/2015 йилги қиш мавсуми учун Тошкентда ёққан биринчи қордир.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 26 октябрга ўтар кечаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ёққан эди.
Тошкент шаҳридаги 26 октябрь куни бошланган ёғингарчилик 27 октябрь тонггига қадар давом этиши, қор аралаш ёмғир ёғиши, ҳаво ҳарорати кечаси +3…+5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Айни вақтда, 27 октябрга ўтар кечаси Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда ёғингарчилик кутилмаяпти, Сурхондарё ва Қашқадарёда эса баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир қорга айланиши, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир, бошқа жойларида қор ёғиши мумкин.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 28-31 октябрь кунлари фақат Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) кутилмоқда, қолган ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди.