Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 2 ноябрь куни 13 ёшли, 7-синф ўқувчиси эшиги очиқ қолган Tracker автомобилини олиб қочиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чилонзор туманида 2 ноябрь куни кечги соат 4-5 атрофида Tracker эгаси ишдан қайтгач, машинасини одатдаги жойида қолдирган. Аммо автомобиль эшиги очиқ қолган. Эрталаб 07:10 атрофида машинаси йўқлигидан хабар топган аёл милицияга хабар берган. Ходимлар томонидан туманнинг Қатортол кўчасида хизмат олиб борилаётганда 09:30 ларда Tracker автоулови тўхтатилган. У тўхтамасдан, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланган. Машина қувилиб, сиқув йўли билан тўхтатилган.
Ўрганишлар натижасида машинани 13 ёшли, 7-синф ўқувчиси бошқаргани аниқланган. У кечаси 01:30 ларда ўртоғининг уйига кетаётганда эшиги қулфланмаган машинани кўрганини, ўт олдириш тугмаси ёрдамида уни миниб кетганини айтган. «Машина бошқаришни А. исмли ўртоғимдан ўрганганман. 8 соатдан бери автомобилни миниб юрибман», — деган бола.
Қайд этилишича, машина эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан бола ўқийдиган мактабда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилган. «Узр сўрайман ҳаммадан. Бундан кейин иложи борича олдини олишга ҳаракат қиламан», — деган боланинг отаси.
Таъкидланишича, бола вояга етмагани учун унинг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан жавобгарликка тортилган. Бу каби ҳаракатларни амалга оширган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага тортилади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|