Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати буни маълум қилди.
Унга кўра, бир қатор халқаро автобус йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновлар тикланиш арафасида.
Хусусан, Тожикистон корхонаси яқин орада Ўзбекистонинг қатор шаҳарларига тажриба – синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.
«Душанбе – Термиз йўналишада қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.
Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади.
Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа»,-дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.