Суббота, 2017-04-29, 7:37 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3242]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [312]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1751]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3012]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4757]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1038]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [120]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [749]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 515
Статистика


waplog

Онлайн всего: 59
Гостей: 58
Пользователей: 1
DanielFlils
Главная » 2017 » Январь » 14 » «Турар-жой ўгай опа-укалар ўртасида қандай тақсимланади?», «Қария вафот этди, уй ҳужжатлари эса менда...» каби саволларга мутахассис жавобла

8:35 AM
«Турар-жой ўгай опа-укалар ўртасида қандай тақсимланади?», «Қария вафот этди, уй ҳужжатлари эса менда...» каби саволларга мутахассис жавобла
Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходими Зафаржон ХЎЖАЕВ жавоб берадилар.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис изоҳи тавсиявий характерга эга.

 

«ҲАДЯ ҚИЛИНГАН УЙДА КЕЛИННИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚМИ?»

— Эрим билан бўлак яшаймиз. Икки нафар фарзандимиз бор. Баъзи келишмовчиликларни деб айни дам ажрим ёқасига келиб қолдик. Оиламиз тақдири узил-кесил ҳал бўлганича йўқ ҳали, аммо болаларим билан қаерга борамиз дея ҳавотирдаман. Яшаб турган уйимизни эрим онасига ҳадя қилган. Ажрашадиган бўлсак, фарзандларимнинг улушини талаб қилишга ҳақлиманми? Ёки индамай кўчага чиқариб юбораверишадими?

Гулнор Жумаева, Сурхондарё вилояти

— Уй мулкдори қайнонангиз бўлса, фарзандларингиз билан бирга улушга эга бўлмасангиз-да, оила аъзоси сифатида шу уйдан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Саволингиз мазмунидан бир қанча муддатдан бери қайнонангизга ҳадя қилинган уйда яшамаяпсиз. Турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқингизни йўқотмаслик учун айни дам фарзандларингиз билан уйга кириб яшашга ҳаракат қилишингиз лозим. Қаршилик бўлганида эса фуқаролик судига уйга киритиш ҳақида даъво талаби билан мурожаат этишга ҳақлисиз.

 

«КУЁВИМ РОЗИ БЎЛМАСА, НИМА ҚИЛАМИЗ?»

— «Касалчин экан, ҳадеб шифокорга югураверади» деган иддао билан куёвим қизимни ташлаб кетди. Ўшанда у беш ойлик ҳомиладор эди. Ҳасан–Ҳусан набираларимнинг туғилиши ҳам оилани сақлаб қололмади, хуллас ажрашишди. Куёвим ажримдан олдин ўғиллари учун икки хонали квартира олиб берганди, ҳозир ҳам алимент тўлаб келади. Аммо қизим ёлғиз боши билан қийналиб қолди, топгани рўзғорга аранг етади. Ҳарна ёрдам бўлсин деб, икки хонали квартиранинг бир хонасига ижарачи қўймоқчи эди. Лекин ижара шартномасини тузиш учун эрининг ҳам розилиги керак экан. Куёвим бўлса, «Мен судда айтганман, уй олиб бераман, моддий таъминотига қарашаман, деб, бироқ мени тинч қўясизлар» деб, икки энлик қоғозга имзо чекишни рад этаяпти. Жуда бошим қотиб қолган, бу вазиятда нима қилиш мумкин? Агар куёвим кўнмаса, ижара шартномасини тузолмаймизми?

Зарифа Сирожиддинова, Тошкент шаҳри

— Низоли уй никоҳдан ажрашишдан олдин сотиб  олинганлиги сабабли ҳам эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ҳисобланиб, турар-жойдан фойдаланишда уларнинг розиликлари талаб этилади. Саволингизнинг мазмунидан, низоли уй эр-хотиннинг  никоҳ муносабатлари тугаган даврда, собиқ хотини ва фарзандлари билан уй-жой масаласини ҳал қилиш учун келишув мақсадида сотиб олиб берилган. Шунинг учун ҳам фуқаролик судига кўрсатилган ҳолатларни асос қилиб, куёвингизнинг уйдаги улушини тугатишни сўраб даъво аризаси билан мурожаат этинг.

 

«ҚАРИЯ ВАФОТ ЭТДИ, УЙ ҲУЖЖАТЛАРИ ЭСА МЕНДА...»

— Пойтахтда таҳсил олиш давомида бир кампирникида ижарада яшагандим. Қариянинг ҳеч кими йўқ, ёлғиз эди. Ўқишим тугагач, ота-онамнинг ёнига кетдим. Яқинда қайтиб келсам, кампирнинг вафот этганини айтишди. Ўша пайтлари аёл уй ҳужжатларини менга бериб қўйганди. Ҳозир уйда ҳеч ким яшамаяпти. Айтинг-чи, мана шу уйга нисбатан ворислик қилсам бўладими? Бунинг учун қаерга мурожаат қилинади?

Исми сир тутилди.

— Мулкдорнинг вафотидан кейин унинг ворислари бўлмаса, шу худуддаги маҳалла фуқаролари йиғини томонидан турар-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақида ариза қўзғатилади. Уй ҳужжатларини сизда эканлиги ворислик ҳуқуқини белгилашга асос ҳисобланмайди.

 

«ҚЎШНИМНИНГ УЙИГА СУВ ТОШИРИБ ЮБОРДИМ...»

— Кран жўмраги очиқ қолиб, биринчи қаватда яшайдиган қўшнининг уйига сув тошди. Таъмирталаб ҳолатга келганини билиб, ҳамма ҳаражатини кўтараман дедим. Аммо у кўнмаяпти. Судга бераман деб туриб олган. Нима қилишни ҳам билмай қолдик. Тинч йўл билан ҳал этса бўлмайдими?

Исми сир тутилди.

— Келиб чиққан муаммони ҳар қандай ҳолатда ҳам келишув йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Бу низо суд орқали ҳал этилганида, сиздан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши билан бир қаторда, даъвогарнинг судга мурожаати учун кетказган барча ҳаражатлари, жумладан, давлат божи, мутахассис ва адвокат учун тўлов кабилар ҳам  ундирилиши мумкин.

 

«ОТА-ОНА НОГИРОНЛИГИ БОЛА ПУЛИДА АҲАМИЯТЛИМИ?»

— Умр йўлдошим учинчи, мен бўлсам иккинчи гуруҳ ногиронимиз. У киши ҳеч қаерда ишламайди. Яқинда фарзандимга икки ёшгача нафақа пулини олиш учун маҳаллага мурожаат қилгандим. Илгари ота-онанинг бири ёки ҳар иккиси ногирон бўлса, жами ойлик даромади қанча бўлишидан қатъий назар, бола пули белгиланарди, десам, «Ҳозир бундай эмас» дейишди. Чиндан ҳам шундайми? Аниқлик киритсангиз?..

Сайёра Қодирова, Тошкент шаҳри

— Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 2013 йил 15 февраль, 44-сон Қарорига асосан қуйидаги болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга. Булар: ота–онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар; ота–онадан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар; 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эркаклар); ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;  болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар). Бунда боланинг амалда тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланишини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди; ота–оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида ҳисобда турган оилалар ва ёлғиз нафақахўрлар.

 

«ИЖРОЧИЛАРГА КИМ БАС КЕЛОЛАДИ?»

— Икки йил олдин жияним бир нафар фарзанди учун алимент ундирувига берганди. Аммо ҳалигача қарор ижроси таъминланмади. Ижро департаментига ҳам учрашди, фойдаси йўқ. «Қарздорни тополмаяпмиз» дея ҳали уни, ҳали буни баҳона қилишади. Боланинг отаси ҳеч қаерга кетмаган, аммо нега ижрочилар буни билишмайди? Ушбу вазиятда кимга мурожаат қилса бўлади?

Исми сир тутилди.

— Ижро бўлинмаси томонидан етарли даражада ёрдам берилмаган ҳолатда ижрочининг ҳаракатидан норози бўлиб, юқори турувчи ижро бўлинмасига, прокуратура ёки фуқаролик судига шикоят келтириш мумкин.

 

«ТУРАР-ЖОЙ ЎГАЙ ОПА-УКАЛАР ЎРТАСИДА ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?»

— Оилада тўрт нафар фарзандмиз. Икки укам ўгай отамнинг фарзандлари, яъни онамиз бир, отамиз бўлак. Мен ўн йил олдин турмушга чиққанман, ўтган йили қизлик уйимнинг «прописка»сидан ҳам чиқдим. Олти йил бурун онам вафот этди. Яқинда эса ўгай отамни ҳам бериб қўйдик. Укам, ота-онамиздан қолган уйни тўрт фарзанд бўлишиб олсак, қандай бўларкин деётганди. Шу масала юзасидан фикрингизни билмоқчи эдим, улушлар тақсимоти қандай ҳал этилади?

Иқболой Болтаева, Самарқанд вилояти

— Турар-жой марҳум онангиз билан отангизнинг биргаликдаги никоҳ даврида олинган бўлса, сиз онангиз ва ўгай отангиздан туғилган фарзандлар билан биргаликда волидангизга тегишли бўлан улушгагина меросхўр бўла оласиз. Отангизга тегишли улушга эса ундан дунёга келган фарзандлар, ҳаёт бўлса, ота-онаси меросхўр ҳисобланишади.  

 

«ҚАРЗИ ЙЎҚ, АММО ЧЕТГА ЧИҚАРИШМАЯПТИ!»

— Укам биринчи оиласи билан ажрашган. Бир нафар фарзандига алимент тўлайди. Ўтган йили бир неча ой алимент тўлови ушланиб қолганига, собиқ хотини судга арз қилган экан. Уйланди, болали бўлди, шунга бироз кечикди, десак тушунмайди. Хуллас, алимент қарзини узди, ҳозир ойма-ой тўлаб бораяпти, аммо хорижга чиқиши тақиқланган. Суд томонидан қўйилган тақиқни қай тариқа бекор қилиш мумкин? Ахир қарздорлиги йўқ-ку?

Мадина Каримова, Хоразм вилояти

— Агар қарздорлик мавжуд бўлмаса, хорижга чиқишни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарган ижро бўлинмасига мурожаат этиб, ушбу тақиқни ечиш тўғрисида ариза келтириш лозим. Ижро бўлинмасидан ижобий натижага эришилмаганида эса фуқаролик судига, ижро бўлинмаси ҳаракатидан норози бўлиб, шикоят келтириш мумкин.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 126 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017