Бу ҳақда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги расмий ахборот берди.
21 июль куни Туркия конституциясининг тегишли моддасига мувофиқ ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун яна ҳам самарали чора-тадбирлар олиш мақсадида Туркияда 3 ой муддат давом этадиган фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди, дея хабар беради Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.
Ушбу қарор Туркия фуқароларининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқ ва эркинлигини чегараламайди ва ҳаво транспортига, ҳалкаро ҳаво ҳаракатларига, шу жумладан туризм сохаси ва дам олиш мақсадида келган меҳмонларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Меҳмонларимизнинг Туркия худудида хавфсиз дам олиши учун ҳеч кандай тўсик ва чекловлар мавжуд эмас.
Туркияда сўнгги кўнгилсиз воқеалар содир бўлганлиги туфайли, мамлакатнинг аэропортлари маълум бир муддатга ёпилган эди, аммо лекин имкон қадар жуда ҳам қисқа вақт ичида Туркиянинг ҳаво йўллари очилди ва барча аэропортлар одатдагидек самолёт ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш ишларини бошлади.
Бундан ташқари, Анталия, Муғла ва Измир каби дам олиш ҳудудларида, фуқароларимиз ҳамда хорижий меҳмонларга бу воқеа ўз таъсирини кўрсатмади ва ҳеч ким кўнгилсиз вазиятга дуч келмади.
Талаб этилган ҳизмат даражасини таъминлаб келган инфратузилма, дам олиш марказлари ва меҳмонхоналарнинг фаолияти давом этмоқда.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|