Суббота, 2016-12-10, 6:59 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 103
Гостей: 101
Пользователей: 2
RobertSpoxy, MoPjuck
Главная » 2016 » Ноябрь » 20 » Турмушга чиқиш арафасидаги қизлар ва уларнинг оналари учун йўриқнома

2:14 PM
Турмушга чиқиш арафасидаги қизлар ва уларнинг оналари учун йўриқнома
Сараланиш палласида ягона ва бетакрор бўлинг!

1. Кўзга биринчи бўлиб ташланадиган, илк таассурот уйғотадиган, истаймизми-йўқми, бу либос. Азиз оналар, исталган пайт исталган жойда ўз ортидан совчи эргаштириб келиши мумкин бўлган бўй қизингизнинг кийинишига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Шим киймасин, соч бўямасин, демаймиз, фақат дуркун қизингиз шимнинг колготкадек ёпишиб турадиганини танлаб, «рангим қорачароқ» деб сочини сап-сариққа бўяб олишини назорат қилинг. Чунки ҳар куни «хип-хоп» услубида кийинадиган қизингиз бир айланиб костюм-юбкада учрашувга чиққани билан суриштирув ва текширув палласида асл ҳолатига қайтган бўлади. Амалиёт гувоҳ, жуда кўпчилик қизлардан айниб кетишларининг сабабларидан бири ҳам шу. Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл, дейишади-ку!

2. Бошқа бир янги мақолни эшитганмисиз:  моданинг учи ҳам бўлма, туби ҳам бўлма, ўртаси бўл. Учига чиққан модачи бўлсанг, тенгинг топилмайди, туби бўлсанг, бегинг топилмайди, ўртасида юрсанг, совчиларинг камаймайди. Қизлар учун яна бир гап: кўпчилик қизлар озғин кўринай ё сирли туюлай, деб қора, жигарранг, кулранг кийимларга ружу қўйишади. Бизнингча, қиз боланинг либослари ёшига хос ёрқин ва гулгун бўлиши, киши кўрганда баҳри дили очиладиган бўлиши керак. Токи, яқин атрофдан ўтиб кетаётган шаҳзодалар сизни сезмай қолмасинлар, ўғли ё жиянига қиз ахтараётган холапошшалар эса биринчи бўлиб сизга кўз ташласинлар.

3. Қулоққа биринчи бўлиб эшитиладиган, илк ҳиссиёт уйғотадиган суҳбат, бу — саломлашиш, танишув суҳбатидир. Совчиларга чой олиб кираётганда ҳам, йигит билан биринчи марта учрашилаётганда ҳам қизларнинг аксарияти нотўғри салом бериб, ё жуда фаол ёки ўта суст ҳол-аҳвол сўрашадилар: «Ассокум», «Саломалейким...» каби. Баъзи қизлар обдон саломлашиб, совчилар билан қулоч очиб сўрашиб кетади. Баъзи қизларнинг ниҳоятда уялиб айтган саломини бурнидан бошқаси эшитмайди. «Осмондаги болалар» фильмидаги совчиликка тайёрланиш саҳнаси бежиз эмас. Оналар, репетициянинг айби йўқ, қизингизнинг илк нутқи ва ҳаракатлари устида ишланг.

4. Учрашувга чиқаётган қизни сўраб-саволга тутувчилар, ақлига ақл, ҳуснига ҳусн қўшмоқчи бўлганлар кўп бўлади. Имиджингизни ўзгартиришни учрашувга чиқиш кунига режалаштирманг. Соч кесиш, турмаклаш, қош териш кабилар инсонни ўзи кутганидан ҳам кўпроқ ўзгартириши ва ноқулай аҳволга солиши мумкин. Экспериментлар бир кун аввал бажарилса, баланд пошналар, янги кийимлар бир кун аввал кийиб синалса, нималарни гаплашиш, нималарга қандай жавоб бериш ҳақида обдон ўйлаб олинса, фойдадан ҳоли бўлмайди.

5. Камгап қизлар бироз фаолроқ бўлиб, тўлиқроқ жавоб беришни, сергап қизлар бироз камтарроқ бўлиб, кўпроқ сукутни машқ қилганлари дуруст. Олтин бўлмаса-да, ҳеч бўлмаса, кумуш мезонни топишга ҳаракат қилмоқ керак.

6. Оналар ва қизлар: талабларни ўта юқори қўйманг. Уйингизнинг серҳашамлиги, сарпонгизнинг қуюқлиги, қизингизнинг дипломи, оилангиз тинчлиги, катталарнинг яхши жойда ишлаши… булар ҳаммаси сизнинг ютуғингиз ва бахтингиз. Шунинг учун ҳам ўз тенгингизни кутиш ва топишга ҳақлисиз. Бироқ «янада бойроқ, обрўлироқ бўлсин, қизимга олиб қўйган сарполарим уйига сиғсин» деб келган тенгингизни ўзингиз йўққа чиқарманг. У томоннинг бир минуси сизнинг плюсингиз билан, сизнинг бир камингиз уларнинг ютуғи билан ёпилсин. Аммо нафақат йигит ва қизнинг, балки икки оиланинг маълумоти ва дунёқараши ҳам бир-бирига мутаносиб бўлишини бош мақсад қилиб олинг.

7. «Тақдир бўлса, ҳеч нарсага қарамас экан», деган гапларда ҳам жон бор. Аммо «тақдир бўлмаса, начора» деб, икки қўлни кўтариб, таслим бўлишга эрта. Кўпинча қиз томонга маъқул тушган йигит тараф қайтиб келмаса, дилхиралик бўлиб, «қаерда хато қилган эканмиз, бизни ким ёмонлаб қўйди экан?» каби саволларга жавоб изланади. Агар йигит тараф сизга маъқул келаяптими, оналар ва қизлар, буни у томонга вақтида билдиришдан тортинманг. Кўпинча йигит тараф ҳам иккиланишлар олдида турган бўлиб, тайёр йўлдан, яхши қиздан адашган ҳоллар кўп учрайди. Бахтингизни бой берманг!

Машқ жараёнида тажриба тўпланг!

8. Биринчи учрашув кўнгилдагидек ўтиб, кейинги синов учрашувига рухсат олингач, икки томон бир-бирига ниҳоятда эътибор қаратсин. Вақт ўтгандан кейинги пушаймонлар душманлик қилмаслиги, «билмаган эканмиз» демаслик учун ҳар қанча суриштирсангиз, керак бўлса, мактаб, коллеж, олий ўқув юрти, ишхона, маҳалла, қўни-қўшнидан фикр олсангиз, ҳеч ким сизни уят қилмайди, ҳеч хижолатлик жойи бўлмайди. Бир умрлик савдода минг марта текшириб олиш ҳам фарз, ҳам қарз.

9. Қизлар тўй хабари бошланган вақтда гоҳ асабий, гоҳ қувноқ, кайфиятлари ўзгарувчан бўлиб қолади. Қизларжон, бу жуда муҳим палла. Тўйингизга бир ой қоладими ёки уч ой, шу пайтгача нималарни ўрганмоқчи, қай режаларни амалга оширмоқчи бўлсангиз, ҳаммасига улгуришга ҳаракат қилинг. Ўқисангиз, баҳоларингизни яхшилашга, баллардан жамғариб олишга ҳаракат қилинг. 15 та ялтироқ кўйлак тиктириш учун 15 кунлаб бозор кезмаслик учун ҳар бир ишга режа билан ёндашинг.

10. Қизларжон, «қўлингиз ширин» дейилиши учун қозонга кўп гўшт ташлашингиз шарт эмас. Ҳар турли таомни тез ва камхарж қилиб ва энг муҳими, туз-намагини ростлаб пишира олишингиз керак. Ҳозирги келинлар ҳам суюқ, ҳам қуюқни билиши, ёнига салат тайёрлаши, ширинлик пишириши, Европа, уйғур таомларини уддалаши стандарт вазифаларга айланмоқда. Тайёргарликни олдиндан бошланг, ўрганганларингизни турмушга чиққунингизча кўп марта синовдан ўтказиб туринг.

11. Бўлажак келинлар бўлажак куёвлар билан учрашишга алоҳида тайёргарлик кўриб чиқадилар, ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Қизларжон, мана шу ҳолатингиз ҳар доим ёдингизда сақланиб қолсин! Чунки йигит сизни шу ҳолатда ўзига ёр деб сайладими, демак, бу кўриниш, бу навозишу муомала унга маъқул. Кўнглига доимий янги йўлларни топиш учун шу юриш-туришингизни такомиллаштириб боринг-у, аммо тўхтаб, ортга чекиниб, «асли ўзи бунақаман» деб «ўтириб олманг»!

12. Оналарга маслаҳат: тўйдан олдин бўлажак қайнона билан телефонда ёки бир-икки учрашиб мулоқотга киришганингизда унинг феъли, баъзи хислатлари очилиб боради. Қизингизга унинг яхши жиҳатларини айтинг-у, агар тўйни тўхтатиш истагингиз бўлмаса, ёмонларини ичингизга ютинг. Агар қизингизни шу аёга топширишингиз аниқ бўлса, ҳозирдан унинг юрагига хавотир ўтини солишнинг, бошидан ёмон кўрсатишнинг кераги йўқ.

13. Дейлик, бўлажак қуда билан келишиб иш тутилаётган чоғда орага тушунмовчиликлар тушди. Бунга йигит ва қизнинг муносабатлари аралаштирилмаслиги керак. «Куёвга айт, «тўй юборар»нинг қуруғини жўнатсин, режамиз ўзгарди», «Яхшироқ тўйхона топсин», «Чаллари, келинсалом қилмасликка онасини кўндирсин» кабилар билан икки ёшнинг энг яхши даврини юрак сиқдилар-у, кўнгил задаликларга тўлдирманг. Энг яхшиси, катта ўзгаришлар ҳақида фақат катталарнинг ўзи билан дипломатик мулоқотга киришишдир.

14. Оналар «қизим уялиб қолмасин», деб, бор-будини сарфлаб, унга мол-дунё йиғадилар. Мана шу ерда дид борасида қуданинг истакларига кескин қарама-қарши чиқиб қолмаслик учун эл-юртнинг, янги келин-кеватларнинг сарпо-суруғи, мебели, пардасини диққат билан ўрганиб чиқинг. Фақат дўкондор ёки парда тикувчининг фикри баъзан камлик қилади. Ҳаммага ёқадиган ва сизнинг ҳамёнингиз кўтарадиган ўрта йўлни танланг. Кўпинча қайноналар молнинг қиммат ёки арзонлигига эмас, дидсизлигига нисбатан эътироз билдирадилар.

 «Жанг»да ҳаммани мафтун этинг!

15. Келин бўлган қизлар энди бутун бошли икки оиланинг тинчлик ва саодатда яшаши учун ҳаёт қийинчиликлари билан курашга чоғланадилар. Қизлар сабр либосини эгниларига илиб, тез учар кавушни оёққа илиб, чаққон ҳаракат қилсалар, камроқ гапириб, кўпроқ тингласалар ва керак пайтда ширинсўз бўлиб, оила аъзоларининг дилига ёқиб олсалар, бу курашда улар мутлоқ чемпион бўладилар! Ҳа, яхши келин деган номни олиш бирор спорт турида жаҳон чемпиони бўлиш билан баробар, десалар ҳайрон бўлманг. Ҳаёт рингдагидан кўра анча мураккаб.

16. Келинларнинг оёғига болта урадиган бир иши бор: улар дуч келган одамга оиланинг энг нозик сирларини ҳам ишониб айтаверадилар. Айниқса, қўшнилар ва тенгдош келинлар, дугоналарга ҳар кунлик ахборотнома тарзида бўлган-бўлмаган гапларни етказадилар. Қизларжон, бегоналар сизнинг муаммонгизни ечиб бермайди, қайтага ўзи истамаган тарзда гап тарқатиб, оилангиз бузилишига «ёрдамлашади». Яхши гапни айтинг, одамлар тилида сизнинг бахтингиз кезиб юрсин.

17. Эрингизга қариндош-уруғларини ёмонламанг. Ҳатто, унинг ўзи биринчи бўлиб бу ҳақда гап бошласа-да, қўшилманг. Ўзингиз ҳам сиз томондагиларнинг ҳамма сирларини айтиб ўтирманг. Сир айтилдими, демак, жиловингизни тортиш мумкин бўлган нозик жойингиз аён бўлиб қолади. Вақти келиб, ҳамма ўзи учун керакли гапни билиб олади. «Бизнинг уйда бунақа бўларди» деб ичингизда ҳам, ташқарида ҳам янги уйингизни солиштирманг. Янги уйга меҳр қўйишнинг ягона шарти — унинг бор камчиликлари ва қулайликлари, ичидаги бор жонлиқлари ва уларнинг бор кам-кўплари билан қабул қилишдир.

18.    Оналар ва қизлар диққатига: турмушнинг биринчи йили танишув йили, иккинчи йили ўрганиш йили, учинчи йили кўникув йили, қолган барча йиллар синашув йили... Оила аъзолари ҳар доим бир-бировларининг кўз олдиларида синовда. Оналар, қизингиз янги уй, эр ва қайнона-қайнота билан танишиб улгурмасидан оиласининг ички ҳаётига аралашиб кетманг. Ўрганаётган чоғида яхши тажрибаларингиз билан ўртоқлашинг, кўникишига тўсиқ бўлаётган вазиятларни сиз ҳам бошингиздан ўтказгансиз. Турмуш ўртоғингиз, яқинларингиз, қайнона-қайнотангиз билан баҳамжиҳат қизингизни куёвга бердингиз, бу катта бахт. Қизингизга ҳам шу бахтга етишишига ёрдам беринг!

Азиза АБДУСОБИТ қизи


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 60 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016