Зарур масаллиқлар (6 кишилик): 200 гр. маргарин, 3 дона тухум сариғи, 100 гр. сметана, ун, истеъмол содаси; начинка учун: 3 дона тухум, 100 гр. сметана, 200 гр. творог, 50 гр. пишлоқ, 1-2 бўлак саримсоқ пиёз, ярим боғ кўк пиёз.
Тайёрланиши: 1. Маргаринни эритиб, ун ва истеъмол содаси қўшилган сметана билан аралаштиринг. Аралашмага тухум сариғини қўшиб, юмшоқ хамир қоринг. Хамирни целофан пакетга ўраб, ярим соатга музлатгичга қўйинг.
2. Тухумни аталалаб, сметана билан аралаштиринг. Туз, мурч ва майдаланган саримсоқ пиёзни қўшинг. Творог, майда тўғралган кўк пиёзни солиб, қуюқ арашлашма ҳосил қилинг.
3. Хамирни бўлакларга ажратиб, ёғланган кичик қолипларга ёйиб тақсимланг. Ҳар бир хамирнинг ичига аралашмадан 3-4 ош қошиқ солиб, тўлдиринг. Кулчалар устини қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан безаб, қиздирилган газ печининг ўрта оловида 25-30 дақиқа давомида пиширинг.
Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|