Артистлар ва айниқса бошловчиларнинг сўнгги пайтлар тўй билан боғлиқ лафзсизлиги хақида эшитмоқдамиз. Хаммасига сабаб албатта "пул ўлсин” масаласи.
-Танишлар орқали гаплашилган артист ёки бошловчиларни албатта нархини сал тушириб, мослаштириб ўртада туриб айтамиз, бироқ олдиндан ёздириб қўйилганига қарамай ва гохо "заклад”ини хам олганига қарамай иштирок этиши керак бўлган тўйдан воз кечиб, айрим холларда эса (нагло) бемалол шартта "Ха ўзингиз тушунасизку, сал кўпроқ берадигани чиқди!” деб тўппа-тўғри тушунтириш холлари кўпаймоқда.
Аксарият холларда эса артистлар ва бошловчиларнинг бирданига тўйдан воз кечиб "заклад”ни қайтариши замирида айнан мана шу сабаб ётади. Албатта кўпчилиги бошқа бахона қиладию, аслида қимматроқ пул берадигани чиқса, шартта ундан аввал ваъда қилинганига рад жавоби берилмоқда-деб куюниб гапиради тўйи кўп ва бу холатдан кўп азият чеккан бир хонанда.
Албатта бу борада артист ва бошловчиларнинг танлаш хуқуқи ўзида, бироқ лафзчи?
Ўзингни танишинг олдидаги бу муносабатдан кейин санъат оламида рости хам қандай яна дўстлик бўлиши мумкин?
Бир-бири билан гаплашмайдиган хонанда қизларнинг рўйхати деярли хар мавсумда янгиланиб турган бир пайтда эркак санъаткор ва бошловчиларда қандай унда дўстлик ё элементар муносабат бўларкин? Хурматам бор буёқда...
Қизларники-ку тушунарли "диди-диди” ва "ман қандоки”, "мандан қайтарвотти” мавзуси сабаб бўлса эркакларда лафз йўқолишига пул сабаб бўлмоқда.
Бошқа тарафдан ва энг асосийси - тўй қилаётганлар ният қилгани хисобга олинмай, уларнинг истаги лавфсизлик қурбони бўлмоқда.
Тўйга келишидан аввал артистлар "заклад” олгач, мабодо тўй эгалари фикрини ўзгартирса, "заклад” куйган хисобланишини артистлар айтишади. Ёки тўй куни хаттоки ўша "заклад”и бирровга келишига тўланган артистга навбат тегишида мураккаб холатлар бўлганида айрим бурнини учида ғазаби бўлган артистлар "Мана келдимми? Келдим! Навбат йўқ, мен шошяпман, узр!” деб кетиб қолиш холатлари хам йўқ эмас. Жуда кам аммо бор холатлар. Ва бунда олдиндан берилган "заклад” хам куйди деб туриб олишаркан. Тўй қилаётган ва пулга куяёган (шундоқ хам тўй ташвишлари билан мингта муаммодаги) тўй эгалари артист кетидан югуриб ялиниб, ёлвориб қайтариш пайида сарсон бўлмоқда.
Шунинг учун хурматли тўй қилаётганлар! Тўйингизга артист ёки бошловчиларни таклиф қилаётганингизда, олдиндан "заклад” бераётган пайти "Мабодо тўйга бирон сабабдан кела олмасанг , ёки пулни олиб бўлиб бироздан кейин рад жавобини берсанг "заклад”ни икки баробар қайтарасан!” деган шартини қўйинг.
Ўша бирровга келганида навбат талашиш муаммоси хам ўзингда, этилдингми хизматингни қиласану кетасан, мабодо кетиб қолсанг "заклад”ни икки баравар тўлайсан-деб ОЛДИНДАН келишиб олинг!
Умуман, "заклад”ни ўзи тўйга келиб, хизмат қилиб кетганидан кейин берилса хам бўларди. Жа ошвотти бўлмаса кўпчилиги.
Лафз хақидаги мақоланинг хулласи:
Пул келади, кетади, Худо хаммани ризқини беради, бироқ айни шу камида хислати бордир? Икки йўл танлови хикмати ёдингиздадир?
Кўпи хамиша кўп, семирган хам тезроқ озай деб харакатга тушади мана шу реал кўринишдаги нуқсон хам ибратдир дейман-да!
Артистми бошқами хаммамиза одаммизаю...
Пул ўлсин...лафзчи? Бу нарса сохада эмас хамма инсонларда бўлиши керак бўлган нарсаку.
Лафзи халолнинг пули хам, оши хам халол бўлса керак.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|