Вторник, 2020-08-11, 0:34 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8323]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1364]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [138]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2806]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5041]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [53]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7740]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1396]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [229]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [271]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2040]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [249]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1757]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [135]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [365]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [659]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [147]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [38]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [205]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [30]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 822
Статистика



Онлайн всего: 110
Гостей: 110
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Август » 2 » ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ ПОРАХЎР БЎЛСА, ДАРДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН?.. (ёхуд бир жиноят тарихи)

10:00 AM
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ ПОРАХЎР БЎЛСА, ДАРДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН?.. (ёхуд бир жиноят тарихи)
Бугун ҳаётимизда ўта хавфли иллат саналмиш коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Албатта, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

Аммо ишонч билдирган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимининг ўзи коррупцияга оид жиноятга қўл урса-чи?

Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта тезкор вакили Дилмурод Абдуллажонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам жиноятга муросасиз бўлиш ўрнига вазиятдан «унумли» фойдаланиб қолишга уринди. Яъни шахсий манфаатини ўйлаб, жиноятчини пора беришга ундади.

Гап шундаки, 2020 йил 19 апрель куни Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан «Орият»­ тадбири ўтказилади. Мазкур тадбирда шаҳарнинг «Янги Аср» кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи, муқаддам одам савдоси жинояти учун судланган ва жазо муддатини ўтаётган Шоира Файзиматова ўз уйида қўшмачилик қилаётгани аниқланади. Шу боис айни ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга юборилади. Натижада Ш.Файзиматовага нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилади.

Маълум бўлишича, «Орият» тадбирида бошқарма катта тезкор вакили Дилмурод Абдуллажонов ҳам иштирок этади. Бинобарин, Шоиранинг танишларидан бири Гулёра Жалилова унга қўнғироқ қилиб, дугонасига ёрдам беришини илтимос қилади. Натижада Д.Абдуллажонов воқеанинг эртасига — 2020 йил 20 апрель куни Шоира билан учрашади.

— Аввал одам савдоси жинояти билан судланган экансиз. Қўшмачилик ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Шунинг учун тергов жараёнида сизни қамаб қўймаслигини терговчи билан гаплашиб беришим мумкин. Фақат бунинг эвазига унга икки минг доллар бериш керак, — дейди у. Кейин яна қўшиб қўяди: — Дугонангиз илтимос қилгани учун ёрдам бермоқчиман. Қолаверса, ўзим ҳам сизни ёқтириб қолдим.

Буни қарангки, Дилмурод шундай деб кейинги учрашувда қўшмачи қизни жинсий алоқа қилишга таклиф этади. Ноилож қолган Ш.Файзиматова эса, унинг таклифини қабул қилади.

Шундан сўнг тезкор ходим ҳафта-ўн кун ичида Шоиранинг уйида бир неча марта кўнгилхушлик қилади. Лекин ҳар галги учрашувда пулни қистайверади. Қолаверса, ўзининг қилмишини хаспўшлаш учун «антиқа» баҳона ўйлаб топади.

— Тергов муддати уч ой, суд жараёни ҳам икки ойча давом этади. Унгача мана шундай учрашувларимиз туфайли ҳомиладор бўлиб олсангиз, судда сизга анча енгиллик берилади, — дея ўзини ҳар жиҳатдан ҳожатбарор қилиб кўрсатади 2020 йил 1 май кунги учрашувда ҳам.

Аммо Ш.Файзиматова ўзининг чорасиз вазиятидан фойдаланиб қолмоқчи бўлаётган қонун ҳимоячисининг сўнгги кунлардаги ҳаракатларидан қаттиқ ғазабланади. Бинобарин, унга қонуний чора кўришни сўраб, ДХХ Фарғона вилоят бошқармасига мурожаат қилади. Оқибатда 2020 йил 3 май куни Д.Абдуллажоновга нисбатан тезкор тадбир ўтказилади.

— Қаердасиз, учрашамизми? Номини айтмай қўяверай, ҳалиги нарса тайёр, —дейди Шоира телефон орқали пулга ишора қилиб.

Шундан сўнг орадан кўп ўтмай Дилмурод аёлнинг уйи олдига етиб келади. Сўнг хизмат машинаси ичида келишилган пулнинг 1500 АҚШ долларини олаётган чоғда ушланади. Негаки, Д.Абдуллажонов қолган 500 АҚШ долларини гаров пули тариқасида тўлаш учун Ш.Файзиматованинг ўзига қайтариб беради. Пировардида унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а»-банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди эса, айбдорга нисбатан қонуний жазо тайинлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур жиноят иши кишини жиддий фикр-мулоҳаза юритишга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини эса, ундан тегишли хулоса чиқаришга ундайди. Айтайлик, оддий фуқаро жиноятга қўл урса, қонунни билмагани, қилмишининг ҳуқуқий оқибатини тушунмаганини асосий важ сифатида келтиради. Лекин ўзи ички ишлар органининг катта тезкор вакили бўлган шахснинг нафс домига тушганини қандай изоҳлаш мумкин?

Президентимиз шу йилнинг 30 июнь куни бўлиб ўтган одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида коррупцияга қарши курашиш масаласига янада жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкилдади. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши бу борада яна бир дадил қадам бўлди. Шундай экан, биз, судьялар ва суд тизими ходимлари коррупцияга қарши курашиш жараёнида бошқаларга ўрнак бўлишимиз шарт. Айниқса, жиноят ишлари бўйича судлар судьялари коррупцияга оид ишларни кўриш билангина чекланиб қолмай, жойларда ўтказилаётан сайёр суд мажлисларида ҳамюртларимизга бу иллатнинг аянчли оқибатларини, хусусан пора бериш, пора беришга далолат қилиш ва бундай жараёнда воситачилик қилиш ҳам жиноят эканлигини кенгроқ тушунтиришлари керак.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 113 | Добавил: #newsuz, #xabarlar, #Yangilik, #news, #Yangiliklar, #новости, #habarlar, #ahborot, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida

Janob Rasul - Dikkir - dikkir

DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)

Dildora Niyozova - Hamdu sanolar

Shohruhxon - Ilk sevgim

Hamdam Sobirov - Qora kapalak

Ziyoda va Zohid Rixsiyev - Qora atirgulni eslayman (MashUp)

Farrux Hamrayev - Yo Rasululloh

Dildora Niyozova - Popuri 2020

Zohid Rixsiyev - Dog'larda


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя