Среда, 2018-10-17, 8:20 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5251]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [555]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [93]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2146]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3574]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5641]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [778]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1996]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [129]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [205]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1531]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [195]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1125]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [215]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 638
Статистика



Онлайн всего: 118
Гостей: 118
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Октябрь » 18 » Уй ишлари ҳақида маслаҳатлар


3:16 PM
Уй ишлари ҳақида маслаҳатлар
Рўзғор тутишда биз билмаган, ҳатто хаёлимизга ҳам келмаган шундай усуллар бор эканки, эшитиб, ҳайрон қоласан киши. Бугун эътиборингизга таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашган тмуштарийларимизнинг тавсияларини ҳавола этамиз. Ким билсин, балки улар билан танишиб, ўзингиз учун бирор янгилик кашф этарсиз.

Озодалик ифори

— Қайнонам «Уйни тозалаганингиздан кейин озодалик ифори уфуриб турсин», деб кўп танбеҳ берарди. «Бундай ифорни қаердан топаман?» деб, анча бош қотирдим. Охири йўлини топдим.

Ҳар гал уйдаги гиламларни чангютгичда тозалагач, полни артиш учун ўзгача рецепт кашф қилдим. Яъни челакдаги сувга озгина кир ювиш кукуни ва ёқимли ифорга эга атиримдан қўшдим. Шу аралашма билан полларни артганимдан сўнг ҳар бир хонадан ўзгача ифор тараладиган бўлди.

Зарина, Тошкент шаҳри

Газ плитасидаги доғлар

— Ёз-куз мавсумида барчамиз қишга тузламаю икралар тайёрлаймиз. Ишни тугатгач, газ печида турли қорамтир доғлар қолади.

Мен бундай доғларни кетказиш учун печ устига қайнаган сув қуйиб, бирор соатлардан сўнг тозалардим. Дугонам бунинг осонроқ усулини ўргатди. Энди кирланган газ печини тозалашдан олдин бироз вақт ёқиб, сўнг юзасига истеъмол содаси сепиб қўяман. Печ усти совимасдан ҳўл латта ва сим дасмол билан осонгина тозалаб оламан.

Дилнавоз, Урганч шаҳри

Чойнакдаги чўкмалар

— Човгун (чой дамлаш учун сув қайнатадиган чойнак) ичида турли чўкмалар ҳосил бўлганда баъзи усуллар ёрдамида осонгина халос бўлиш мумкин. Масалан:

1 литрсувга 2-3 ош қошиқ сиркани аралаштириб, чойнакка солинг ва озгина қайнагач, сувини тўкиб, яхшилаб тозаланг. Бордию чўкмалар жуда қалин бўлиб, сирка ёрдамида тозаланмаса, картошка пўстидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун 2-3 та картошканинг арчилган пўстини ювиб, чойнакка солинг ва эзилиб пишгунича қайнатинг. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Фарида, Андижон вилояти

Раковинадан сув тошса…

— Ошхонадаги идиш ювиш учун мўлжалланган раковинада тиқин ҳосил бўлиши қувур ифлосланишига ва сув тўпланишига олиб келади. Бундай ҳолатда қуйидаги тезкор чораларни қўллаш мумкин.

Масалан, раковинанинг тешигига озгина истеъмол содаси сепиб, кетидан бир флакон сирка қуясиз. Ярим соатдан сўнг илиқ сув қуйинг. Шунингдек,1 литрқайнаган сувга 2-3 ош қошиқ истеъмол содасини аралаштириб, раковинада сув тўпланишини бартараф этиш мумкин.

Муҳайё, Шаҳрисабз тумани

Қорайган қозонни оқартиришнинг осон усули

— Овқат пиширадиган қозон қорайиб кетган бўлса, уни оқартириш учун кўпчилик газ печи устига ёки ичига қўяди. Илгари мен ҳам шундай қилардим. Ёқимсиз ҳиди, тутунидан безор бўлиб, қозонни оқартиришнинг бошқа йўлини изладим. Топдим ҳам. Ҳозир қозонимни сувда қайнатиб, осонгина оқартираман.

Бунинг учун оқартириш керак бўлган қозонингиз тўлиқ ботиб турадиган катта идиш керак. Шу идишга оқартириладиган қозон бутунлай ботиб турадиган қилиб сув қуйинг. Ичига қирғичдан чиқарилган битта кир совун ва 2-3 та суюқ елим (қоғоз ёпиштирадиган) ва кирланган қозонни солиб, қайнатинг. Охирида сим дасмол билан осонгина ювиб оласиз. Битта шарти — елим қанча сифатли бўлса, қозон шунча тез оқаради.

Нигина, Зангиота тумани

Жалюзини тозалаймиз!

— Жалюзиларнинг йирик ўлчамдагисини оддий нам матода ҳам тозалаш мумкин. Бироқ кичик ва ингичка кўринишдагисини мато билан яхши тозалай олмайсиз.

Жалюзи тасмаларини бир текисда артиб, чангдан тозалашда яроқсиз, ишлатилмайдиган пайпоқдан фойдаланишингиз мумкин. Бунда пайпоқни қўлга кийиб, бироз намланг. Сўнг жалюзи тасмасини бир бошидан иккинчи томонга қарата артинг. Бу усул билан ишингиз тез ва осон битади. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Нигора, Тошкент вилояти

Замш сумканинг рангини янгилаш учун…

— Майдаланган қаҳвани жуда оз миқдорда сув билан аралаштириб, жигарранг замш сумкаларнинг рангини янгилаш мумкин.

Бунда қаттиқроқ чўткани қаҳва дамламасига ботириб, сумка матоси бўйлаб юргизилади. Шунингдек, қора рангли пойабзал ва чарм сумкаларни ҳам мазкур усул билан тозалаш мумкин.

Зарнигор, Наманган шаҳри

Сиёҳ доғини кетказамиз!

— Қатиқ ёрдамида кийим ва мебеллардаги сиёҳ доғини кетказиш мумкин.

Бунинг учун либоснинг сиёҳ теккан қисмини қатиқ билан артинг ва бир неча дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайсангиз, доғдан асар ҳам қолмайди.

Мафтуна, Бўка шаҳри

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1052 | | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Все смайлы
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018