Зарур масаллиқлар: 300 гр. қайнатилган мол гўшти, 200 гр. қайнатилган қизил ловия, 100 мл. ўсимлик ёғи, 50 гр. ёнғоқ, биттадан помидор ва қизил булғор қалампири, 2-3 бўлак саримсоқ пиёз, битта пиёз, бир боғ селдерей кўкати, туз, мурч; безак учун: 3 дона тухум, таъбга кўра узум сиркаси.
Тайёрланиши: 1. Ҳалқа шаклида тўғралган пиёзни ўсимлик ёғида қовуринг. Помидорни паррак, булғор қалампирини сомонча шаклида тўғранг. Саримсоқпиёзни қирғичдан ўтказинг. Барча масаллиқларни қозонга солиб,5-8 дақиқа ўртача оловда қовуринг.
2. Қовурилаётган масаллиққа майдаланган кўкат ва қизил ловияни солиб, ярим пиёла сув қуйинг-да, қопқоғини ёпинг. Оловни пасайтириб, 10 дақиқага димлаб қўясиз.
3. Тухумни аталаб, ўсимлик ёғи солинган товада пишириб олинг-да, сомонча шаклида тўғранг.
4. Таом тайёр бўлгач, тозаланган ёнғоқ қўшиб, енгил аралаштирасиз. Сўнг идишларга солиб, устини тухумли қуймоқ билан безатинг. Таомни узум сиркаси билан дастурхонга тортиқ этишингиз мумкин.
Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.
4 кишилик.