Ухлашдан олдин нотўғри овқатланиш нафақат семиришга, сурункали равишда тўйиб ухламасликка сабаб бўлади, балки, ошқозонингизга жиддий зарар етказиши ҳам мумкин.
Афсуски, деярли ҳар биримиз кислотали рефлюкс — ҳазм қилиш ширасининг қизилўнгачдан кўтарилиб, ёқимсиз ачитиш сезгисини уйғотишини биламиз. Жиғилдон қайнашини кислотали рефлюкс белгиси деб ҳисоблашади, доимий ангина, сурункали йўтал ва ютишнинг қийинлашиши шунинг оқибати бўлиши мумкин.
Шубҳасиз, кечки овқатни тановул қиладиган пайтимиз муҳим омил ҳисобланади — шифокорлар сўнгги овқатланишни ухлашдан 3 соат олдинга режалаштиришни тавсия этишади. Аммо ухлаш олдидан тамадди қилиб олиш одатидан воз кечолмасангиз, қуйидаги 6 та маҳсулотни истеъмол қилмаганингиз маъқул.
1. Газли ичимликлар
Газли ичимликлар ғарбчасига — "содали сув” — бироз чалкашлик ҳосил қилиши мумкин, чунки баъзилар фикрича, жиғилдон қайнашини сода билан даволаш керак. Жиғилдон қайнашига мойиллик бўлса, бу ичимликларни кўп ичиш асло мумкин эмас.
Газли ичимликлар худди кўп еб қўйиш сингари ошқозон чўзилишига сабаб бўлибгина қолмай, уларда кўп миқдорда бўлган карбонат ангидрид гази ошқозон деворларига босим беради, бу ошқозон шираси ажралишинингг кучайишига, жиғилдон қайнаши ва кислотали рефлюксга олиб келади.
2. Шоколад
Шоколад — таркибида ёғ кўп бўлган, клапанларни ҳаддан ташқари бўшаштириб, ёқимсиз ачиш ҳиссини уйғотувчи маҳсулотлардан бири. Бундан ташқари, шоколад калорияси кўп маҳсулот бўлиб, қоматини сақлашни истаганларга тавсия этилмайди. Кечқурун шоколад емаслик кераклигининг яна бир сабаби — ундаги теобромин бўлиб, у табиий қўзғатувчи саналади. Аччиқ шоколад бўлагини сизга диққатни жамлаш ва эътиборлилик талаб этиладиган пайтга олиб қўйган маъқул.
3. Пишлоқ
Кечки пайт совуткични очиб, тамадди қилишни бошлаганда бу ёғли маҳсулотни ҳам истеъмол қилмаган маъқул. Айниқса, жиғилдон қайнаши ва рефлеюксга мойил одамлар пишлоқнинг фета ва моцарелла сингари юмшоқ турларини истеъмол қилмагани, пармезан сингари қаттиқ пишлоқларни егани яхши.
Сут жиғилдон қайнашини бартараф қилади деган нотўғри фикрни ҳам эсга олишимиз керак. Аслида, сут бу ёқимсиз ҳолатдан қутқармайдигина эмас, балки, уни кучайтиради ҳам. Сутдаги ишқор маълум вақтга кислотани нейтраллаштиради, сут ириб қолади, жиғилдон қайнаши бир неча сонияга тўхтайди. Бироқ кейин сут оқсили кислота ажралишини янада кучайтиради.
4. Ёнғоқ
Соғлом овқатланиш ҳақида гап кетганда, кўпинча ёнғоқ юрак-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, бизни зарарли холестериндан халос этадиган фойдали ёғларга тўлалиги ҳақида кўп эшитамиз. Бу гапларнинг ҳаммаси тўғри, бироқ ёнғоқ айнан ўша ёғлари учун ухлашга ётиш олдидан ейиш мақбул бўлган маҳсулот эмас. Бу вазн ортиши ва кислотали рефлюкс ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Агар "зарарлилик” даражасига қараб баҳо берилса, зарарлироқларига ерёнғоқ, ёнғоқни қўшиш мумкин. Тузланмаган хандон писта ва бодом эса зарарсизроқ.
5. Цитрус мева ва кўк олма
Афсуски, цитрус меваларнинг ҳаммаси органик кислоталарга бой, шунинг учун қизилўнгачнинг шиллиқ қаватига ёқмайди. Ҳазм қилишни кучайтириб, ошқозон шираси ажралишини кўпайтиради. Бу эса ширанинг қизилўнгачга тушиб, жиғилдон қайнашига олиб келади. Биз учун энг ёмони — бир стакан апельсин шарбати ёки кўк олма, аммо қизил олмани истеъмол қилиш мумкин.
6. Қаҳва
Қаҳва табиатига кўра кислотани кўпайтирувчи маҳсулот саналади, ундаги кофеин эса ошқозон шираси кўпроқ ажралишига сабаб бўлади. Кофеин мушакларни бўшаштириб, жиғилдон қайнашига сабаб бўлади. Шунинг учун кофеинсиз ичимлик танлашимиз керак — у ошқозон шираси ажралишини у қадар кучайтирмайди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|