«Менимча, бошқа уйланмайман», — дейди у.
Актёр, қизиқчи, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаров фарзандидан айрилгани ва бошқа уйланмаслиги ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир тўртта қизи бор, лекин битта фарзандидан айрилган. Шунигндек, Умид Ҳайдаров бошқа уйланмаслигини айтди. Актёр хотини билан ярашмоқчи эмааслигини таъкидлади.
«4 та қизим бор. Битта фарзандимни ерга қўйганман. Бу фарзандларим ҳақидаги саволга жавоб. Хотинларим ҳақидаги саволга жавоб бермайман. Фарзандларимку майли. Менимча, бошқа уйланмайман. Катта гапиришни ётирмайман. Бу тақдир. Оллоҳ ҳаммани жуфти билан яратган. Мен ўзимдаги камчиликларни бартараф этишга ва мен билан бирга яшаши керак бўлган инсонни камчиликлари, менга ёқмайдиган жиҳатларини баратараф этишга ҳаракат қилишим мумкин. Бундан мақсад яна бир марта уйланиб олишдан каттароқ нарса. Яъни, мен бу гапим билан ярашмоқчиман, демоқчи эмасман. Қўпол қилиб айтганда, бизнинг ‘ҳовуз’да балиқ бўлиб бирга яшаймизми, қанақа чувалчанг юради, дон, кепакни қанақа тури ташланади, мен ҳал қиламан. Шунга кўнган балиқ билан бирга сузамиз», — дейди актёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умиджон Ҳайдаров «Миллион» жамоасидан кетишининг сабабини маълум қилганди. Унга кўра, «Миллион»да аввал бошидан шундай келишув бўлган, яъни, иштирокчилар 40 ёшга етгунга қадар жамоани тарк этади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|