Пятница, 2022-09-30, 1:02 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [87]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2000]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [302]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1028
Статистика



Онлайн всего: 82
Гостей: 82
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Сентябрь » 5 » Умид Иргашев (Umid Irgashev) хақида маълумот / биографияси / хаёти ва ижоди

7:16 PM
Умид Иргашев (Umid Irgashev) хақида маълумот / биографияси / хаёти ва ижоди
Актёр ва Feed UP асосчиси тадбиркор Умид Иргашев 1987 йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Муҳаммадкарим ака мебель цехида менежер, онаси Карима опа эса, банкда ҳисобчи бўлиб, улар Умидни билим олишига алоҳида эътибор қаратишган. Умид Иргашев оилада тўнғич ўғил бўлиб, оилада бир синглиси ва бир укаси бор.

У Тошкент шаҳридаги 281 мактабни тамомлаган. Умид Иргашев мактабда таҳсил олиб юрган вақтларидаёқ, ўзи мустақил маблағ ишлаб топишга қизиққан. Аммо, бунинг учун етарли тажрибага эга бўлиш учун ҳам, билим олиши кераклигини англаб, Банк коллежига ўқишга кириб уни тамомлаган. Шундан сўнг, ўзи мустақил пул ишлаб топиш учун, аввалига таваккал қилиб бензин қуйиш шаҳобчасида иш бошлаган. 2005 йилдан 2007 йилгача у ерда бензин қуювчи бўлиб ишлаган. Сўнг, етарлича маблағ йиққач, тадбиркорликдаги дастлабки қадамини 2007 йил "Paynet” очишдан бошлаган. Бу борада унга дўстлари ҳам ёрдам беришган. Умиднинг ўзи у ерда "Paynet”чи бўлиб фаолият юритган. 2009 йилда у бу "бизнес”нинг вақти ўтаётганини англагач, тадбиркорликнинг бошқа йўналишига қўл уриш ҳақида ўйлай бошлаган. Шундай кунларнинг бирида тасодифан тушликка фастфуд еб туриб, унда айнан шу йўналишда ишлайдиган кафе очиш фикри туғилган. Албатта, бирор ғояни амалга ошириш учун ҳаракат ва меҳнат зарур эди. Умид Иргашев эса, қатъиятли инсон бўлгани учун ҳам, ўз мақсади сари қатъий ҳаракат қилган ва  бир қанча қийинчиликларни енгиб ўта олган.
Натижада 2010 йил Умид Иргашев томонидан илк Feed Up, фастфуд кафе тарзида очилган. Бу Умид Иргашевнинг Feed Up брендига асос солишдаги илк қадами бўлган. Дастлабки қадамни қўйиш ҳам албатта осон кечмаган, аммо Умид Иргашев ўз ғоясини ривожлантириш учун олға интилган. 2012 йил Feed Up нинг иккинчи филиали очилган.

 
2016 йилда Умид Иргашев Feed Up нинг бошқа брендлар билан рақобатлашишини ҳисобга олган ҳолда, брендни янада ривожлантириш ҳақида ўйлаб, Feed Up кафелар тармоғини вужудга келтира бошлаган. Албатта, бунинг учун яхши локация топиш, ҳар бир филиал учун фидоий жамоа йиғиш, ҳамда шароитни вужудга келтириш, бор масъулият Умид Иргашевнинг зиммасида бўлиб, буларни амалга ошириш ундан сабр, катта куч, ҳамда маблағ талаб қилган. Аммо, Умид Иргашев буларнинг барини уддалаган. 2017 йилда Feed Up нинг филиаллари сони 4 тага етган. 
Тинимсиз изланиш, мақсад сари астойдил интилиш ва кучли меҳнат ўз самарасини берган. Натижада, бугунги кунга келиб, ҳозирда Feed Up филиаллари сони Тошкент шаҳрида 22 тага етди! Бу албатта, тадбиркор Умид Иргашевнинг ўзига хос муваффақиятли меҳнатлари самарасидир. 


Кўпчилик Умид Иргашевни актёр сифатида ҳам яхши билади. Чунки, у 2012 йилда ўз актёрлик фаолиятини бошлаган. Илк ижро қилган роли "Оқпадар” фильмида бўлиб, унда у фильм режиссёри ва актёр Саид Мухторовнинг ўғли ролини ижро қилган. Шундан сўнг, 2014 йил режиссёр Баҳром Ёқубовнинг "Тунги меҳмон” фильмида суратга тушган. 
2015 йил продюсер Руслан Мирзаев Умид Иргашевни "Хиёнат гирдоби” фильмига бош ролга таклиф этган. Бу фильмнинг муваффақиятидан сўнг, у Руслан Мирзаевнинг навбатдаги "Кўз ёшим” фильмида ҳам суратга тушди. 2016 йил у суратга тушган "Икки телба” фильми катта экранга чиқди. 
2017 йил эса, Умид Иргашев продюсер Руслан Мирзаевнинг "Севади, севмайди” фильмида бош ролни ижро қилди. 2019 йилда эса, продюсер уни навбатдаги "Истанбуллик миллиардер” фильмидаги бош қаҳрамонлардан бирининг ролига таклиф қилди. 
2020 йилдан Умид Иргашев актёр сифатида ўз эътиборини сериалларга қаратиб, продюсер Руслан Мирзаев билан ҳамкорликни мустаҳкамлаган ҳолда, турк киноижодкорлари билан биргаликда яратилган "Юраклар жанги” сериалида суратга тушди. Бу сериалдаги роли актёрнинг ижодида ҳақиқий бурилиш бўлди. 
2021 йилда эса, продюсер Руслан Мирзаевнинг турк киноижодкорлари билан навбатдаги ижодий ҳамкорлиги бўлган "Ишқ ўйинлари” сериалида ҳам бош қаҳрамонлардан бири сифатида гавдаланди. 
2022 йил ҳам Умид Иргашев учун ижод ва тадбиркорлик тарафлама омадли кечмоқда. Тадбиркорлик тарафлама у 2022 йилда ўзи асос солган Feed Up нинг 22 филиалини очди! Ижод тарафлама эса, продюсер Руслан Мирзаевнинг турк киноижодкорлари билан навбатдаги ҳамкорликдаги лойиҳаси "Юр, муҳаббат” сериалида суратга тушди. 
Умид Иргашев оилали бўлиб, ўз орзусидаги қизга уйланган. Икки ўғилнинг отаси. Катта ўғли Абубакр 2015 йил туғилган. Кенжа ўғли Усмон 2019 йил туғилган.
Айни вақтда Умид Иргашев тадбиркор сифатида ўзи асос солган Feed Up брендини дунёга олиб чиқиш, дунёнинг бошқа давлатларида ҳам унинг филиалларини очиш истагида астойдил ҳаракат қилмоқда. 


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot Umid Irgashev haqida ma'lumot / biografiyasi/ hayoti va ijodi dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ | Просмотров: 145 | Добавил: Umid Irgashev haqida ma'lumot / bio | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)

Ummon va Yorqinxoʻja Umarov va Shohruh - Qochoq

Ummon - Bu hayot (Shohruh)

Shohruhxon va Shahriyor va Zarina Nizomutdinova - Yulduzlar

Ziyoda - Maylida

Zohid Rixsiyev (Ummon) va Xamdam Sobirov - Parixona

Hamdam Sobirov - Onaginam

Benom - Yetar, qiynama

Yulduz Usmonova - Sevgidan

Bonu - Qora tun (New version)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя