Жасур Умировнинг ғалати, аниқроғи, унинг ҳаддидан ошган алфоздаги суратлари шу кунларда телеграмда айланмоқда. Кимнинг энсаси қотди, кимнинг ғашига тегди, ким ғазабланди, ким шунчаки бефарқ... Бу ҳол хонанда рейтингига, эл орасидаги ҳурматига зиён етказиши мумкин. Бу кўринишнини оддий одамлар такрор этганида ҳам ҳазм қилиш осон кечмайди. Жасур эса таниқли хонанда. Бундай бачкана ва куракда турмайдиган ишлар машҳур инсонга мутлақо ярашмайди.
Санъаткорлар тарбиясига масъул бўлган ташкилот – "Ўзбекнаво” ходимлари ҳам куни кеча Умировни шу ҳолат юзасидан чақиртириб, ёзма равишда тушунтириш хати олган. Қизиқ, хонанданинг ўзи бу ҳолни қандай изоҳлайди? Шунга аниқлик киритишга ҳаракат қилдик.
Жасур Умиров: "Бир мусиқий чиқишимдан олдин оёғимда оғриқ сездим. Аниқроғи, оёғимнинг томири тортишиб қолди. Шунда иш юритувчим ёрдам беришга ҳаракат қилди. Танишларимиздан бири эса шу ҳолатни ҳазиллашиб суратга олди. Ундан зудлик билан суратларни ўчириб ташлашини айтдим. Бироқ, у ўчирмабди. Қаранг, тарқаб кетибди. Агар, бу ҳолатни мухлисларим нотўғри тушунган бўлишса, узр сўрайман”.
Машҳурлик юки осонмас. Ўйламай қилинган ҳар бир ҳатти-ҳаракат эл орасида машҳурларнинг обрўсини тўкиши мумкин. Бунга, мисоллар талай. "Оёғимнинг томири тортишиб қолди” каби ўзини оқлашлар эса гоҳида обрўга таҳдид солувчи бундай ножўя ишларни "ювиш” учун етарли эмас. Шунинг учун ҳам бирон иш қилишдан унинг оқибати ҳақида обдон ўйлаш керак! "Ўзимга ўзим хон, кўланкам майдон” қабилида иш тутмоқчи бўлган айрим машҳурлар ҳам бундан етарли хулоса чиқаради деган умиддамиз.
Жасур ҲАМРОЕВ
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://shov-shuv.uz/uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|