Среда, 2019-04-24, 5:02 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [669]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [101]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2317]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3898]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [36]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6053]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [857]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2024]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [153]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [235]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1627]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [230]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1268]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [531]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [39]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [87]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [396]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [30]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [15]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [5]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 684
Статистика



Онлайн всего: 45
Гостей: 45
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Апрель » 15 » Ҳужжатли филм: Майкл Жексон чиндан баччабоз бўлганми? Энди нима қиламиз?

9:57 AM
Ҳужжатли филм: Майкл Жексон чиндан баччабоз бўлганми? Энди нима қиламиз?
Машҳур поп қиролининг оиласи ва кўплаб мухлисларининг норозилигига қарамай, яқинда Британия ва АҚШ телевидениеси орқали намойиш қилинган "Неверлендни тарк этиб" (Leaving Neverland) ҳужжатли филми сўнгги йигирма беш йилдан буён қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган мавзуга нуқта қўйди: "Майкл Жексон баччабоз бўлганми?"
Филм давомида икки шахс ўзларининг болалик чоғида қўшиқчи улардан қанчалик устомонлик билан ўз ҳирсини қондириш йўлида фойдаланиб келганини иддао қилган.

36 яшар Уэйд Робсон қўшиқчи унинг етти ёшидан бошлаб жинсий таҳқирга тутгани ва 14 ёшида зўрлашга уринганини айтган.
40 яшар Жеймс Сейфчак эса «10 ёшидан 14 ёшига қадар» Жексоннинг жинсий тажовузлари қурбонига айлангани ҳақида ҳикоя қилган.
10 йил муқаддам вафот этган Майкл Жексон ҳозирда ўз шахсига нисбатан кучайган бундай саволлардан, эҳтимол, қутилиб қолгандир, аммо айни дамда бошқа бир муҳим масала ўртага чиқмоқда: мурғак болалар руҳиятини булғаган қўшиқчининг маданий меросига бундан буён қандай муносабатда бўлмоқ лозим?
"Тўрт соатлик ҳужжатли филмнинг учинчи дақиқасидаёқ Майкл Жексон мероси шу кундан бошлаб олдингидек бўла олмаслигини англаш мумкин," деб ёзган эди Guardian нашри мухбири жорий йилнинг 24 январь куни АҚШда бўлиб ўтган "Неверлендни тарк этиб" намойишидан сўнг.

Ҳужжатли филмнинг HBO телеканали орқали эфирга узатилиши ортидан Канада ва Янги Зеландиядаги қатор радиостанциялар Жексоннинг қўшиқларини узатмасликка қарор қилганини эълон қилган.
Бундан ташқари кўплаб оммавий ахборот воситалари Би-би-сининг радиостанцияларидан бири - Радио 2 - плейлистларидан 24 февралдан буён Майкл Жексон қўшиқлари ғойиб бўлгани ҳақида ёзган, аммо корпорация бу ҳолатни плейлистнинг янги қўшиқлар учун мўлжаллангани билан изоҳлаган.
Ҳануз миллионлаб сонли мухлислари борлиги ҳисобга олинса, Майкл Жексон меросидан яқин келажак ичида тамомила воз кечилмаслигини тахмин қилиш мумкин.
Аммо муаммо фақат Майкл Жексон шахсиятининг ахлоқ талабларига мос келмаганида эмас. Қўшиқчининг маданий меросидан миллиардлаб доллар фойда кўриб келган тижорий хизматлар тақдири бугун айнан мазкур муаммонинг ечимига боғлиқ бўлиб турибди.

Азалдан буюк ижодкорлик ва шахс ахлоқсизлиги бир-бирига мувофиқ бўлмаган хусусиятлар бўлиб келган. Пушкин ўзининг «Кичик фожиалар» драмаларидан бирини айнан шу мавзуга бағишлаб, шундай хитоб қилади: «Истеъдод ва ёвузлик - бир-бирига мос келмайдиган икки нарса.»
Ҳозирда биз даҳо санайдиган айрим тарихий шахслар бугунги кун ахлоқий қолипларига мутлақо мос келмайдиган шахсиятга эга бўлганлар. Масалан, машҳур немис бастакори Рихард Вагнер ва рус ёзувчиси Федор Достоевский ўзининг яҳудийларга қарши нафрати билан ном чиқарган. Бироқ антисемитизм кайфияти уларнинг замонаси учун одатий ҳол ҳисобланган.
Вагнер каби буюк истеъдодларнинг яҳудийларга қарши кайфияти вақти келиб, инсоният тарихидаги энг мудҳиш жиноят - Холокостни амалга оширган сиёсий мафкуранинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилган. Бироқ бугунги кунда бутун дунё, жумладан, яҳудийларнинг ўзи ҳам Вагнер мусиқаларининг буюклигини эътироф этади.

Хўш, инсониятга қарши хавфли ғояларни илгари сурмаган, балки қонун билан жазоланиши шарт бўлган аниқ ва онгли жиноятларга қўл урган Майкл Жексоннинг маданий меросига қандай муносабатда бўлмоқ лозим?
Жексон каби поп-мусиқа оламига мансуб буюк продюсер Фил Спектор 2009 йилда актриса Лана Кларксонни ўлдиргани туфайли 19 йилга озодликдан маҳрум этилган. Спектор ҳануз панжара ортида қолмоқда, аммо жамият онгида унинг жинояти ва мусиқий ютуқлари икки турли дунёга ажралиб кетгандек, гўё.
Америкалик таниқли ёзувчи Уилям Берроуз шахси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ичкиликбоз, гиёҳванд моддаларга берилган ва ўқотар қуроллар шайдоси бўлмиш Берроуз 1950 йилда Мексикада ўтган базм-жамшидда маст хотинига ҳаммани ҳайратда қолдиришни таклиф қилади. Берроуз рафиқасининг бошига қўйилган стаканни қурол билан пойлашга уринади, лекин ичкилик ва наркотик билан ўтаётган тун ўз кучини кўрсатади - аёл пешонасининг қоқ ўртасидан ўқ еб, шу заҳоти жон таслим қилади.

Қасддан содир этилмаган қотиллик, Мексиканинг «силлиқ» қонунлари ва бадавлат оила шарофати билан Берроуз атиги бир неча ҳафта ҳибсда ўтириш билан жазодан қутилиб қолади: пора ва таниш-билишлар адолатдан устун келади. Мазкур иш қанчалик шов-шувга айланмасин, ҳаттоки, оғир жиноят ҳам Берроузнинг маданий меросига соя сола олмайди.
"Майкл Жексон" брендининг машҳурлиги, жозибадорлиги ва тижорий қудрати биз юқорида тилга олган барча шахсларникидан бир неча карра юқоридир.

Эҳтимол унинг номига доғ тушгандир, лекин Майкл Жексонни унутишнинг имкони йўқ. Ҳаттоки, бутун дунё радиостанциялари Майкл Жексон қўшиқларидан воз кечган тақдирда ҳам, у ҳеч қаерга ғойиб бўлмайди. Жаҳондаги юз миллионлаб инсонларда унинг ижод намуналари нусхалари мавжуд.
Эндиликда, Жексон шахсияти ва ижодини севиш ёки ундан нафратланиш - ҳар кимнинг ўз шахсий танлови.
Ижодкорнинг шахсий ҳаёти ва ижоди бир-бири билан боғланмаган, дейиш - иккиюзламачилик. Шундай экан, биз Жексоннинг афсонавий истеъдоди ва у қўл урган ахлоқсизларни биргаликда қандай ҳазм қилиш тўғрисида ўйлашимиз зарур.
Бироқ уни тинглай туриб, гўзал санъат ёвуз инсон яратиғи бўлиши мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслигимиз лозим.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot press24.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 103 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Linkin Park - In The End (Mellen Gi & Tommee Profitt Remix)

Звонкий - Танцуй Для Меня

Gunesha - Duxtarakoy

Yillar guruhi - Bo'ldi-bo'ldi

Hammali & Navai - Девочка Война

CYGO - Panda

Feruza Jumaniyozova - Abadiy bahor

Shohjahon Jo'rayev - Gulim

Ulug'bek Rahmatullayev - Я тебя люблю

Murod Manzur - Xulosa (rivoyat)


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019