Понедельник, 2017-05-29, 9:47 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3285]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3046]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 86
Гостей: 86
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Ноябрь » 19 » Вибро-камар, оздирувчи крему сақичлар, чамбарак... Уларга ишонманг!

7:49 PM
Вибро-камар, оздирувчи крему сақичлар, чамбарак... Уларга ишонманг!
Рекламанинг кучини қарангки, диванда ёнбошлаб телевизор томоша қилган ҳолда ортиқча вазндан халос бўлиш мумкинлигига ишонтиради-я. Аслида уларни алдовда айблашимиз ҳам тўғри эмас, чунки маркетлогларнинг иши айнан истеъмолчи эшитишни истаган сўзларни топишдир. Дангасалар эса бундай найрангларга лаққа тушиб "ишбилармон”ларнинг чўнтагини қаппайтириш билан оворалар. Ана озаман, мана озаман деб юрган муштарийларимиз диққатига: ортиқча вазндан халос бўлишнинг фақат икки усули мавжуд. Умуман овқат емаслик (бу эса саломатлик учун зиён) ёки калорияни жисмоний машқлар ёрдамида сарфлаш. Бу бизнинг эмас тажрибари фитнес мураббий, Тошкент Бодибилдинг ва фитнес федерацияси вице-президенти Ольга Ахпержаньянцнинг фикрлари.   

Вибро камар — натижаси 0 га тенг восита

Ишонтиришларича бундай белбоғларни таққанда тана қимирлаб, терлайди ва тер орқали ёғлар чиқиб кетади. Чинадам шундаймикан? Мутахассисилар вазн фақатгина мушаклар ҳаракатланганида камайишини таъкидлашади. Белбоғ эса уларни ҳаракатлантирмай фақатгина силкитади.   

+ Афсуски бу устун бўш қолади. Чунки, бундай қайишларнинг заррача фойдасини топа олмадик.

 — Вибро камарлар  бел соҳасида тебрана бошласа, умуртқа поғонасида шишлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Натижада бел оғриғини орттириб оласиз. Умуртқа чурраси ёки остеохондроздан азият чекувчи беморларга эса бу амалиёт бутунлай таъқиқланади. Ва пешона терингиз билан топган маблағингизни ҳавога совурганингиз қолади. Ахир нархлари арзон эмас. Кутилган натижа0 гатенг!

"Мўжизакор” плёнка – фойдасидан зарари кўпроқ!   

Асосан сон ёки белдаги ёғлардан халос бўлиш учун фойдаланилади, баъзилар ҳатто шу плёнкабилан бирга машқ қилишга ҳам журъат топадилар. Айтишларича шундай қилинса, иссиқ ҳарорат таъсирида ёғлар эриб, тер орқали ҳавога учиб кетаркан...

Биласизми танадан чиқадиган тер ўзи нимадан ташкил топган? 99 фоизи сув, қолган 1 фоизи турли минерал моддалар ва тузлардан. Аслида 10 литр тер таркибида атиги 1 грам ёғ бўларкан. Демак, плёнкага ўраниб кетказган ёғингиздан оддийгина душ қабул қилиб ҳам халос бўлишингиз мумкин. Бунинг учун ўзингизни қийнашингизга хожати йўқ!

+ Косметологияда турли денгиз ўтлари, асал ёки косметик лой билан бажарилган ўраш амалиёти целлюлитдан халос қилувчи муолажа сифатида қўлланилади.    

— Агар плёнкани зич ўрасангиз, қон томирлари сиқилиб, кислород етиб келиши қийинлашади. Кислородсиз эса танангиз тез чарчайди, камроқ жисмоний ҳаракатда бўласиз ва иссиқ туфайли лоҳаслик ортади. Камроқ жисмоний ҳаракат қилганингиздан кейин ортиқча вазндан халос бўлишингиз ҳам узоқроққа чўзилиши мумкин. Ўраш муолажасининг ўзи эса ёғларни эритиб юбориш хусусиятига эга эмас.    

Сақич чайнаб 10 кг.га озиш?!

Рекламаларга кўра бундай "ажойиб” сақичлар таркибида яшил кофе, гоже меваси ва фақатгина Африка қитъасида ўсувчи "ноёб” кактус экстрактлари бор. Улар сўлак орқали қонга ўтиб, иштаҳани бўғишига кўмаклашади. Аслида эса юқоридаги махсулотларнинг организмга таъсири хозирги кунгача тўлиқ ўрганилмаган. Бу борада тажрибали мутахассислар ҳам бирор оғиз жўяли гап айтишмайди. Устига-устак "мўжизакор” ёстиқчаларни оч қоринга чайнаш тавсия этилади.

+ Оғиздаги нохуш хидни бартараф этади.

 — Аслида оч қоринга мунтазам сақич чайнаш натижасида холецестит, гастрит, панкреатит, ўн икки бармоқли ичак яраси каби хасталикларга дучор бўлиш хеч гапмас. Турли қўшимчалар билан "бойитилган”ларидан нимани кутиш мумкинлигини хеч ким билмайди.

"Сарвқоматлар чамбараги” қанчалик иш беради?

1,5 дан 5 килограмгача бўлган, ичи қум билан тўлдирилган оғир чамбараклар ҳар қандай аёлга хипчабел бўлишда ёрдам бериши мумкин. Айтишларича, оғирлик қанчалик юқори бўлса, натижа шунчалик сезиларли бўлармиш. Биз эса у қанчалик оғир бўлса сурункали бел оғриғини орттириб олиш эътимоли шунчалик юқори бўлади деймиз. Аслида чамбаракларнинг енгил вазнлисидангина фойдаланиш мумкин.  

+ Чиндан ҳам бел ҳажмини кичрайтиради, фақат уни тўғри танлаш ва ақл билан фойдаланиш лозим.

— Нотўғри қўлласангиз, буйрак ва сийдик қопини эзиб қўйишингиз мумкин. Вазни оғирлари бел соҳасини моматалоқ қилиши, умуртқа поғонасига ҳам зиён етказиши ҳеч гап эмас.

Оздирувчи кремлар маркетологлар найрангими?

Ортиқча вазндан халос этувчи крем, скраб, гель, зардоб ва ниқобларга одатда аччиқ гаримдори қўшилади ва вазндан воз кечиш учун ҳар нарсага тайёр турган истеъмолчига айнан гаримдори туфайли ёғлар эрийди деган фикр сингдирилади. Камига аччиқ таомлар тановул қилишни хуш кўрувчи ҳинд, корейс ёки хитой гўзалларини намуна қилиб кўрсатишлари ортиқча.  Аслида-чи, бундай воситалар чиндан ҳам фойдалими? Ёки маркетологларнинг навбатдаги найрангими?  

+ Аччиқ гаримдори қон айланишини яхшилаши бор гап. Айниқса, жисмоний машқлардан кейин терини таранглаштириш учун қўшимча восита сифатида қўллаш мумкин.

— Аллергияга сабаб бўлишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Қон-томир хасталиклари ва варикоздан азият чекаётган беморларга умуман мумкин эмас. Фақат крем суртиб, натижага эришаман деб ўйласангиз уни узо-о-о-қ кутишингизга тўғри келади. Сантиметрларингиз эса аввалгидан ўзгармай қолаверади. Гаримдори ёки бошқа воситалар терини қанчалик қиздирмасин, барибир, ёғларни эритиб юбориш даражасига ета олмайди. Аввал жисмоний машқлар ва тўғри овқатланиш тартибини йўлга қўйиб олиб, сўнг юқоридаги воситалардан қўшимча сифатида фойдалансангиз бўлади.

Содали ванна терини қаритади! 

Истеъмол содаси дейишимиз билан ортиқча вазндан халос бўлишнинг энг осон ва арзон усули деган фикр сизнинг ҳам хаёлингизга келдими? Бир қути натрий корбонати ва денгиз тузига кетадиган пулни ҳамён ҳатто сезмай ҳам қолиши мумкин. Аммо саломатлик-чи? У ҳам зиён кўрмай қолармикан?   

+ Истеъмол содасининг ўзи рўзғорда беназир восита. Аммо содали ванналарнинг танамизга фойдали жиҳатларини аниқлай олмадик.

— Инсон терисининг юза қисмида уни ҳимоялаб турувчи ёғдан иборат юпқа плёнка қатлами бўлади. Унинг ортиқча вазнга сира алоқаси йўқ. Истеъмол содаси таъсирида эса мана шу ҳимояловчи юпқа плёнкага зиён етади. Оқибатда турли тери хасталиклари, экзема, қизариш, ачишишлар юзага келади. Бироқ бу "беназир” восита тери остидаги (бизни семиз кўрсатувчи) ёғларга хеч қандай таъсир кўрсата олмайди. Тўғри, танадан сувни чиқариб юбориши ҳисобига натижа бордек туюлиши мумкин. Аммо танамиз ўзига зарур миқдордаги сувни осонгина тиклаб олаверади. Доимий содали ванналар эса терининг тез қаришига, ажин тушиши ва турли тошмаларга сабаб бўлиши мумкин.

Қоматни расо қилувчи ички кийимлар

Кунлар салқинлашгани сари бувиларимиз белингни иссиқ тут дея танбеҳ беришади. Замонавий аёлларда эса бунинг анчайин қулай усуллари мавжуд. Сўз қоматдаги камчиликларни яширувчи ички кийимлар ҳақида боради.

+ Совуқ кунларда аёллар саломатлигининг энг яхши қалқони, бел ва қорин атрофини иссиқ тутади ва ортича ёғлардан ҳосил бўлган бурмаларни бекитади, кўкракни кўтариб, чиройли кўриниш бахш этади. Тўғри танлаган бундай ички кийимлар ҳар қандай аёлни бир-икки ўлчамга озғинроқ кўрсатади. Шунинг учун байрам ва тўйларда "тез ёрдам” сифатида қўлласа ҳам бўлади. 

- Узоқ муддат кийиш мумкин эмас, акс ҳолда қон айланишига зиён етиб, организмга кислород етиб бориши қийинлашади. Натижада бош айланиши, бошда оғриқ туриши, чанқоқ ва мушакларнинг зирқираши кузатилиши мумкин. Лекин ёдингизда бўлсин бундай кийимлар ортиқча вазнни йўқотмайди, шунчаки маълум муддатга бекитиб туради холос.

Садоат ОЧИЛОВА тайёрлади 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 392 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017