Четверг, 2016-12-08, 6:07 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 216
Гостей: 214
Пользователей: 2
OnatasMown, HamidMub
Главная » 2016 » Июнь » 30 » Видеотасмадаги сирли тасвир

9:12 PM
Видеотасмадаги сирли тасвир
Бу воқеани чекка қишлоққа келин бўлиб кетган аммам ҳикоя қилиб берганди. Воқеа ўша қишлоқда анча олдин содир бўлган экан. Эшита туриб, биримиз қўрқувга тушган, бошқамиз эса ҳайратдан ёқа ушлагандик...
 
—  Аввало бунга ўхшаш қисматни ҳеч кимнинг бошига солмасин, — деб гап бошлади аммам. — Ўшанда ёзнинг чилласи, қуёш ерни тандирдек қиздирарди. Туш пайтлари одам зотини кўчада учратиб бўлмасди. Ҳамма уй-уйига кириб жон сақларди. Фақат ора-сира қишлоқ четидаги катта анҳордан чўмилиб қайтаётган болаларнинг қий-чувини айтмаса, қишлоқ одамлари ташлаб кетган овулдек сокин бўлиб қоларди. 
 
Ўша куни мен ҳам иссиқдан қочиб, эшик-деразага парда тутиб, қоп-қоронғи қилиб энди узала тушгандим. Кўча томондан ғала-ғовур кўтарилди. 
 
"Болалар чўмилишдан қайтди”, — дея бошимни болишга янада қаттиқроқ босдим. Аммо шовқин ҳадеганда тинавермади. Сал ўтмай қўшнимиз Холбуви момонинг қарғангани, кимгадир бақиргани эшитилди.
 
"Тинчликмикан? Бу пайтда момони унча-мунчага турғизиб бўлмасди...”
 
Ичим қизиб ўрнимдан қўзғалдим. Эринибгина деразага тортилган қора матони кўтардим. Холбуви момонинг дарвозаси ёнида ҳеч ким йўқ. Аммо анча нарида, кўча бошида ҳамма югуриб бораётганди. 
 
"Тавба, булар қаёққа чопиб кетяпти?”
 
Одамзот қизиқ-да, бирор ниманинг учини кўриб қолса, охирига етмай тинчимайди. Менам иссиққа ҳам парво қилмай, дарвозадан ташқарига чиқдим. Ҳеч зоғ йўқ. Кўча бошидагилар ҳам кетиб бўлишганди. Энди уйга қайтиб кираман деб турсам, Холбуви момонинг яқинда туширган, ҳали чилласи ҳам чиқмаган келини қўлида арқон билан югуриб чиқди. Мен савол беришга ҳам улгурмадим. Унинг ўзи ялина кетди:
 
—  Янгажон, катта анҳорга мени олиб боринг. Мана, яна арқон топдим. Юринг, янгажон!
 
—  Тинчликми? — қўрқиб кетдим.
 
—  Ҳалиги... бу киши сувга калла ташлабди-ю, қайтиб чиқмабди. Шунга ҳамма қидиргани кетди. Айтишларича, арқонни икки киши анҳорнинг икки қирғоғида тутиб турар, қолганлар шу арқондан ушлаб, излармиш... Мен уйда жим ўтиролмайман. Илтимос...
 
—  Ким? Шокирми? Шокир чўкибдими? — ишонқирамадим. 
 
Ахир Шокир билан мана бу келинчакнинг тўйига энди бир ой бўлди-ку!
 
Келинчак ёшли кўзларини ишқаб, бош силкиди-ю, кўча боши томон югургилади. 
 
—  Ҳей шошманг, ўзим олиб бораман! — дедим ортидан қадамимни тезлаб.
 
Келинчак менинг қадам ташлашишимга қаноат қилмасди. Тезроқ бориб, умр йўлдошини қутқарадигандек елдек учарди. Олдинма кейин терга ботиб, анҳор бўйига етиб бордик. Қишлоқнинг бор эркаги йиғилиб қолган экан. Келинчак айтганидек улар арқон ёрдамида икки-уч қатор бўлиб сув кечиб боришарди. 
 
—  Оёғи чиққанидан буён шу анҳордан чиқмайдиган бола, келиб-келиб уйланганидан кейин ҳам чўкадими? Балиқдек сузадиган бўлиб кетган-ку! — деди кимдир ҳайратини яшира олмай. 
 
—  Калла ташлаган экан. Менимча боши билан бир нимага урилган. Дарахтнинг илдизигами, тошгами... Ҳушини йўқотиб чўккан, бўлмаса бундай бўлмасди, — тусмолини айтди яна кимдир. 
 
Хуллас эркаклару йигитлар, бўз болалар Шокирни ярим тунгача қидиришди. Афсуски, топилмади. Холбуви момо билан келинчак йиғлайвериб, адойи тамом бўлди. Шокир Холбуви момонинг кенжа боласи эди. "Супра қоқди”м деб ҳамон суйиб-эркалаб юрарди. 
 
Гарчи Шокирнинг тиригини топишга умид қолмаган бўлса-да, одам тилга олишни истамаскан.
 
—  Қўрқманг, Шокир чўкадиган бола эмас. Ҳушига келса, ўзиям чиқиб келади... — деймиз онаизорни овутиб. 
 
—  Илоҳим, шундай бўлсин! Боламни Худонинг ўзи паноҳида асрасин, — йиғлайди Холбуви момо. 
 
Минг надоматлар бўлсинки, момонинг кўз ёшлари нақ ўн бир кунга чўзилди. Шокирнинг мурдаси топилмади. 
 
—  Болам, балиқларга ем бўлдими... — гоҳо бағри қон онанинг овози бизнинг ҳовлига ҳам эшитиларди. 
 
Бутун қишлоқ жон-жаҳди билан излади. Негадир марҳумнинг жасади топилмасди.
 
—  Холбуви момонинг ўзи анҳорга тушаман, деб кетаётганмиш... — югуриб келди ўн иккинчи куни ўғлим. 
 
—  Вой ўлмасам, чидай олмай ўзини сувга отмасайди! — югурдим эшита солиб. 
 
Борсам, уст-боши шалаббо бир тўда эркак ва Холбуви момо сув бўйида ҳансираб ўтирар, уларнинг ёнида эса... Шокирнинг жасади...
 
Холбув момо Шокирнинг танаси қаердалигини қандай билганини айтсам, ишонмайсиз. Уйқуга кетишдан олдин "Боламни соғиндим”, деб бир ой олдинги Шокирнинг тўй кассетасини қўйдиради. Кўриб ўтиришганида тасма пирпираб, кўрсатмай қолади. Шу пайт момо ўзини йўқотиб қўяди:
 
—  Ана Шокир! Ўзини сувга отди. Боши ҳарсангга тегди, озгина оқди... Кейин қирғоқ четидаги дарахт илдизига илиниб қолди... Кўрдиларингми?
 
—  Она... Қўрқитманг... — дейди болалари.
 
Лекин Холбуви момо тонггача яна қайта-қайта видеотасмани кўради ва шу гапни такрорлайди. Охири тонгда йўлга тушади. Синоатни қарангки, айнан Холбуви момонинг кўзига кўринган жойдан Шокирнинг танаси топилади. 
 
Воқеанинг янаям сирли томони шундаки, Шокирни тупроққа қўйгач, анча вақт ўтиб, улар тўй кассетасини яна томоша қилишади. Аммо тасма энди пирпирамайди, тўйнинг охиригача тиниқ кўрсатади...
 
КАМИНА ёзиб олди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 601 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016